Қидириш   

27 октябрь 2014,   кўрилган: 1468

Эбола безгаги вирусиЖорий йил баҳор ойларидан бери оммавий ахборот воситалари Ғарбий Африка минтақасида тарқалаётган Эбола безгаги эпидемиясига эътибор қаратмоқдалар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро қизил хоч ва қизил яримой ҳаракати каби қатор халқаро ташкилот ва тузилмалар ҳамда бир қанча давлатлар 21-асрнинг қўрқинчли пандемиясига сабаб бўлиши эҳтимоли бор бўлган касалликка қарши курашиш устида бош қотирмоқдалар. Етакчи фармацевтика компаниялари Эбола безгагини даволаш ва унинг олдини олишга қаратилган бир нечта дори воситаларини синовдан ўтказмоқдалар. Уларнинг таъкидлашича, эпидемияни узил-кесил назоратга олиш ҳамда ишончли ва самарали дори воситаларини бозорларга кенг миқёсда чиқариш учун бир неча ой талаб қилинар экан.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :