Қидириш   

» Мақолалар Октябр 2014 йилда » Саҳифа 2

21 октябрь 2014,   кўрилган: 1626

[attachment=10]
[attachment=11]
[attachment=12]
[attachment=13]
20 октябрь 2014,   кўрилган: 1468

Эзгу мақсадлар рўёби“Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлашга Навоий вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Зарафшон шаҳрида дастурда белгиланган вазифалар ижросига 14 миллиард 70 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан жорий йилнинг мамлакатимизда Соғлом бола йили деб эълон қилиниши замирида аввало она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, жамиятнинг муҳим бўғини – оилада соғлом муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини янада юксалтиришдек эзгу мақсадлар мужассам. Йил муносабати билан қабул қилинган Давлат дастурида бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
18 октябрь 2014,   кўрилган: 1488

Тумовдан эҳтиёт бўлингКузнинг ҳавоси ўзгарувчан, эрталаб танни жунжиктирган совуқ тушга қараб ўз ўрнини устки кийимлар оғирлик қиладиган иссиққа бўшатиб беради, хиёл ўтмай ҳарорат яна пасаяди. Об-ҳавонинг беқарорлиги оқибатида ўткир респиратор касалликлар, хусусан, тумовнинг тарқалиши кузатилади.
Бу хасталик билан оғриган кишининг бурун ёки томоқ шиллиқ пардаси шишиб, ачишади, тана ҳарорати кўтарилади. Беморнинг умумий аҳволи айтарли ўзгармаса-да, боши оғирлашиб, иш қобилияти пасаяди, бурундан нафас олиши бироз қийинлашади. Шунингдек, кўз шиллиқ пардасининг қизариб ёшланиши ва ҳид билиш қобилиятининг пасайиши беморни анчайин қийнайди. Тумовга вақтида чора кўрилмаса, сурункали шаклига ўтиб кетади.
Асосан совуқ тушганда учрайдиган тумовни юқтиришга қариялар ва ёш болаларда мойиллик кучли бўлади. Бу хасталик ҳамма вақт ҳам совуқдан ёки вируслар оқибатида келиб чиқавермайди. Унинг аллергик турлари ҳам мавжуд. Аллергик тумов бошоқли ўсимликлар гуллаган пайтда учрайди. Тумовнинг тез-тез қайталаши сурункали тумовга сабаб бўлади. Бу касаллик тумов бурун бўшлиғи шиллиқ пардасининг ўсиб, қалин тортиши (гипертрофия) ёки аксинча, унинг юпқалашиб кетиши (атрофия)га олиб келиши мумкин.
Оилада тумов билан оғриган бемор бўлса, дарҳол ундаги вирусларни бошқаларга юқтирмаслик чоралари кўрилиши лозим. Аввало, уни алоҳида хонада ётқизиб, ётоғи тез-тез шамоллатиб турилиши керак. Беморни парвариш қилаётган оила аъзолари дока ниқоб тақиб юришлари шарт. Хона жиҳозларини кунига 2 маротаба нам латта билан артиб туриш, сўнг исириқ тутатиш ҳаводаги микробларни йўқотишда қўл келади. Бетоб кишининг ҳарорати кўтарилгудек бўлса, унга лимон, малина солинган иссиқ чой, иложи борича кўпроқ дамламалар, компот каби суюқликлар бериш тавсия этилади. Енгил ҳазм бўладиган ва оқсилга бой овқатлар, творог, сабзавот ва ҳўл меваларни истеъмол қилиш фойдали. Витаминларга бой маҳсулотлар кишида бундай касалликларга қарши иммунитетни ҳам шакллантиради.
Тумов грипп, дифтерия ёки қизамиқ каби юқумли касалликларнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин. Шу боис бу хасталик ҳарорат кўтарилиши билан кечса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Албатта, касални даволагандан кўра олдини олган афзал. Шу боис организмни жисмоний машғулотлар билан доимо чиниқтириб бориш лозим. Ай-ниқса, юқори нафас йўллари касалликларини ўз вақтида, тўлиқ даволаш керак. Чунки бу касалликнинг асоратлари оғир ўтиши мумкин. Энг муҳими, эрталаб ва кечқурун ҳавонинг кескин совишини эътиборга олган ҳолда куз-қиш фаслларида иссиқ кийиниш даркор.
Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
18 октябрь 2014,   кўрилган: 1680

2014 — 2018 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИНГ РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ, ОНАЛАР, БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР СОҒЛИҒИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА.
[attachment=20]
16 октябрь 2014,   кўрилган: 1432

Мамлакатимизда ангионеврология ривожлантирилмоқдаЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кейинги йилларда аҳоли орасида сурункали бош мия қон айланиши бузилиши туфайли келиб чиқадиган касалликлар кўпайиб бораётир. Бунга соғлом турмуш тарзига риоя этмаслик, кам ҳаракатлилик, ичиш, чекиш каби зарарли иллатлар кўпроқ сабаб бўлаётир.
Пойтахтимизда бўлиб ўтган сурункали бош мия қон айланиши бузилиши билан боғлиқ касалликлар диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий технологияларига бағишланган илмий-амалий анжуманда шу ҳақда сўз юритилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 октябрь 2014,   кўрилган: 9978

Уй шароитида юзни оқартиришЮз терисини қуёш, шамол ва совуқ таъсиридан асраш учун юзга тухум оқини суртиш лозим. Ушбу муолажа узоғи билан 10 дақиқа давом этади.
Баргизуб (зубтурум) ҳам юзни оқартириш хусусиятига эга. У яраларни тез битишига ёрдам беради.
Бунинг учун зубтурумнинг янги чиққан, йирик баргларидан олиб, худди ўсма каби қўлда сиқилади ва суви юзга суртилади.
Офтоб тиғида қорайган юз терисини илиқ сут билан артиш ҳам анча фойдалидир. Бунда нафақат тери озиқланади, балки юзингиз аъло даражада оқаради. Умуман олганда, сут маҳсулотлари – творог, сузма, қатиқ ҳам юз терисини озиқлантириб, таранглаштиради.
Юзнинг тиниқ бўлиши учун бақлажон суви билан артиш ҳам фойдалидир. Бундан ташқари, лимон суви кунора суртилса, юзни силлиқ қилади.
Юз терисини оқартирувчи ниқоблар:
50 грамм асалга 5 томчи лимон шарбати қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма эрталаб юзга суртилади ва 15 дақиқадан сўнг ювиб ташланади. Ушбу ниқоб юзни табиий равишда оқаришини таъминлайди.
***
Бир дона лимонни сиқиб, сувига 100 грамм асал қўшасиз. Уни музхонада сақлаб, ҳар куни эрталаб юз ювишдан олдин 10-30 дақиқа юзингизга суртиб қўйсангиз, ажинлар тушишининг олдини олади.
Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
13 октябрь 2014,   кўрилган: 1716

Каркадэ – шифобахш гиёҳИнсоният ҳаёти ўсимликлар олами билан узвий боғланган. Қуйида биз наботот оламига тааллуқли ўсимлик – каркадэ ҳақида сўз юритмоқчимиз.
Каркадэ гулхайрилар оиласига мансуб бўлган ўсимлик. Бу ўсимлик 3.5 метргача бўй чўзиши мумкин. Унинг пояси ва барглари яшил, бироз қизил ранг аралашган бўлади. Ўсимликнинг гуллари 5-7 см.гача бўлиб, у ўзига хос жуда кучли муаттар ҳид таратади.Бу ўсимликнинг она ватани – Ҳиндистон ҳисобланади. Ҳозирги вақтларда каркадэни Судан, Миср, Хитой, Шри-Ланка, Таиланд ва Мексика каби тропик иқлимли мамлакатларда ўстиришади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 октябрь 2014,   кўрилган: 1727

2014 — 2018 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИНГ РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ, ОНАЛАР, БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР СОҒЛИҒИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
11 октябрь 2014,   кўрилган: 1648

"Авиценна — Зарафшон" хусусий тиббиёт марказиОлий тоифали шифокор Жуманиёз Асқаров Зарафшон шаҳрида "Авиценна — Зарафшон" хусусий тиббиёт маркази фаолиятини йўлга қўйди.
Икки қаватли замонавий бинода жойлашган марказда 12 та хона мавжуд бўлиб, ҳаммаси жаҳон стандартлари даражасидаги ташхис қўйиш ва даволаш тиббий ускуналари билан жиҳозланган. Шунингдек, шифохона ИФА (иммун-фермент таҳлил) аппаратига ҳам эга.
Бу ерда ташкил этилган кундузги стационарда олий тоифали терапевт А. Рамазонов, кардиолог F. Fиёсов, эндокринолог Г. Жўраева, акушер-гинеколог Н.Қурбонова каби бир қатор малакали шифокорлар беморларга сифатли.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
11 октябрь 2014,   кўрилган: 1504

Тиббий буюмлар
Тиббий буюмлар
Тиббий буюмлар2014 йил 28-октябрдан 1-ноябрь кунлари Республика саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасида 2015 йил учун сотиб олинадиган мебеллар, тиббий буюмлар, юмшоқ жихозлар сотиб олиш учун даволаш профилактика муассасалари томонидан 177.0 млн сўм режалаштирилди.
Бўлими : interaktiv xizmatlar / Ахборот очиклиги   |   info  |   :