Қидириш   

13 октябрь 2014,   кўрилган: 9964

Уй шароитида юзни оқартиришЮз терисини қуёш, шамол ва совуқ таъсиридан асраш учун юзга тухум оқини суртиш лозим. Ушбу муолажа узоғи билан 10 дақиқа давом этади.
Баргизуб (зубтурум) ҳам юзни оқартириш хусусиятига эга. У яраларни тез битишига ёрдам беради.
Бунинг учун зубтурумнинг янги чиққан, йирик баргларидан олиб, худди ўсма каби қўлда сиқилади ва суви юзга суртилади.
Офтоб тиғида қорайган юз терисини илиқ сут билан артиш ҳам анча фойдалидир. Бунда нафақат тери озиқланади, балки юзингиз аъло даражада оқаради. Умуман олганда, сут маҳсулотлари – творог, сузма, қатиқ ҳам юз терисини озиқлантириб, таранглаштиради.
Юзнинг тиниқ бўлиши учун бақлажон суви билан артиш ҳам фойдалидир. Бундан ташқари, лимон суви кунора суртилса, юзни силлиқ қилади.
Юз терисини оқартирувчи ниқоблар:
50 грамм асалга 5 томчи лимон шарбати қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма эрталаб юзга суртилади ва 15 дақиқадан сўнг ювиб ташланади. Ушбу ниқоб юзни табиий равишда оқаришини таъминлайди.
***
Бир дона лимонни сиқиб, сувига 100 грамм асал қўшасиз. Уни музхонада сақлаб, ҳар куни эрталаб юз ювишдан олдин 10-30 дақиқа юзингизга суртиб қўйсангиз, ажинлар тушишининг олдини олади.
Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
13 октябрь 2014,   кўрилган: 1711

Каркадэ – шифобахш гиёҳИнсоният ҳаёти ўсимликлар олами билан узвий боғланган. Қуйида биз наботот оламига тааллуқли ўсимлик – каркадэ ҳақида сўз юритмоқчимиз.
Каркадэ гулхайрилар оиласига мансуб бўлган ўсимлик. Бу ўсимлик 3.5 метргача бўй чўзиши мумкин. Унинг пояси ва барглари яшил, бироз қизил ранг аралашган бўлади. Ўсимликнинг гуллари 5-7 см.гача бўлиб, у ўзига хос жуда кучли муаттар ҳид таратади.Бу ўсимликнинг она ватани – Ҳиндистон ҳисобланади. Ҳозирги вақтларда каркадэни Судан, Миср, Хитой, Шри-Ланка, Таиланд ва Мексика каби тропик иқлимли мамлакатларда ўстиришади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 октябрь 2014,   кўрилган: 1717

2014 — 2018 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИНГ РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ, ОНАЛАР, БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР СОҒЛИҒИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА