Қидириш   

» Мақолалар Сентябр 2014 йилда

28 сентябрь 2014,   кўрилган: 1756

Мурожаатларини кўриб чиқиш тартибиНавоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби
I. Умумий қоидалар.
1. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни талаблари ҳамда мазкур тартиб асосида амалга оширилади.
2. Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги малумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши шарт.
Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчи имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзиб қўйилади.
Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у хақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
3. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сири ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ҳисобланган маълумотлар ва агар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотлар ошкор этлишига йўл қўйилмайди.
Мурожаатга таалуқли бўлмаган, фуқаронинг шахсига доир маълумотларни суриштириб билишга йўл қўйилмайди.
Фуқаронинг илтимосига биноан унинг шахсига доир бирон бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.
II. Фуқароларнииг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш.
4. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келган фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари шу куннинг ўзида Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассисига топширилади. Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассис вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг топшириғи лойиҳасини тайёрлайди ва шахсан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи кўриб чиқиши учун тақдим этади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ Ариза ва шикоятлар бўлимида рўйхатдан ўтказилади ва бир кунлик муддатда тегишли ижрочиларга етказилади ҳамда бу тўғрисида мурожаат муаллифларига билдирилади.
5. Фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассис томонидан амалга оширилади. Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассис мурожаат бўйича қуйидаги маълумотларни компьютер дастурига киритади:
— мурожаатнинг тартиб рақами ва рўйхатга олинган вақти;
— мурожаат муаллифининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
— муаллифнинг яшаш ёки иш жойи манзили;
— мурожаатнинг қисқача мазмуни;
— вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан мурожаатни кўриб чиқиш учун берилган кўрсатма;
— муржаатнинг ижро учун юборилган вақти;
— ижро муддати.
Мурожаат назоратдан чиқарилгандан сўнг ким ва қачон чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот компьютерга киритилади.
6. Мурожаат рўйхатдан ўтказилгандан сўнг Ариза ва шикоятлар бўлими томонидан дархол ижрочига етказилади. Ижрочи мурожаатни ва мурожаатни кўриб чиқиш бўйича кўрсатмани олганлиги тўғрисида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатга олиш варақасига имзосини ва олган санасини ёзиб қўяди.
7. Мурожаатни кўриб чиқиш бўйича бир неча масъул ходимларга топшириқлар берилган бўлса мурожаат ва у бўйича топшириқнииг асл нусхаси раҳбар резолюциясида биринчи ёзилган шахсга, нусхалари эса бошқа ижрочиларга етказилади.
Мурожаатни ўрганиш раҳбар топшириғида биринчи ёзилган масъул ходим томонидан ташкил этилади.
8. Юқори давлат бошқаруви органлари орқали вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келган фуқароларнинг мурожаатлари юқорида белгиланган тартиб асосида рўйхатга олинади.
III. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
9. Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади.
Ариза ёки шикоятлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.
10. Фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалалар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ваколатига кирмайдиган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.
Мурожаатларни кўриб чиқиши учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ёхуд ҳаракати устидан шикоят қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуқароларнинг мурожаатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуқаронинг ўзига қайтарилади.
Агар ариза, таклиф ёки шикоятда баён қилинган масалалар ҳал этилаётганда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурияти юзага келса, 6у иш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Фуқароларнинг назоратдаги мурожаатларини ўрганиш якунлари бўйича тегишли ижрочи томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи номига ахборот тайёрланади. Ахборот вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан кўриб чиқилиб, ёзма розилик билдирилгандан сўнг мурожаат муаллифига жавоб хати юборилади ва мурожаат назоратдан чиқарилади. Мурожаат муаллифига жавоб хати ушбу мурожаатни кўриб чиққан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ёки имзоси билан юборилади.
12. Ариза, шикоят ва таклифлар бир неча бўлимлар ва ваколатли масъул ходимларга ижро учун юборилган ҳолатда, улар бўйича умумлаштириш ишларини раҳбар резолюциясида биринчи кўрсатилган масъул ходим амалга оширади.
13. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келган шикоятларни кўриб чиқиш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг фармойиши билан ишчи гуруҳларини тузиш ҳамда гуруҳ таркибига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси аппаратининг масъул ходимлари, тегишли соҳа мутахассислари, киритилиши мумкин.
14. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келган мурожаатлар қоида тариқасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси аппаратининг масъул ходимлари иштирокида кўриб чиқилади.
15. Бир хил мазмундаги такрорий мурожаатлар Ариза ва шикоятлар бўлими томонидан алоҳида назоратга олинади. Бундай тартибдаги мурожаатларни кўриб чиқишда дастлабки мурожаатлар кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар уларга қўшиб қўйилади. Мурожаатни бундан олдин кўриб чиққан раҳбар масалага тааллуқли мутахассис ходимлардан иборат ишчи гуруҳи тузиб, шахсан жойига чиқиб муаллиф иштирокида мурожаатда кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганилишини ташкил этади, масала ечимини охирига етказиб, фуқарога тегишли тушунтиришлар, ҳуқуқий тавсиялар беради ва амалга оширилган ишлар бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига ахборот киритади. Такрорий мурожаатга аввалги мурожаатнинг тартиб рақами қўйилади ва илгари мазкур ариза юзасидан асосли тушунтиришлар берилган бўлса, раҳбариятнинг рухсати билан мурожаат кўриб чиқилмаслиги мумкин ва бу ҳақда ариза муаллифига билдирилади.
16. Юқори давлат бошқаруви органлари орқали келган фуқароларнинг мурожаатлари юқорида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаатни юборган органга ва фуқарога жавоб хати юборилади.
17. Ариза ёки шикоят юзасидан қабул қилинган қарордан фуқаро рози бўлмаса, унга қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартиби тушун-тирилиши шарт.
Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан мансабдор шахс мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарор ижросини назорат қилиши, агар фуқарога унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилишга доир чора-тадбирлар кўриши ҳам шарт.
18. Кўриб чиқиш ишлари тугалланган аризаларнинг ижрочида сақланиши таъқиқланади. Бўлим, гуруҳ ва ходимлар томонидан аризани назоратдан чиқариш учун маълумотлар ариза ва шикоятлар масъул шахсга топширилади. Барча ҳужжатлар ариза ва шикоятлар бошқарманинг жорий архивида 2 йил сақланади, уларнинг муддати ўтгач аризалар эксперт-текширув комиссияси қарори билан йўқ қилинади. Йўқ қилиш тўғрисидаги далолатномаларда аризаларнинг тартиб рақамлари, йиллар ва улар тўғрисидаги бошқа маълумотлар кўрсатилади.
19. Фуқароларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида қабул қилиш бошқарманинг фуқароларни қабул қилиш жадвали асосида амалга оширилади.
20. Ариза ва шикоятлар билан ишлаш бўйича масъул шахс ҳар куннинг охирида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш ва улар билан олиб борилган ишларни ташкил қилади, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради.
21. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини юзага келтирувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аризалар, таклифлар ва шикоятлар белгиланган тартибда ариза ва шикоятлар билан ишлаш бўйича масъул шахс томонидан ҳар ой якунлари бўйича умумлаштирилади ва таҳлилий маълумотлар тайёрланади. Маълумотларда шаҳар ва туманлар бўйича мурожаатларнинг тушиши ва уларнинг кўпайиш сабаблари, мурожаатларнинг мазмуни, соҳалар ва йўналишлар бўйича тақсимоти, юқори органлар орқали юборилган мурожаатлар бўйича алоҳида таҳлил этилади.
22. Тайёрланган таҳлилий маълумотлар ҳар ойда шахсан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарлигида ўтказиладиган бошқарманинг аппарат йиғилишларида муҳокама этилади ва навбатдаги вазифаларни белгиланади.
Виртуал қабулхона
Сиздан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий сайт орқали фуқароларнинг электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ва ушбу мурожаатларга жавоблар олишнинг тартиблари билан диққат билан танишиб чиқишингизни сўраймиз.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий сайти орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилишдан асосий мақсад — давлат ва хўжалик бошқаруви фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш воситасида жисмоний ва юридик шахслар билан тезкор ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан тўғридан-тўғри мурожаат қилишларида яна бир қўшимча имкониятдир.
Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий сайт орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш тартиблари:
1. Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий сайти орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, мурожаат қилишнинг қўшимча имконияти бўлиб, бошқарма томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сонли қарори билан тасдиқланган «Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида Низом"га амал қилинади.
2. Расмий сайт орқали қабул қилинган мурожаатлар бир кун муддатда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Фуқаро мурожаатлари билан ишлаш бўлимига етказилади.
3. Қабул қилинган мурожаатларга жавоб расмий сайтнинг Саволлар — Жавоблар бўлимида эълон қилиб борилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кунгача, агар мурожаатларда турли соҳалар бўйича аниқликлар киритиш каби муаммолар мавжуд бўлса ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 1 ойгача узайтирилиши мумкин. Шахсий ёки расмий сайтда эълон қилинмайдиган жавоб бўлган ҳолда фуқаронинг расмий сайтда кўрсатилган яшаш манзили ёки шахсий электрон почтасига юборилади.
4. Агар мурожаатлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даражасида ҳал этилмайдиган, ноаниқ, тугалланмаган ёки вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли бўлмаган мурожаат бўлса, кўриб чиқиш учун тегишли бошқа давлат органлари ёки ташкилотларга юборилмайди. Ушбу мазмундаги мурожаатлар қабул қилинмайди ёки кўриб чиқилмайди.
5. Расмий сайт орқали мурожаат қилинганда матн ҳажми 1000 та белгидан ошмаслиги зарур.
6. Мурожаат этувчи фуқароларнинг яшаш манзили, тельефон рақамлари ҳамда электрон почта манзили тўғри киритилиши шарт. Нотўғри киритилган реквизитлар мурожаатга жавоб олинмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
7. Мазмуни ёки мавзуси жиҳатдан бир хил бўлган мурожаатлар кўриб чиқилгандан сўнг такрорий равишда жавоб сайтда эълон қилинмайди, балки бундан аввал ушбу мавзу бўйича мурожаат қилинган саволга берилган жавобга ҳаволалар берилади.
8. Расмий сайт орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш оғзаки, ёзма ёки вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш билан тенг кучлидир.
9. Агар расмий сайт орқали мурожаат қилинганда ва жавобдан қониқиш бўлмаган тақдирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлимига ёзма ёки оғзаки тарзда мурожаат этишингиз мумкин. Манзил: Навоий шаҳри, Толстой кўчаси 18 уй, телефон: 225-12-24

ҚАЙТА АЛОҚА
Бўлими : Интерактив хизматлар   |   admin  |   :
28 сентябрь 2014,   кўрилган: 3129

Болаларни профилактик эмлаш тўғрисидаОта – оналарга болаларни профилактик эмлаш тўғрисидаги ахборотлар.
Организмнинг ҳар хил ташқи бошқариладиган инфекцияларга қарши курашувчанлигини ошириш имунитетини мустаҳкамлаш мақсадида профилактик эмлаш ишлари амалга оширилади. Профилактик эмлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг СанПин № 0239-07 қоидаларига мувофиқ олиб борилади.
Ёши Эмлаш номи
1-кун ВГВ -1
2-5 кун ОПВ-0, БЦЖ-1
2 ой АКДС -1, ВГВ -2, +ХИБ-1, ОПВ -1
3 ой АКДС -2, ВГВ -3, +ХИБ-2, ОПВ -2
4 ой АКДС -3, ВГВ -4, +ХИБ-3, ОПВ -3
12 ой КПК -1
16 ой АКДС -4, ОПВ -4,
6- ёш КПК -2.
7 ёш 1-синф АДС-М -5, ОПВ -5, БЦЖ-2
14-15 ёш
8-синф БЦЖ-3
16 ёш АДС-М -6
ВГВ – Вирусли гепатит Вга қарши
ОПВ- Шолга қарши орал вакцина
АКДС – кўк йўтал, буғма, қоқшолга қарши
ХИБ – гемофил инфекциянинг Б типига қарши
КПК – қизамиқ, тепки, қизилчага қарши
АДС-М – дифтерия, қоқшолга қарши анатоксин
БЦЖ – Силга қарши вакцина
Изоҳ: Ҳозирги кунда болаларни 2,3,4 ойлигида Пентовакс таркибида
(АКДС+ВГВ+ХИБ) бўлган вакцина билан эмланади.
Вакцина ўтказишга тиббий чекловлар асосан вақтинча бўлиб, биринчи имконият туғилиши билан болани эмлатиш чораларини кўриш шарт. Чунки миллий эмлаш календари асосида тўлиқ эмланган бола бир умр ушбу касалликлардан ҳимояланган бўлади. Эмлашларга бўладиган маҳаллий ва умумий реакциялар асосан одатий бўлиб махсус даво талаб қилмайди. Айрим ҳоллардагина ноодатий реакциялар (Ҳароратнинг 39-40 градусдан юқори бўлиши, шайтонлаш, қалтираш, боланинг баданида тошма тошиши, эмлаш жойида йиринглаш) пайдо бўлса зудлик билан тиббиёт ходимига мурожаат қилиш зарур.

ҚАЙТА АЛОҚА
Бўлими : Интерактив хизматлар   |   admin  |   :
28 сентябрь 2014,   кўрилган: 822

Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар тугрисидаги маълумотлар жамланмаси.
Бўлими : Меъёрий ҳужжатлар   |   admin  |   :
28 сентябрь 2014,   кўрилган: 1048

Давлат дастурлари хакида маълумотлар туплами.
Бўлими : Меъёрий ҳужжатлар   |   admin  |   :
28 сентябрь 2014,   кўрилган: 1092

Президент фармонлари хакидаги хаволалар сахифаси ва улар хакида кискача маълумот.
Бўлими : Меъёрий ҳужжатлар   |   admin  |   :
28 сентябрь 2014,   кўрилган: 2847

Вилоят ҳокимининг 1999 йил 22 февралдаги
Қ-68 сонли қарорига 2- илова


Вилоятда соғлиқни сақлаш тўғрисидаги
НИЗОМ

1. Умумий қоидалар.
1.1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2017- сонли “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган хамда Соғлиқни сақлашни бошқариш худудий органи мақомини, вазифаларини, функцияларини, ваколатларини ва унинг фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
1.2. Соғлиқни сақлашни бошқариш органи (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Республика соғлиқни саклашни бошқариш органлари ягона тизимидаги худудий бўғин ҳисобланади ва ўз фаолиятида тегишли ҳокимликка ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади.
Бошқарма ўз ишини давлат бошқаруви бошқа органлари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширади.
1.3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатларига ва мазкур низомга амал қилади.
1.4. Бошқарма мулкчилик шаклларидан қатъий назар, тасарруфидаги худудда жойлашган соғлиқни сақлаш масалаларининг ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилишга доир фаолиятини мувофиқлаштириб боради ва назорат қилади, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади.
1.5. Бошқарма бюджетдан маблағ билан таъминланади, юридик шахс хисобланади, тезкор бошқариш ҳуқуқи билан алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, шунингдек махсус хисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

2. Бошқарманинг асосий вазифалари.
Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари хисобланади:

• Тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлаш сохасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
• Фуқаролар саломатлигини мухофаза қилиш сохасидаги қонунчиликнинг бажарилишини таъминлаш;
• Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, тасарруфидаги худудда оналик ва болаликни мухофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш;
• Тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати, бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;
• Профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш;
• Тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг барча даражаларида аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил қилиш ва мустаҳкамлаш;
• Бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, мақсадли дастурларни амалга ошириш асосида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ килишни таъминлаш;
• Соғлиқни сақлашни техника билан қайта жиҳозлаш ва унинг моддий базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ташхис қўйишга, беморларни даволаш ва соғломлаштиришга замонавий технологиялар ва техника воситаларини жорий этиш, фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббиёт амалиётига жорий қилиш;
• Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш хамда уларнинг касбий билим даражасини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
• Хусусий соғлиқни сақлаш тузилмалари фаолиятини ривожлантиришга ва ташкил қилишга кўмаклашиш;
• Хорижий инвестицияларини, халқаро ташкилотлар, жамғармалар ва жамоа ташкилотлари маблағларини соғлиқни сақлаш тизимига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш.

3. Соғлиқни сақлаш бошқармасининг функциялари.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси уз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади;

• Тасаруффидаги худудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, уларни амалга оширишда давлат, жамоат тузилмаларининг ўзаро хамкорлигини таъминлайди;
• Аҳолига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилади, ундан барчани бахраманд бўлишини таъминлайди, тиббий хизматлар кўрсатиш сифатининг тиббий-санитария стандартларига риоя этилишини назорат қилади;
• Мунтазам назоратдаги беморлар контингентининг тиббий кўрикдаги ўтказилишини таъминлайди;
• Касалланиш профилактикасини такомиллаштириш ва аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш тадбирларини ишлаб чикади ва амалга оширади, тиббий хизмат курсатиш даражаси ва сифатини яхшилаш чора-тадбирларини кўради.
• Тасарруфидаги бутун худудда аҳолига фавқулодда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайди.
• Юқумли, паразит касалликларнинг, шунингдек инсоннинг яшашига ноқулай таъсир кўрсатувчи мухит омиллари билан боғлиқ бўлган касалликлар ва бошқа касалликларнинг олдини олишга доир ишларни амалга оширади;
• Оналик ва болаликни мухофаза қилиш хизматини ривожлантиради, суд-тиббий экспертизасини ва суд-рухий экспертизасини таъминлайди;
• Раҳбар ходимларнинг малакавий таркиби ва касбий савияси устидан назоратни амалга оширади, тиббиёт муассасаларини юқори малакали кадр билан бутлашни ва врачлар, фармацевтлар ва тиббий ходимларнинг касбий малакаси оширишни таъминлайди;
• Бошқарма номенклатурасидаги лавозимлар кадрлар танлашни амалга оширади ва бошқармани юқори малакали кадрлар билан бутлашни таъминлайди;
• Фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббий амалиётга жорий этишга кўмаклашади;
• Иқтисодий ва молиявий ишларни ташкил қилади, тасарруфидаги муассасалар фоалиятини таҳлил қилади, шунингдек бюджет маблағларидан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;
• Соғлиқни сақлашда статистикани юритиш ишларини ташкил қилади, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасаларда статистик ҳисобга олиш ва ҳисобот тартиботига услубий раҳбарликни амалга оширади, статистик ахборотларнинг ишончлилигини назорат қилади;
• Бошқарма тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотлар тузилмасининг такомиллаштириш тадбирларини амалга оширади, тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, ва тугатади, улар тўғрисидаги низомлар ва уставларни тасдиқлайди.
• Тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлаш муассасалари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, соғлиқни сақлашнинг нодавлат (хусусий) секторини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шарт-шароит яратади;
• Турли фавқулодда вазиятлар ва фалокатларни бартараф этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади, одамларнинг хаётини сақлаш ва саломатлигини мухофаза қилишга, фуқароларни фавқулотда вазият худудидаги вазият ва кўрсатилаётган чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
• Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқади. Бошқарма тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятидаги қонунчилик бузилишларини, камчиликларини бартараф этишга доир зарур чора-тадбирларни кўради;
• Белгиланган тартибда халқаро алоқаларни, соғлиқни сақлаш сохасидаги чет эл тажрибасини ўрганишни ва ундан фойдаланишни амалга оширади;
• Қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

4. Соғлиқни сақлаш бошқармасининг хуқуқлари
Бошқарма қуйидаги хуқуқларга эга:

• Тасарруфидаги муассасаларда соғлиқни сақлашни ривожлантириш ишларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш, малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун ваколатли органларга белгиланган тартибда киритиш;
• Ўз ваколатига кирувчи соғлиқни сақлаш масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, кенгашлар, учрашувлар ўтказиш, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;
• Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан бошқармага юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш ва олиш;
• Тиббий кенгаш мажлисларида, мулкчилик шакилларидан қатъий назар,соғликни сақлаш мауассасалари ва ташкилотлари раҳбарларининг бошқарма ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотларни эшитиш;
• Худуддаги санитария-эпидемиологик вазият билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун ҳокимлик ҳузуридаги фавқулотда эпидемияга қарши кураш комиссиясига киритиш;
• Ўзига тегишли муаммоларни хал қилишга илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий олим ва мутахассисларни шартнома асосоида жалб этиш;
• Ташқий иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва банк хамда бошқа кредит муассасаларида қонунчиликда белгиланган тартибда валюта счётларига эга бўлиш;
• Бюджетдан ташқари маблағлардан ходимларнинг самарали меҳнатини рағбатлантиришда фойдаланиш;
• Тасарруфидаги муассасаларнинг амалдаги қонунчиликка хлоф равишда чиқарилган буйруқларни бекор қилиш.

5. Бошқарма ишларини ташкил этиш

5.1 Соғликни сақлаш бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда вилоят ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади .
Бошлиқ бошқармага юкланган вазифалар бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради.
5.2 Бошқарма бошлиғи:
• Бошқармага ва унга қарашли муассасалар,ташкилотлар,корхоналар фаолиятига раҳбарлик қилади;
• Ўз ваколати доирасида буйруқлар,йўриқномалар чиқаради хамда ўзига қарашли барча муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади;
• Бошқарманинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, бошқармага қарашли ташкилотлар ва муассасалар низомлари ва уставларини тасдиқлайди ;
• Бошқарма аппарати ходимларини ва ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган номенклатурага мувофиқ лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
• Бошқарма аппарати ҳодимларини моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди;
• Алохида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва мукофотлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади;
• Амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга эга бўлади.
5.3 Бошқармада бошлиқ-тиббий кенгаш раиси лавозимига кўра унинг ўринбосарлари,шунингдек соғликни сақлаш муассасаларининг бошқа рахбарлари-кенгаш аъзолари бўлган тиббий кенгаш ташкил этилади. Аъзоларнинг шахсий таркиби тегишли ҳокимлик томонидан тасдиқланади.
5.4 Тиббий кенгаш маслахат органи ҳисобланади хамда ўз мажлисларида тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг ва бошқарма, шунингдек унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятининг, кадрлар танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш,қабул қилинган қарорлар бажарилишини текширишнинг асосий масалаларини кўриб чиқади. Бошқарма таркибий бўлинмалари хамда тасарруфидаги бошқа ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларининг ахборотларини эшитади.
Тиббий кенгаш қарорлари бошқарма бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади.


ҚАЙТА АЛОҚА
Бўлими : Меъёрий ҳужжатлар   |   admin  |   :
28 сентябрь 2014,   кўрилган: 2264

ХамкорларимизЖанубий Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали мутахассислари томонидан Навоий Халқаро аэропорти раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда инсонпарварлик тиббий кўриги ўтказилди.
Мана бир неча йилдирки, давлатлар ўртасидаги келишувга асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали врачлари делегацияси ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида инсонпарварлик акцияси тарзида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, танлов асосида ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам муҳтож, кам таъминланган ва оғир беморларни Жанубий Корея давлатининг Ин Ха университетида даволаниши ташкил қилинмоқда.
ХамкорларимизБу йил ҳам 26-27 июнь кунлари анъана тусига кириб бораётган ушбу кўриклар давомида “Маликработ” қўрғонида жойлашган “Ханжин” меҳмонхонасида Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда аэропорт ишчи ходимларидан иборат жами 490 нафар аҳоли Ин Ха университети госпиталининг юқори малакали шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ўтказилган акция давомида Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали делегацияси томонидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами қиймати 58 минг 286 АҚШ долларига тенг дори-дармонлар бепул тарқатилди.
Бўлими : Фаолиятимиз ҳақида   |   admin  |   :