Қидириш   

» Мақолалар Октябр 2014 йилда » Саҳифа 3

11 октябрь 2014,   кўрилган: 1289

Вилоятдаги хусусий тиббиёт муассасалариВилоятдаги хусусий тиббиёт муассасалари
"STOMATOLOG" кичик корхонаси
Манзили:
Асосий манзил:Навоий шахри, Меъморлар кўчаси, 10 уй.
Филиал манзил:Кармана шахри, Кармана кўчаси, 92 уй.
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик, хирургик ва ортопедик
(қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш. амбулатор шароитда терапевтик стоматология ихтисослиги бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

" САЙИД БУРХОН " хусусий стоматология тиббиёт шифохонаси
Манзили:
Хатирчи тумани Янгиработ шахарчаси Мустақиллик кўчаси 24А уй
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик, хирургик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

" STOMADO'STLIK" х/ф
Манзили:
Навоий шахри Ибн Сино кўчаси,32 уй19-20 хонадон
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик, хирургик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"STOMA -ZARINA" х/к
Манзили:
Навоий шахри Ғалаба шоҳ кўчаси,127-уй,8-хонадон
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"CHORIQUL SHAYMATOV GAVXARI" х/к.
Манзили:
Хатирчи тумани А.Пулатов жамоа хўжалиги
Фаолият тури:
Амбулатор ва стационар шароитда офтальмология ихтисослиги бўйча диагностика,маслаҳат, консерватив ва оператив даволаш ҳамда клиник-лаборатория диагостикаси.

"QIZILQUM-TABOBAT" х/к
Манзили:
Фаолият тури:
Aмбулатор шароитда гинекология ва кардиология ( интервецион кардиологиядан ташқари) ихтисосликлари буйча диагностика, маслаҳат ва консерватив даволашш ҳамда ультратовуш диагностикаси ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"VAXOB DENTA LYUKS" х/к
Манзили:
Зарафшон шахри, 7-3-9
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик, хирургик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"ALBADENT KARMANA" х/к
Манзили:
Навоий шахри Х.Дўстлиги, кўчаси 49-уй, 2-хонадон
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"DIYOR KO'Z SHIFO" х/к
Манзили:
Навоий шахри П.Очилов кўчаси, 36-уй, 7-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда офтальмология ихтисослиги бўйча диагностика,маслаҳат ва консерватив ва оператив даволаш.

"KARMANA FIZIO SERVIS" х/к
Манзили:
Кармана тумани Ахунбобоев кўчаси,77-уй
Фаолият тури:
Физиотерапия ихтисослиги буйича амбулатор шароитда тиббий фаолият кўрсатиш.

"SHUKRULLO SHIFOLOR" х/к
Манзили:
Навоий шахри П.Очилов кўчаси, 27-уй,10-хонадон
Фаолият тури:
Оториноларингология ихтисослиги буйича амбулатор шароитда тиббий хизмат кўрсатиш.

"NEYRO-KORTEKS" х/к
Манзили:
Навоий шахри А.Темур кўчаси, 36А-уй,27-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда неврология ихтисослиги буйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш.

"AZIZBEK BAXRON SHIFO MASKANI" х/к
Манзили:
Қизилтепа тумани, Т.Хамид маҳалласи
Фаолият тури:
Терапия буйича амбулатор шароитда диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш.

"HAYOTJON NUR SHIFO" х/к
Манзили:
Қизилтепа тумани, Т.Хамид маҳалласи
Фаолият тури:
Педиатрия ихтисослиги буйича амбулатор шароитда диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш.

"GULSANAM-CHAROSXON" х/к
Манзили:
Навоий шахри Ғалаба шох кўчаси,145-уй, 41-хонадон
Фаолият тури:
Кардиология буйича амбулатор шароитда диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш.

"ANVARDENT" х/к
Манзили:
Навоий шахри А.Темур кўчаси,16-уй,5-6 хонадонлар
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"ZARAFSHON SADAF"х/к
Манзили:
Зарафшон шахри 7-23- 4
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"NODIR DENTA KLASS" х/к
Манзили:
Навоий шахри Х.Дўстлиги кўчаси, 96-уй, 4-хонадон
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"DOKTOR MED FAYZ"х/к
Манзили:
Кармана тумани М.Улуғбек кўчаси, 25-уй
Фаолият тури:
Гинекология ихтисослиги буйича амбулатор шароитда диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш.

"MADAD-SINO" ИЧТК
Манзили:
Навоий шахри 17-кичик "Б"даҳа, Ғалаба шох кўчаси,194"Б" уй
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда ультратовуш диагностикаси.

"ОLTINSOY"номли санатория
Манзили:
Хатирчи тумани Олтинсой ширкат хўжалиги "Чиллаш" қишлоғи
Фаолият тури:
Стационар шароитда терапия,неврология ихтисослиги йўналишида диагностика,маслаҳат ва даволаш ҳамда клиник-биохимик лаборатория диагностикаси.

"VAGUS" МЧЖ
Манзили:
Навоий шахри 21-кичик даҳа Меъморлар кўчаси 35-уй.
Фаолият тури:
Амбулатор ва стационар шароитда терапия, кардиология(интервенцион кардиологиядан ташқари),гинекекология ва неврология ихтисосликлари бўйича диагностика, маслаҳат ва консервати даволаш. Амбулатор шароитда умумий хирургия (кичик амбулатор хирургия) ихтисослиги бўйича диагностика,маслаҳат ва консерватив даволаш; терапевтик ва хирургик стоматология, ультратовуш диагностикаси ҳамда клиник -лаборатория (ИФА билан биргаликда) диагностикаси ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"XOLIQ RAXMON ALLERGOLOGIYA" маркази
Манзили:
Навоий шахри Меъморлар кўчаси,14-уй,23-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда аллергология ва эндокринология ихтисосликлари йўналишида диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш.

"ШИФО" тижорат ишлаб чиқариш фирмаси
Манзили:
Қизилтепа тумани, Қизилтепа шаҳри Ўзбекистон шох кўчаси,11А-уй
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапия,неврология ва кардиология(интервецион кардиологиядан ташқари) ихтисосликлари йўналишида диагностика,маслаҳат ва консерватив даволаш ҳамда физиотерапия ихтисослиги бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"LOLA DARMON SHIFO" х/к
Манзили:
Зарафшон шаҳри 11-1-10
Фаолият тури:
Ультротовуш диагностикаси ихтис-ги буйича тиббий хизмат кўрсатиш.

"NEYRO-VERTEBRO-SERVIS" х/к
Манзили:
Навоий шахри Зарапетян кўчаси,28-уй,3-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда неврология ихтисослиги буйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш.

"LAZER-SHIFOKOR" хус.даволаш диагностика тиб клиникаси
Манзили:
Навоий шахри Ғалаба шох кўчаси,141уй,3-корпус 1-хонадон
Фаолият тури:
Урология ихтисослиги буйича тиббий хизмат кўрсатиш.

"BOMOTO-AVJAMA"МЧЖ
Манзили:
Кармана тумани, Кармана ва Навруз кўчасини кесишмасида
Фаолият тури:
Неврология, терапевтик ва ортопедик(қимматбахо металлардан ташқари) стоматология ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"ARNUR -DENT" х/к
Манзили:
Зарафшон шаҳри 7-13-42
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"NAVOIY STOMA DARMON" х/к
Манзили:
Навоий шахри Зарапетян кўчаси, 2-уй, 1-хонадон
Фаолият тури:
Ортопедик стомотология ихтисослигиги буйича тиббий хизмат кўрсатиш.

"DENTA SHANS" х/к
Манзили:
Навоий шахри Х.Дўстлиги кўчаси, 108-уй, 76-хонадон
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"ULTRA-MED-ZARAFSHON" х/к
Манзили:
Зарафшон шаҳри 3-27-5
Фаолият тури:
Ультратовуш диагностиси ихтисослиги буйича тиббий хизмат кўрсатиш.

"FIALKA-NAVОIY" х/к
Манзили:
Навоий шахри Навоий кўчаси, 3Б-уй,10-хонадон.
Фаолият тури:
Педиатрия ихтисослиги буйича амбулатор шароитда диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш.

"STOMA-FRESH-PLYUS" х/к
Манзили:
Навоий шахри А.Темур кўчаси, 7-уй, 26-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик ва ортодонтик стоматология буйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"SITORMED NAVOIY" х/к
Манзили:
Навоий шахри Матвиенко кўчаси, 5-уй,10-хонадон.
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда гинекология йўналишида диагностика, маслахат ва консерватив даволаш.

"NAVOIY KON METALLURGIA KOMBINATI" давлат корхонаси
Манзили:
Навоий вилояти Навоий ш,Навоий кўчаси, 27
Фаолият тури:
1."Металлург" профилакторияда: амбулатор ва стационар шароитда терапия ва неврология ихтисосликлари йўналишида диагностика, маслаҳат ва даволаш ҳамда физиотерапия ихтисослиги бўйича тиббий хизмат кўрсатиш. 2."Шахтёр" профилакторияда: амбулатор ва стационар шароитда терапия бўйича диагностика, маслаҳат ва даволаш ҳамда физиотерапия ихтисослиги бўйича тиббий хизмат кўрсатиш.

"QUVNOQ TABASSUM" х/к
Манзили:
Навоий шахри П.Очилов кўчаси, 29-уй,2-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик ва ортодонтик стоматология буйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"МOHINUR-GRAND MED" х/к
Манзили:
Навоий шахри Х.Дустлиги кўчаси, 49-уй, 4-хонадон
Фаолият тури:
Ультратовуш диагностиси ихтисослиги буйича тиббий хизмат кўрсатиш.

"STOMA SHIFO NUR"х/к
Манзили:
Навоий шахри Ғалаба шох кўчаси, 155-уй, 38-хонадон
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"UMID SHIFO MASKANI" х/к
Манзили:
Навоий шахри Хосил боғдорчилик ширкати, Центральная кўчаси,1252 дала ховли.
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапия, неврология ва ортопедия( операциясиз)ихтисосликлари бўйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш ҳамда физиотерапия ихтисослиги бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"STOMA-LYUKS-ALISHER"х/к
Манзили:
Навоий шахри Ғалаба шох кўчаси 101-уй,1-хонадон
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"BAHOR SHIFO MASKANI"х/к
Манзили:
Навоий шахри Х.Дўстлиги кўчаси, 120А-уй, 61-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда гинекология ихтисослиги бўйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш ҳамда ультратовуш ихтисослиги бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"VITA-ZARAFSHAN" х/к
Манзили:
Зарафшон шаҳри, 11-19-3
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик стоматология ихтисослиги бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"DOKTOR FARRUX DENTA SERVIS"х/к
Манзили:
Зарафшон шаҳри, 11-14-8
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик стоматология ихтисослиги бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"ZAFAR MED FARM" х/к
Манзили:
Навоий шахри Меъморлар кўчаси №6 бино
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапия, неврология ва гинекология ихтисосликлари бўйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш ҳамда ультратовуш диагностикаси.

"ФУРҚАТ" х/ф
Манзили:
Нурота тумани Нурота шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 29-уй
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик, хирургик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"NAVOIY-ASADBEK"х/к
Манзили:
Навоий шахри Энергетик кўчаси, 12-уй,77-хонадон
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик, хирургик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"МАРВАРИД"х/ф
Манзили:
Қизилтепа тумани, Қизилтепа шаҳри, Ўзбекистон шох кўчаси,13-уй
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"SARDOR-STOMA-SERVIS" х/к
Манзили:
Навоий шахри Ғалаба шоҳ кўчаси, 149-уй, 1-хонадон
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"ГАВХАРОЙ" х/ф
Манзили:
Навоий вилояти Қизилтепа тумани Навоий ш/х 3-бригада
Фаолият тури:
Амбулатор шароитида гинекология ихтисослиги йўналишида диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш.

"ASADBEK-SHIFO-ZARAFSHON"х/к
Манзили:
Навоий вилояти Зарафшон ш. 6-27-8
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапия стоматология ихтисослиги бўйича тиббиёт фаолият билан шуғулланиш

"STOMA SERVIS SHAXLO"х/к
Манзили:
Навоий вилояти Навоий ш. Ўзбекистон,8-2
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"IHTIYOR SHIFO ZARAFSHON" х/к
Манзили:
Зарафшон шахри 6-18-7
Фаолият тури:
Оториноларингология ихтисослиги буйича амбулатор шароитда тиббий хизмат кўрсатиш.

"EVRIKA"х/ф
Манзили:
Навоий шахри П.Очилов кўчаси,25-уй, 50-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда диагностик ва даволаш-операцияли эндоскопия (фақат эндоскопия) ва ультратовуш диагностикаси ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"MUNIS-DANTIST" х/к
Манзили:
Навоий шахри Гусев кўчаси, 11-уй, 2-хонадон
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"ГИЁХ" х/к
Манзили:
Кармана тумани, Фитрат кўчаси, 6 уй
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапия ва гинекология ихтисосликлари бўйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш, терапевтик стоматология ҳамда ультратовш диагностикси ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"UCHQUDUQ-SHIRINGUL" х/к
Манзили:
Учқудуқ шахри, Х.Дўстлиги кўчаси, 71-уй
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"MEXR-SHIFO-MAVJUDA" х/к
Манзили:
Навоий шахри Жанубий кўчаси 20- уй 77- хонадон
Фаолият тури:
Амбулотор шароитда гинекология ихтисослиги бўйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш ҳамда ультратовуш диагностикаси ихтисослиги бўйича тиббий фаолият юритиш.

"UCHQUDUQ-STOMATOLOGIYA" х/к
Манзили:
Учқудуқ туман Х.Дўстлиги кўчаси 10 уй , 1 хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбахо металлардан ташқари ) стоматология ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"MUROD-SHIFO-KAFOLAT" МЧЖ
Манзили:
Навоий шахри Х.Дўстлиги кўчаси,66-уй, 38-хонадон
Фаолият тури:
Аҳолига амбулатор шароитда ортопедик (қимматбаҳо металлардан ташқари) стоматология ихтисосдиклари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"ABU ALI IBN SINO" х/к
Манзили:
Зарафшон шахри 3-4-10
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик(қимматбахо металлардан ташқари стоматология ихтисосликлари бўйича тиббий хизмат кўрсатиш)

"TO'MARIS SHIFO" х/к
Манзили:
Навоий шахри Ғалаба шох кўчаси, 149-уй,10-хонадон
Фаолият тури:
Амбулотор шароитда гинекология ихтисослиги бўйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш ҳамда ультратовуш диагностикаси ихтисослиги бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"STOMA SERVIS MAFTUNA" х /к
Манзили:
Навоий шахри Х.Дўстлиги кўчаси, 90-уй, 18-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбахо металлардан ташқари ) стоматология ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"СТОМА МАРВАРИД" х/ф
Манзили:
Навоий шахри А.Темур кўчаси, 5 уй
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбахо металлардан ташқари ) стоматология ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"SUPER STOMA PLUS" х/к
Манзили:
Навоий шахри Х.Дўстлиги кўчаси, 128-уй, 77 -хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбахо металлардан ташқари ) стоматология ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"SAMARA END KO NAVOIY"МЧЖ
Манзили:
Навоий шахри Х.Дўстлиги кўчаси, 10 даҳа
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда физиотерапия ихтисослиги буйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"АMIR DENT SERVIS" МЧЖ
Манзили:
Навоий шахри Ғалаба шох кўчаси, 137-уй, 1-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбахо металлардан ташқари ) стоматология ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"BAXTI NUR" х/ф
Манзили:
Хатирчи тумани, Янгиработ шахри Раговой кўчаси, 3 уй
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда гинекология ва терапевтик стоматология ихтисосликлари йўналишида диагностика,маслаҳат ва консерватив даволашш бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"DENTA-NAVOIY" х/к
Манзили:
Навоий шахри Зарафшон кўчаси, 4-уй, 1-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбахо металлардан ташқари ) стоматология ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

" NAVOIY FAYZ MED" х/к
Манзили:
Навоий шахри, касалхоналар шахарчаси
Фаолият тури:
Ультратовуш диагностиси ихтисослиги буйича тиббий хизмат кўрсатиш.

"NAVOIY-OFTALMOSERVIS" х/к
Манзили:
Навоий шахри, Булат кўчаси
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда офтальмология ихтисослиги бўйича диагностика, маслаҳат, консерватив ва оператив даволаш, кардиология (интервенцион кардиологиядан ташқари) ихтисослиги йўналишида диагностика, маслаҳат, консерватив даволаш бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"STOMA SERVIS ZARIF"
Манзили:
Навоий шахри Х.Дўстлиги кўчаси, 96-уй, 9-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик стоматология ихтисослиги бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"NAVOIY DIAGNOSTIKA" МЧЖ
Манзили:
Навоий шахри 3-даҳа, Ибн Сино кўчаси,26 уй.
Фаолият тури:
Ультратовуш диагностиси ихтисослиги буйича тиббий хизмат кўрсатиш.

"AVITSENNA ZARAFSHON" х/к
Манзили:
Зарафшон шахри, 1-кичик тумани, Геологлар кўчаси 30А-уй
Манзили:
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапия, гинекология ва дерматовенерология (фақат дерматология бўйича хизматлар) ихтисосликлари бўйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш ҳамда клиник лаборатория диагностикаси бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"STOMA-JAXON"х/к
Манзили:
Навоий шахри, Х.Дўстлиги кўчаси, 48-уй,20-хонадон
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбахо металлардан ташқари ) стоматология ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"LORAFON" х/к
Манзили:
Асосий манзил: Навоий шахри, В.Булат кўчаси, 18-А уй, Филиал мазил: Навоий шахри Толстой кўчаси, 9-уй,1-хонадон
Фаолият тури:
Асосий манзилда: амбулатор шароитда дерматовенерология (фақат дерматология бўйича хизматлар), педиатрия, неврология ва кардиология (интеренцион кардиологиядан ташқари) ихтисосликлари бўйича диагностика, маслаҳат ва даволаш; оторинолварингология (ЛОР органларининг мураккаб нуқсонларини бартараф этишга оид операциялардан ташқари), урология(кичик оператив урология) ва умумий хирургия(кичик амбулатор хирургия) ихтисосликлари бўйича диагностика, маслаҳат ва оператив даволаш, диагностик ва даволаш-операцияли эндоскопия(эндоскопия), физиотерапия ҳамда клиник лаборатория диагностикаси ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш. Филиал манзилда: амбулатор шароитда оториноларингология ихтисослиги бўйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"STOMA SERVIS-NAVOIY" МЧЖ
Манзили:
Навоий шахри Х.Дўстлиги шох кўчасида
Фаолият тури:
Амбулатор шароитда терапевтик ва ортопедик (қимматбахо металлардан ташқари ) стоматология ихтисосликлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш.

"NOZIMA AZIZ MED" оилавий корхонаси
Манзили:
Навбахор тумани, Бобур шох кўчасида
Фаолият тури:
Ультратовуш диагностиси ихтисослиги буйича тиббий хизмат кўрсатиш.

ҚАЙТА АЛОҚА
09 октябрь 2014,   кўрилган: 996

2014-2016 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
WORD-shaklida-yuklash.doc [110.99 Kb] (юклаб олинган: 7)
08 октябрь 2014,   кўрилган: 1143

Ўзбекистонлик мутахассислар фаол кальций цитратини олиш усулини ихтиро қилди.
Республикамиз мутахассислари фаол кальций цитратини олиш усулини ихтиро қилди.Фаол кальций катталар ва болалар организми учун муҳим бўлган моддалардан бири саналади.
Инсон организми бир кунда 1 граммдан кўпроқ кальцийга эҳтиёж сезади. Шундагина унинг бошқа керакли минералларга бўлган эҳтиёжи минг карра камаяди.
Ўзбекистонлик мутахассислар Рустам Раҳимов ҳамда Владимир Ермаков фаол кальций цитратини олиш усулини ихтиро қилишди.
Ушбу ихтиро озиқ-овқат саноати, тиббиёт, биологик уставли моддаларни фармацевтика, айнан кальцийдан иборат фаол моддалар олишда муҳим аҳамиятга эга.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
08 октябрь 2014,   кўрилган: 1958

Боланинг хотирасини яхшилайдиган маҳсулотларМактаб ўқувчиларининг тўғри овқатланиши уларнинг мия фаолиятига ижобий таъсир этади. Баъзи болалар дарс давомида фаол бўлсалар, айримлари эса мадорсиз бўлиб, салга чарчаб қолишади. Болаларнинг ақ¬лий ва жисмоний фаоллиги уларнинг овқатланиш рационига боғлиқ. Маълумки, бош мия қуруқ массасининг 40% га яқини оқсилларга тўғри келади. Оқсиллар эса аминокислоталардан ташкил топади. Олимлар инсон мияси тўқималаридаги аминокислоталарнинг умумий миқдори уларнинг қондаги миқдоридан 8 марта кўп бўлишини аниқлашган. Бош миядаги оқсиллар фаол тарзда янгиланиб туради.
Фаол ўқиш давридаги болаларнинг озуқаси оқсил моддаларга бой бўлиши зарур. Ҳайвон маҳсулотларидаги оқсиллар ўсимликлардаги оқсилларга қараганда инсон организми томонидан яхшироқ ва тезроқ ўзлаштирилади.

Липидлар (ёғлар) зарар эмасми?
Миядаги моддалар алмашинувида липидлар (ёғлар) алоҳида ўринни эгаллайди. Уларга фосфолипидлар, холестерин, цереброзидлар киради. Липидлар бош мия қуруқ массасининг деярли ярмини ташкил этади. Липидлар алмашинуви унча тез юз бермайди, улар жуда секин янгиланади. Холестерин болага зарар эмасми? Йўқ, у организмга болаликда жуда керак бўлади, бироқ одам кексайганида, унинг томирларини шикастлантиради.

Тавсия
Шу боис, болангизни мактабга кузатишдан олдин, албатта, унга нонушта тайёрлаб беринг. Унга гўшт, балиқ, пишлоқ, творог, сут ёки тухум кириши лозим. Миқдори: 1-3 ёшдаги болалар суткасига — 55 гр, 4-6 ёшдаги болалар — 72 гр, 7-9 ёшдаги болалар — 89 гр, 10-12 ёшдаги болалар — 100 гр, 13-15 ёшдаги болалар — 106 гр оқсил олиши зарур.
Тавсия
Унда нима қилиш керак? Бола ёғли овқат истеъмол қилиши лозимми? Ҳа, аммо у организмга оқсилга қараганда жуда кам миқдорда зарур бўлади. Масалан, 1:5 нисбатда. А ва Д витаминларига бой сариёғ ҳам кичик ва ўрта синф ўқувчилари учун кони фойда.
Углеводлар
кўпайиб кетмасин!
Глюкоза мия тўқимаси нафас олишининг асосий манбаи ҳисобланади: мия томонидан утилизация қилинадиган глюкозанинг 90% дан ортиғи карбонат ангидрид гази ва сувга оксидланади. Мана шу нарса нафас олиш жараёни ҳисобланади, унда албатта, кислород ҳам иштирок этади. Бош мия қобиғи ва кичикмия ҳужайралари кислородни жуда жадал сарфлайди.
Тавсия
Хўш, болалар миясининг нафас олиш манбаидан маҳрум қилишимиз мумкинми? Йўқ, албатта. Шунинг учун ҳар бир кишининг таомномасида, айниқса ўқувчиларда, етарли даражада углеводлар бўлиши керак. Уларнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган якуний маҳсулот- глюкоза ҳисобланади. Нон, бўтқалар, макарон маҳсулотлари, мевалар, сабзавотлар — буларнинг барчаси углеводли маҳсулотлардир. Болани ширинликдан ҳам маҳрум этманг. Ўқувчи учун яхши шоколад плиткаси фойдали. Аммо булар оқилона меъёрда бўлиши керак.

Мевалар, сабзавотлар, кўкатлар ҳамда гўшт витамин ва микроэлементларга бой. Гўштда миянинг жадал ишлаши учун зарур бўлган деярли барча моддалар мавжуд.

Овқатланиш тартиби
Тўлақонли нонушта албатта, бўлиши керак. Агар машғулотлар 5 соат ва ундан кўп давом этса, болангизга бирор егулик бериб юборинг. Тамадди қилиб олиш учун углеводли озуқа жуда қулай: у организм томонидан тез ўзлаштирилади ва мия фаолиятини оширади.
Тушлик ҳам тўлақонли — барча фойдали моддаларга бой, тўйимли бўлиши зарур.
Ўқувчилар учун енгил иккинчи тушликни ташкил қилган маъқул. Бу сут-қатиқ маҳсулотлари, конфет ёки пряник билан чой ичиш мумкин.
Кечки овқат ҳам худди нонушта каби муҳим. Кўпчилик болалар кечки овқатни қилмасдан ухлаб қолади, бу эса нотўғри.

Мия учун фойдали неъматлар
Олимларнинг сўнгги тадқиқотларига кўра, мияни озиқлантириш жараёнларида ўрмон мевалари — қулупнай, малина, клюква, черника, ер тути, маймунжон муҳим роль ўйнайди. Мактабга боришдан олдин фарзандингизни ёқимли, витаминли шарбат билан сийлашингиз мумкин.
- Сабзавотлар орасида карам ва лавлаги афзалроқ. Карамда аминокислоталар, лавлагида эса антиоксидантлар мавжуд. Организмдаги микроэлементлар захирасини тўлдириш учун ёнғоқ ва писта ҳам жуда мос келади.
- Балиқ, айниқса лосось мия учун ноёб маҳсулот ҳисобланади. Балиқ таркибидаги енгил ўзлаштириладиган оқсиллар, Омега ёғли кислоталари шаклидаги ёғлар, фосфор, йод моддалари ва мия фаолияти учун зарур бўлган бошқа микроэлементлар мавжуд. Шу боис ҳафтасига бир марта балиқ кунини тайинлаш фарзандларингизнинг аъло баҳога ўқишининг кафолати ҳисобланади. Шунингдек, қизил ва қора икра ҳам фойдали.
- Узум ва майиз ҳам мияга ажойиб озуқа бўлади.
- Тухум сариғи таркибида хотирани яхшилайдиган холин элементи мавжуд. Ўқувчига тушликка қовурилган тухум ёки нон орасига омлет қилиб бериш мумкин.
- Ерёнғоқ ёғи миядаги асаб мембраналарини ҳимоя қилувчи антиоксидант — Е витамини манбаи ҳисобланади. Нонуштага ерёнғоқ ёғини нонга суриб ейиш лозим.
- Сули - бу бола учун энг яхши нонуштадир, чунки унинг таркибида Е, В витаминлари, калий ва рух моддалари мавжуд.
- Дуккаклилар: ловия, нўхат, нут, ясмиқ дони (чечевица) таркибида протеин, мураккаб углеводлар, бириктирувчи тўқималар, витаминлар ва минераллар кўп бўлгани боис, улар жуда фойдали.
- Сут маҳсулотлари протеин ва В гуруҳи витаминларига жуда бой. Ушбу моддалар мия тўқимасининг ўсиши, нейротрансмиттерлар ва энзимлар ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Болаларга нонуштага ширин бўлмаган йогурт, ёғсиз сметана, сут, ряженка ва ёғсиз қатиқ харид қилинг.

Фарзандингизнинг сифатли овқатланишига эътибор қаратинг. Шунда дилбандингиз ҳам аъло баҳолари билан сизни хурсанд этади! Ақлли ва соғлом болалардан эса ҳақиқий истеъдодлар етишиб чиқади.
Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
08 октябрь 2014,   кўрилган: 2530

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг аттестация ўтказиш бўйича фармойиши.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати бўйича фаолият кўрсатаётган врачлар учун аттестация саволлари.

Врачлар тоифасини кўтариш учун аттестациядан ўтказиш тест саволлари рўйхати.

ҚВП мудирлари учун аттестация саволлари.

Мудирлар учун аттестация саволлари 2014 йил.

Республика врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш марказининг мутахассисларга малака тоифасини бериш бўйича 2015 йиллигида компьютер-тест синовлари ва оғзаки имтиҳонларни ўтказиш бўйича ихтисослашган аттестация комиссияларининг йиғилиш муддатлари

Аттестациядан ўтиш учун тиббиёт ва фармацевт ходимларига қўйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

-Ариза
-Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
-Шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) нусхаси;
-Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси (диплом ёки малака тоифаси олгандан сўнг фамилияси ўзгарган талабгорлар учун);
-Олий (ўрта махсус) тиббий ёки фармацевтика маълумоти тўғрисидаги диплом, шунингдек интернатура, магистратурани тамомлаганлиги ёки қайта тайёрлашдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
-Меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёки ундан кўчирма;
-Малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси (малака тоифасига эга бўлган талабгорлар учун);
-Мутахассислик бўйича малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
-Илмий семинарлар, съездлар, конференцияларда қатнашганлиги ҳамда хорижий давлатларда малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (диплом, гувоҳнома, сертификат ва ҳ.к.) нусхаси (мавжуд бўлганда);
-Талабгор фаолият юритаётган тиббиёт муассасаси раҳбарининг тақдимномаси (муддатидан олдин малака тоифаси олишга талабгорлар учун);
фаолият юритаётган тиббиёт муассасаси раҳбари томонидан берилган тавсифнома;
-Охирги уч йил давомида талабгор фаолият юритаётган тиббиёт муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган талабгорнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги ҳисобот, ушбу даврда талабгорнинг иш жойи ўзгарган тақдирда, олдинги иш жойидаги меҳнат фаолияти ҳақидаги ҳисобот билан бирга;
-Аттестация варақаси;
-Аттестация ўтказиш учун амалга оширилган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Юқорида келтирилган ҳужжатларни биронтаси илова қилинмаган ҳолда ҳужжатлар қабул қилинмайди


Ariza-blanka-1.doc [47 Kb] (юклаб олинган: 156)
Ariza-blankasi.doc [47 Kb] (юклаб олинган: 163)
Att-varaqasi.doc [233 Kb] (юклаб олинган: 160)
Reestr.doc [71.5 Kb] (юклаб олинган: 150)
Hujjatlar-ruyxati.doc [37 Kb] (юклаб олинган: 137)

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи ва тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низоми.

Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш
Республика Марказининг хисоб рақами


Марказнинг қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказилади:
ИПОТЕКА банкининг меҳнат филиали.
Ҳисоб рақами – 20212000004164003001
БММ рақами (код) – 00423
ИНН – 203840965
Тўлов тури – аттестация учун
Тўловни олувчи муассасанинг номи – Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика Маркази



Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ва “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларини ихтисослашган аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш комиссиясининг хисоб рақами

Банк ҳисоб рақами:
Республиканское Казначейство ИНН 201122919
р/с 23402000300100001010
Центр банк г.Тошкент МФО 00014
Л/с 400121860124017950100054021.
ОУЗ ИНН 2000061 44 ОКОНХ 97400

Тўлов тури – аттестация учун
Тўловни олувчи муассасанинг номи: Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Бўлими : Аттестация саволлари   |   info  |   :
08 октябрь 2014,   кўрилган: 6375

РАБОТИ МАЛИК
Тарихий обидаларКармана — Бухоро йўлида — бугунда қайта тикланган қадимий карвон йўли бўйида Работи Малик (Шоҳ Работи) карвонсаройи жойлашган. У XI асрнинг 70-йилларида Қорахонийлардан бўлмиш Шамсулмулк Наср ибн Иброҳим (1068–1080 й.) томонидан қурилган бўлиб, XII асрнинг биринчи чорагида яна шу Қорахонийлардан бўлмиш арслонхон муҳаммад ибн сулаймон (1102–1130 й.) томонидан таъмирланган.
Археологик тадқиқотлар пайтида (XX асрнинг 70-йиллари ва шу асрнинг охири — XXI аср бошлари) бу ноёб бинонинг мураккаб тузилиши аниқланди. У 100×100 м майдонни эгаллаган бўлиб, мустаҳкам деворлар билан ўралган ва икки қисмга бўлинган.
Работи Малик пештоқидан бир оз нарида сув манбаи — диаметри 13 метрча келадиган гумбаз остида карвонсаройга замондош бўлган сардоба жойлашган. Сардоба ҳовузининг айлана девори ердан 12 метр чуқурликка қадар пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, унда муздай тоза сув бутун ёз бўйи сақланган. XVI асрдаги муаллифлардан бири Работи Малик сардобасининг сувини маккадаги лазиз замзам сувига қиёслайди. Сардоба карвонсарой каби ёлғиз йўловчилар учун ҳам, бутун бошли карвонлар учун ҳам қўналға ҳисобланган.
Карвонсарой ўзининг дастлабки вазифаси эътибори билан XVIII асргача хизмат қилиб келган. унда амир темур ва унинг авлодлари, бухорода ҳукмронлик қилган сулолаларнинг хонлари, элчилар, савдо карвонлари ва сайёҳлар қўниб ўтган. Ҳофизи абрўнинг маълумотига кўра, Улуғбек 1420 йилда ушбу минтақаларда тўхтаб, қирқ кун ов қилган. XIX аср — XX асрнинг бошларида бу ерда работ номи билан маълум умри қисқагина бўлган қишлоқ ҳам шаклланган.

РАБОТИ МАЛИК САРДОБАСИ (XI В.)
Тарихий обидаларРаботи Малик пештоқидан бир оз нарида сув манбаи — диаметри 13 метрча келадиган гумбаз остида карвонсаройга замондош бўлган сардоба жойлашган. Сардоба ҳовузининг айлана девори ердан 12 метр чуқурликка қадар пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, унда муздай тоза сув бутун ёз бўйи сақланган. XVI асрдаги муаллифлардан бири Работи Малик сардобасининг сувини маккадаги лазиз замзам сувига қиёслайди. Сардоба карвонсарой каби ёлғиз йўловчилар учун ҳам, бутун бошли карвонлар учун ҳам қўналға ҳисобланган.
Карвонсарой ўзининг дастлабки вазифаси эътибори билан XVIII асргача хизмат қилиб келган. унда амир темур ва унинг авлодлари, бухорода ҳукмронлик қилган сулолаларнинг хонлари, элчилар, савдо карвонлари ва сайёҳлар қўниб ўтган. Ҳофизи абрўнинг маълумотига кўра, Улуғбек 1420 йилда ушбу минтақаларда тўхтаб, қирқ кун ов қилган. XIX аср — XX асрнинг бошларида бу ерда работ номи билан маълум умри қисқагина бўлган қишлоқ ҳам шаклланган.

ДЕГГАРОН МАЖМУАСИ (XI В.)
Тарихий обидаларКармана шаҳрининг 30 км ғарбидаги ҳазора қишлоғининг ёнида Мовароуннаҳрдаги энг қадимги масжидлардан бири — Деггарон масжиди жойлашган. Унинг қурилиш даври XI аср бошларидан нарига ўтмайди. Бу бино Зарафшоннинг сўл қирғоғида, эндиликда вайрон бўлган, лекин илгари яхши мустаҳкамланиб қурилган қадимий кичик бир қишлоқ ҳудудида жойлашган. қишлоқнинг ҳам, масжиднинг ҳам номи бу ерда яшаган, аҳолининг асосий машғулоти — ўтга чидамли қозон тайёрлашдан олинган.
Шуниси эътиборлики, Хожагон Сулукининг машҳур суфийларидан бири бўлмиш Шайх Мавлоно Ориф Деггароний (1313–1376) шу қишлоқда туғилган ва шу ерда дафн этилган. Бу зот Нақшбандия тариқатидаги Хожагон Сулукининг буюк намояндаси бўлмиш Баҳоуддин Нақшбанднинг устозларидан бири ҳисобланади.
Кейинроқ, ХVII асрда Деггарон қишлоғи масжиддан бир оз нарида жойлашган Ҳазора қалъасига айланган. Масжид турли техника усулида қурилган: ташқи юзаси, устунлари ва пойдеворининг бир қисми — пишиқ ғиштдан, деворлари хом ғишт ва пахсадан иборат. гумбазларининг ички қисми равоқлардан, деворга тегиб турган ёки алоҳида қад кўтарган устунлар ғиштдан бино қилинган. Марказий гумбазни кўтариб турган тўрт равоқ ғишт ва ганждан себарга шаклидаги ўзига хос безаклар билан безатилган. марказий гумбаз атрофидаги саккизта кичик гумбаз «балхи» услубидаги кичик равоқлар орқали масжиднинг ташқи деворлари ва ички устунларига таянган ҳолда қурилган. Бу жой ҳозирда қайта таъмирланиб, мажмуада музей фаолият кўрсатмоқда.

НУРОТА ЧАШМАСИ
Тарихий обидаларНурота чашмаси Яратганнинг ноёб туҳфаси бўлиб, у бир неча минг йиллар давомида она заминга оби ҳаёт, инсонлар қалбига нур бағишлаб келади.
Академик Я.Ғуломовнинг фикрича, Нур чашмасининг пайдо бўлиш тарихи бир неча минг йиллик узоқ ўтмишга бориб тақалади.
Тадқиқотчи П.Ш.Зокировнинг фикрича, у учламчи антик даврдан буён оқа бошлаган.
Чашма 20 х 30 метрли дарғот – ҳовуздан иборат бўлиб, у шимолга томон оқади. Чашма суви дастлаб иккига бўлинади ва улар «Оби роста» ҳамда «Оби чаппа» деб номланади.
«Оби роста» ўз навбатида: «Марғи қози», «Марғи хоний»; «Оби чаппа» эса: «Марғи миришкор», «Марғи миргадо» ариқлари орқали шаҳарга тарқалади. Қадимдан шаҳар аҳолиси чашма сувидан унумли фойдаланган. Қиш фаслида тўрт ариқ суви шаҳардаги тўрт ҳовузга тўпланган ва улар ҳозир сақланиб қолмаган.
Тарихий обидаларЧашма суви тоғ ичидан, тошлар орасидан сизиб ўтаркан, у ана шу тошлардаги турли хил кимёвий бирикмаларни, тоғ жинсларидаги ҳар хил элемент-ларни эритиб ўзи билан олиб келади. Минераллашган сувлар ер юзига чашма бўлиб отилиб чиқади.
Нур чашмаси Ўзбекистоннинг энг серсув чашмаларидан бўлиб, ундан бир сонияда 380-400 литр сув қайнаб чиқади.
Нур чашмаси денгиз сатҳидан 524 метр баландликда жойлашган. Чашма суви хуштаъм, ҳидсиз, рангсиз, юмшоқ, ширин бўлиб, унинг таркибида хлор, сульфат, калий, магний, кальций, кремний, карбонат, натрий каби 20 хил микроэлементлар борлиги аниқ-ланган. Ҳарорати эса ҳайратомуз: қишин – ёзин доимо +19,50С.
Академик К.З.Зокиров: «Аср-лар оша Нуротанинг донғини оламга ёйиб келаётган нарса бу унинг чашмасидир»,- деб бежиз айтмаган.
Дастлаб чашма сувини 1912 йилда рус олимлари А.Димо ва профессор Николаевлар текширган-лар ва унинг суви таркибида 8 хил шифобахш минераллар борлигини аниқлаганлар.
Рус олими Н.А.Кенесарин «Нур чашмаси таркибида бир қанча микроэлементлар ва кимёвий бирикмалар мавжуд бўлиб, бу инсон организми учун зарур бўлган шифобахш сувдир» - деб ёзган.
Тарихий обидаларНур чашмаси ва унинг атрофидаги табиий - антропоген ландшафт - ноёб қўриқхонадир. Бу ерда табиий (чашма ландшафти), биологик (шоҳбалиқлар), меъморий (масжидлар), археологик (Нур қалъаси), тарихий (нур тарихи шу ердан бошланади), тиббий (шифо-бахш сув) ёдгорликлар бетакрор-лиги, уйғунлиги билан дунёда ягонадир.
Олимларнинг фикрига кўра, Нур чашмасининг геологик ёши бир неча минг йил бўлиб, чашма атрофидаги маданий қатлам ёши эса 35-40 минг йилга тенгдир.
Нур чашмаси Ўзбекистон халқининг ардоқли гўшасидир. Унинг ғаройиблигини куриб Аллохнинг кудратига лол қолади киши. Айниқса, баҳор ойларида эрталабки қуёшнинг шаффоф нури таъсирида чашма узра пайдо бўладиган беҳисоб сержило нурлар барчани сеҳрлаб кўяди. Табиий нур таъсирида сув юзасига кўтарилган балиқлар ўзининг қувноқ рақси билан порлаб турган нурни янада ёғдулантиради.
Чашма узра товланаётган нурни ҳар куни минглаб одамлар ҳайрат билан кўришади ва ушбу сир- синоатнинг гувоҳи бўлишади. 

ҚОСИМ ШАЙХ
Тарихий обидаларМарказий Осиё тарихида алоҳида мавқега эга бўлган даврлардан бири – бу шайбонийлар ҳукмронлиги давридир. Бу давр бир аср давом этиб, шу давр тарихида чуқур из қолдирган шайбонийзодалардан бири - Абдуллахон бинни Искандархон бинни Жонибекхондир. У 1534 йилда Кармана яқинидаги Офаринкентда (ҳозирги Хатирчи тумани атрофида) туғилиб, ҳаётининг кўп қисми Кармана билан боғлиқдир. Абдуллахон ва унинг отаси Искандархон даврида Бухоро хонлиги, жумладан, унинг ажралмас қисми бўлган Кармана ҳам ривожланган, обод мавзелардан бирига айланган. ХVI асрнинг иккинчи ярмида Бухоро пойтахтга айланиб, гуллаб-яшнашида мамлакат ҳукмдори Абдуллахоннинг хизматлари салмоқли бўлган бўлса, забардаст ҳукмдорнинг харбий-сиёсий муваффақиятларида эса Карманалик машҳур суфий ҳазрат қутб ул-авлиё Қосим Шайх Азизоннинг ҳиссаси беқиёсдир. Марказий Осиё тарихидан маълумки, ҳар бир ҳукмдорнинг бир неча диний устози - пири бўлган. Бухоро ҳукмдори Абдуллахоннинг машҳур Жўйбор хўжаларидан бўлган бир неча пирларидан бири қосим Шайх Азизондир. Қосим Шайх ХVI асрнинг йирик маънавий баркамол шайхларидан эди. Жўйбор шайхлари мамлакат пойтахти Бухорода яшаганлар, Қосим Шайх эса Карманада умргузаронлик қилган. Қосим Шайх ХVI аср маънавий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб, шу давр мамлакат тасаввуфининг йирик намояндаларидан бири бўлиб, у кишининг маънавий силсиласи Хўжа Ахмад Яссавийга бориб тақалади. Қосим Шайхнинг анчагина муридлари ҳам бўлган. Масалан, Самарқанд яқинидаги Ашобод қишлоғида яшаб ўтган Хазрат Шайх Олим Азизон ва шу вилоятнинг Сайид Оҳу қишлоғидан бўлган Хазрат Пиримлар у кишининг машҳур муридларидан ҳисобланган. Абдуллахон мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир масалаларни ҳал қилишда қийналган вақтларида доимо Қосим Шайхга мурожаат қилиб турган. У киши эса шоҳга зарур маслаҳатлар бериб, мухолиф томонлар ўртасидаги турли низоларни бартараф қилишда ёрдам қилган. Масалан, Бухоро ҳукмдори шайбонийзода Абдулазизхон 1550 йилда вафот этгач, шайбонийлар сулоласининг турли вакиллари ўртасида Бухоро тахти, Кармана ва Миёнкол учун кураш бошланиб кетади. 17 ёшли Абдуллахон шу мураккаб вазиятда ўзини қўллаб-қувватлаш ва кўмак беришини сўраб Қосим Шайхга мурожаат қилади. Шайх уни дуо қилиб, кўп пайт мудофаада туришни маслаҳат беради. Шундай юришлардан бири - Кармана қўрғони учун бўлган 12 кунлик жанглардан сўнг Абдуллахон душман билан тинчлик сулҳи тузади ва қон тўкилишининг олдини олиб кўп кишини ўлимдан асраб қолади. Бу бевосита Қосим Шайх Азизон маслаҳати билан бўлади. ХVI асрнинг иккинчи ярмида Абдуллахон тасарруфидаги Шаҳрисабзга Туркистон ҳокими Бобосултон даъвогарлик қилганда, маълум ҳарбий-сиёсий вазиятни ҳисобга олиб ва ортиқча қон тўкилишининг олдини олишга уриниб, Қосим Шайх Азизон уни даъвогарга вақтинча бўлсада, топширишни хонга маслаҳат беради ва бу маслахат ҳам амалга ошади. 1569 йилда Туркистон ва Самарқанд ҳукмдорлари Дабусия ва Карманани эгаллаб, Абдуллахон қўшинлари билан курашни Ғиждувоннинг Ғишти яйловларида давом эттираётганларида Бухоро ҳукмдори Абдуллахоннинг қўли баланд келади ва унинг рақиблари Қосим Шайхга мурожаат қилиб, хон билан яраштириб қўйишни сўрайдилар. Шайх жангу жадаллардан мадори қуриган, босқинчилар жонига теккан аҳолига хайри-хоҳ бўлиб, уларни яраштириб қўяди. Қосим Шайх Азизон 1576-1577 йилларда бир-бири билан курашиб турган уч ҳукмдорни - Хоразм шоҳи Хожи Муҳаммадхонни, Қипчоқ даштидан қозоқ, Эшимхон ва Абдуллахонни Карманада бир кигиз устида ўтирғизиб, сулҳ тўзишга эришганлиги «Абдулланома»-да қайд этилган. Қосим Шайх ҳаётида бундай ҳолатлар кўп марта бўлган. Қосим Шайх Азизон халқ, манфаатларини бутун умри давомида ҳимоя қилади. У киши солиқчилар тазйиқига йўл қўймайди, мамлакат фаровонлиги, тинчлиги ва осойишталиги учун умр бўйи курашади. Хофиз Таниш ибн Муҳаммад Бухорийнинг «Абдулланома» асарида Қосим Шайх ҳақида «Ул хазратнинг кимё хосият хаёлларида бутун валият жамиятини бирлаштирмоқ, турли табақадаги халқларнинг яхши кун кечирмоғи, мамлакат ва мулкнинг осойишталиги, яхшиларга ҳиммат ва илтифот кўрсатмоқ бўлган», дейилган сўзлар бор. Қосим Шайхнинг «Радди шия» (Шиа динини рад этиш) асари борлигини ХХ асрнинг бошида яшаган немис олими, шарқшунос Брокелман эслатади. Қосим Шайхнинг асари борлигини бошқа олимлар ҳам тилга олади. Афсуски, бу асарлар тарих қаърида йўқолган. Қосим Шайх салкам 80 ёшни қаршилаб турганида, 1581 йилда вафот этади. У киши Карманада дафн этилган. 2003 йилда алломанинг таваллудига роппа-роса 500 йил тўлди. Тарихий обидаларҚосим Шайх Азизонга атаб ўша давр шоири Мушфиқий марсия ёзган. Қосим Шайх мақбарасида у киши ҳақда ёзилган тош бўлган. Абдуллахон Қосим Шайхга атаб қурдирган мақбара тошлари ҳам чор мустамлакачилари томонидан ташиб кетилган. Қосим Шайх мақбараси ёнидаги зиёратхона ичида, меҳроб ёнида катта кўк тош (оникис) бўлиб, одамлар унга сиғинганлар. Бу тош ҳам Ленинградга олиб кетилган. Қосим Шайх тўғрисидаги маълумотлар асрлардан асрларга кўчиб, бизнинг давримизгача етиб келди. Шайх тўғрисидаги маълумотлар Хофиз Таниш ал-Бухорийнинг «Абдулланома» («Шарафномайи шоҳий»), Ҳасан-хужа Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб», Хазрат Олим Шайх Азизоннинг «Маъмаот мин нафақат ул қудс», Муҳаммад Тоҳир Эшон Хоразмийнинг «Тазкират ул-авлиё» («Тазкираи Тоҳир Эшон»), Сайид Муҳаммад Носириддиннинг «Туҳфат аз-зоирин» асарларида учрайди. Мухаммад Тоҳир Эшон «Тазкира»си Қосим Шайх тўғрисида қимматли маълумотларни берибгина қолмай, шайх маънавий силсиласи давомчилари, яъни халифалари ҳақида ҳам сўз юритади. Ушбу меъморчилик мажмуига Қосим Шайх ҳонақоси, даҳма зиёратхона ва Бухоро Амири Абдуллахон қабри киради. Абдуллахон даврида бунёд этилган Қосим Шайх хонақосининг шарқий томонида Қосим Шайх сағанаси бор. Сағана ўрни тахминан 5-6 метр атрофида бўлиб пишиқ ғишт билан терилиб чиқилган, баландлиги 1,5 - 2 метр. Динга қарши кураш таъсирида сағана чўкиб, хароба ҳолига келтирилган, бироқ Қуръони Карим оятлари ёзилган мармартош бўлаклари ҳозиргача сақланган. Ҳонақоҳ тахминан 15-20 йил ичида қуруб битказилган. Ҳонақоҳ уч томонининг ташқи кўриниши кунгурадор қилиб безатилган қурилмадан ясалган. Ҳонақоҳ катта гумбазли масжид ҳамда ўнта бир - бирига туташ бўлган ҳужралар ва айвондан иборат. Ҳонақоҳ гумбазининг баландлиги 14 метрдан иборат. Қосим Шайх ҳонақосининг шарқий томонида Қосим Шайх сағанаси бор. Сағана мармар тошлар билан ва "Абдуллахон ғишти" деб аталувчи тошлар билан терилиб чиқилиб айрим жойлари Қуръони Карим оятлари билан ёзилган мармар тошлар билан қопланган. Ҳозир бу тошларнинг баъзилари сақланиб қолган. 1910-1911 йилларда Бухоро амири Олимхон отаси Амир Абдулахатхоннинг қабрини Қосим Шайх даҳмаси ёнига унга монанд қилиб қурдирган. Иккинчи ҳонақоҳ Қосим Шайх ҳонақоҳидан 300 йил кейинроқ қурилган бўлсада яхлит бир-бирига монанд улкан бир ёдгорлик мажмуаси ташкил қилинган.
Бўлими : Навоий вилояти   |   navoiymeduz  |   :
08 октябрь 2014,   кўрилган: 5548

Навоий вилоятига таклиф этамиз!

Навоий вилояти деганда, кўз олдимизда буюк шоиримиз Алишер Навоий номини қадрлайдиган, меҳрибон, меҳнатсевар, олийжаноб одамлар, бунёдкор меҳнат билан банд кўп миллатли халқ пайдо бўлади
Ислом Каримов

Навоий тарихиЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мустақилликнинг илк даврида — 1992 йилнинг бошида Навоий вилояти қайта ташкил этилди.
Навоий ёш ва навқирон вилоят бўлса-да, унинг инсоният тамаддунига катта ҳисса қўшган қадимий ва бой тарихи бор. Президентимиз Ислом Каримовнинг вилоят аҳлига қарата: «Азиз биродарлар, барака топкурлар, айтинглар-чи, сизлар ҳар куни кўриб ва кезиб юрадиган Кармана шаҳрининг ёши нечада? Ёки чўли Маликдаги эски Работ ва Сардоба қачон пайдо бўлган? Сармиш дараси ва ғоридаги ибтидоий суратлар бу Ўлканинг энг қадимий маданият бешикларидан бири эканидан дарак бермайдими?» — деган фикрлари бу диёр тарихининг энг қадимий даврларга бориб тақалишидан далолат беради.
Навоий тарихиБугунга келиб, Навоий вилояти ҳар томонлама ривожланган, обод ҳудудга айланди. Навоий вилояти мамлакатимизда ҳудудий жиҳатдан энг катта вилоят бўлиб, Қорақалпоғистондан кейинги иккинчи Ўринни эгаллайди. Унинг умумий ҳудуди 110,99 минг кв. кмни ташкил этади. Вилоят ўзига хос табиий шароитига кўра йирик уч қисмга бўлинади: вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмини бағрида не-не сир-синоатларни яшириб ётган Қизилқум чўли эгаллаган. Жануби-шарқий қисмида Нурота тоғ тизмаларига тегишли Қоратоғ, Оқтоғ сингари тоғлар бўй чўзган бўлса, Зарафшон дарёси воҳасининг Ўрта қисмида вилоятнинг деҳқончилик зонаси ўрнашган. Вилоят шимолдан ва шимоли-шарқдан Қозоғистон республикаси ҳудуди билан, жануби-шарқдан мамлакатимизнинг Жиззах, Самарқанд, жанубдан Қашқадарё, жануби-ғарбдан эса Бухоро вилоятлари билан чегарадошдир.
Навоий вилояти заминида шифобахш, шўр ва ерости чучук сув захиралари аниқланган бўлиб, Томдибулоқ, Қарақота, Чингилди атрофларидан топилган сувлардан халқ саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда хўжалик юмушларида унумли фойдаланилмоқда. Вилоятнинг асосий сув манбаи Зарафшон дарёси ҳисобланади. Ҳудудда деҳқончилик майдонлари Аму-Бухоро машина каналининг Навоий, Ўртачўл, Аму, Сумбул, Майна тармоқлари ҳамда Зарафшондан сув оладиган Конимех, Тос, Шовот, Човли, ўнг ва чап қирғоқ, Навкар каналлари орқали сув билан таъминланади.шунингдек, Қуйимозор, Тўдакўл сув омборларида куз-қиш мавсумида керакли сув захиралари ҳосил қилинади. Вилоятда 32 та йирик сув чиқариш электр насос станcиялари ишлаб турибди.
Вилоятнинг шимоли ва ғарбида кўчма қум барханлари, гилли чўл зоналари яштаниб ётади. Мазкур кенгликлар, айниқса, баҳор ойларида турфа табиий гиёҳлар, ўт-ўланлар, ранг-баранг ўсимликлар билан безанади. Астрагал, шувоқ, шўра, исириқ, қамиш, зарпечак, саксовул, юлғун ва бошқа ўнлаб номдаги чўл буталари гўё жонсиздек туюладиган бепоён заминга беқиёс чирой бахш этади. Буерларда йил — ўн икки ой чорва боқилади. Қандим, черкез, сингрен, оқпечак, селин, эфемер ва бошқа ўтлар чорва моллари учун тўйимли озуқадир. Навоий чўллари, дашту далалари, тоғу тошлари минг турли ҳайвонот-ҳашоратларга она бағрилик қилади. бу вилоятда республикамизнинг бошқа жойларида кам учрайдиган ёхуд умуман кўзга ташланмайдиган ёввойи ҳайвонлар, кемирувчилар, сут эмизувчилар, судралиб юрувчилар оиласига мансуб турфа хил жониворлар сақланиб қолган. масалан, Бўкантовда ва Мингбулоқ ботиғида қобон, бўри, чиябўри, тулки, узун думли мушук, чўл мушуги каби ноёб ҳайвонлар эмин-еркин урчиб-кўпайиб бораётган бўлса, чўл ва дашт зоналарида малла юмронқозиқ, суғур, сассиқкўзан, жайра, калтакесак, турфа хил илонлар, тошбақалар ҳар қадамда учрайди. Бу эрда қушларнинг ҳам тувалоқ, қорабовур, олабовур, қирғовул сингари ўнлаб ноёб турлари табиий шароитда сақланиб қолган. Юртбошимиз минтақанинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ва мавқеига қуйидагича юксак баҳо беради: «Навоий вилояти деганда, бу гўзал воҳанинг бетакрор табиати, чексиз чўл ва далалар, бепоён яйловлар билан бирга, улкан саноат минтақаси кўз ўнгимизда намоён бўлади».
Вилоятда 863 мингдан ортиқ доимий аҳоли яшайди. навоий вилояти таркибида 8 та қишлоқ тумани мавжуд бўлиб, улар — Хатирчи, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Учқудуқ, Томди туманлари ҳисобланади. Улардан ташқари вилоятда 2 та йирик шаҳар — Навоий, Зарафшон, 38 та шаҳарча, 54 та қишлоқ фуқаролари йиғинлари, 278 та маҳалла мавжуд.
Навоий мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутадиган вилоятлардан бири ҳисобланади. бу, аввало, вилоятда ер ости ва ер усти табиий бойликларининг ниҳоятда мўллиги, бу бойликларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун замонавий талабларга жавоб берадиган йирик саноат корхоналарининг мавжудлиги, энг асосийси эса, мана шу корхоналарда бир қарашда оддий тупроқ ва тошдан турли қимматбаҳо маъданларни ажратиб олишдек мураккаб ҳамда машаққатли ишларни амалга ошира оладиган фидойи инсонлар бу ўлкада яшаши билан изоҳланади.
Вилоят маркази мамлакатимизнинг энг сўлим ва озода, тартибли ва меҳмондўст гўшаларидан бири Навоий шаҳридир. Буюк мутафаккир бобомизнинг қутлуғ номи берилган бу гўзал шаҳар 2008 йилда ўзининг ярим асрлик тўйини кенг миқёсда нишонлади.

Навоий тарихиАлишер Навоий (1441 — 1501) халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир. таъбир жоиз бўлса, оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирон-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат ва эътиқод билан қарамаса. Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир. Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади.

Навоий тарихи«Сармишсой табиий-археологик мажмуа музей қўриқхонаси» тўғрисида маълумотнома

• 1970-йилдан буён ўтган давр ичида, Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти олимлари Я. Ғуломов, У. Исломов, М. Исоқов, А. Кабировлар томонидан Сармишсой маданий мероси тарихи пухта илмий ўрганилди. Эришилган илмий натижалар кўплаб ахборотномалар, каталоглар, илмий рисолалар ва ўқув дарсликларида нашр эттирилиб, юртимиз тарихини ўрганишда асосий манбалардан бири сифатида фойдаланиб келинмоқда.
• 2002 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти, ЮНЕСКО ташкилоти ҳамда «Норвегия атроф мухитни мухофаза қилиш Вазирлиги, маданий мерос Директорати"нинг, мутахассис олимлари (Анне-Софиэ Хюген ва Кнут Хелског) билан ҳамкорликда Сармишсой маданий ёдгорликлари бўйича илмий тадқиқод ишлари олиб борилмоқда.
• 2003 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Республика Миллий «Телерадиокомпанияси», Республика «Ўзбекмузей» жамғармаси Навоий вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Навоий вилояти тарихий-ўлкашунослик музейида «ХХИ-асрда Ўзбекистон музейлари» мавзусидаги идоралараро семинар мажлиси бўлиб ўтди. Семинар мажлиси баённомасида «Юртимизнинг беш минг йиллик тарихга эга бўлган нодир маданият ёдгорликлари-Сармишсой петроглифлари негизида, «Сармишсой табиий — археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"ни ташкил этиш, ушбу мажмуа музейига лавозим ўринлари ажратиб бериш, Сармишсой петроглифлари мажмуасини ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий ва табиий мероси рўйхатига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш» тўғрисида идоралараро қарор қабул қилинди.
• 2003 йил 4 июлда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов номига 01–10/320 сонли Сармишсойни ривожлантириш чоралари тўғрисидаги идоралараро хат йўлланди.
Хатда «Сармишсой қоятош расмлари қадимги авлодларимиз яратган йирик маънавий бойлигимиз эканлиги ва уни келажак авлодларга бутунлигича етказиш мақсадида, мазкур ёдгорлик негизида „Сармишсой“ очиқ осмон остидаги табиий-археологик музейи ташкил этиш учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори қабул қилинишини ва ЮНЕСКО Бутунжахон мероси рўйхатига киритиш учун „Сармишсой“ ҳужжатларини тайёрлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз» деган таклиф берилди.
• 2003 йил 15–24 сентябр кунлари Қозоғистонда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ўтказилган «Марказий Осиё қоятош санъати ёдгорликлари: жамоатчилик иштироки, менеджмент, консервация, ҳужжатлаштириш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой маданий мероси тарихи» мавзусида Ўзбекистон олимлари томонидан маърузалар тингланди.
• 2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 172 сонли «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусидаги халқаро илмий амалий конференциясини Навоий вилоятида ўтказиш тўғрисидаги фармойиши берилди.
• 2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 193 сонли «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонасини ташкил этиш, музей мухофаза зонасини белгилаш ва фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
• 2004 йил 8–16 октябр кунлари Навоий шаҳри ва Сармишсой дарасида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Навоий вилояти ҳокимликлари ҳамкорлигида «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусида халқаро илмий конференцияси ва дала семинари ўтказилди.
• 2005 йил 4 июнда Тошкент шаҳрида ЭКОСАН экология ва саломатлик халқаро жамғармаси томонидан ўтказилган «Ўзбекистон миллий боғлари, экотуризм ва барқарор ривожланиш» мавзусида ўтказилган кўргазмада «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
• 2007 йил 20–24 март кунлари Фарғона вилоятида Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
• 2007 йил 5–12 февраль кунлари Ўзбектельефильм томонидан «Икки дарё оралиғида» мавзусида фильм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган фильм Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.
• 2007 йил 16–19 апрель кунлари Ўзбектельефильм томонидан «Муқаддас қадамжолар» мавзусида фильм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган ушбу фильм ҳам Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.
• 2008 йил 22–26 май кунлари Тошкентда, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсойтабиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
• 2008 йил 26–31 май кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган «Марказий Осиё петроглифлари — Бутунжаҳон мероси номзодлиги руйхати чегаралараро тизимига киритиш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"нинг тақдимоти бўлиб ўтди.
• 2008 йил 2 июнда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Қосимовга ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг № AI-179/08 сонли хати йўлланди:
Хатда жорий йилнинг 17–19 апрель кунлари Навоий шаҳрида «Сармишсой табиий маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва бошқариш» мавзусида халқароилмий-амалий анжуман ўтказилганлиги ва ушбу анжуман иштирокчилари томонидан қабул қилинган қарорни амалга оширишда амалий ёрдам берилиши сўралган.
• 2009 йил октябр ойида Фонд Форумнинг «ЖаннатМакон» журнали ижодий гуруҳи лойиҳаси асосида Навоий вилоятига бағишланган сонини тайёрлаш учун вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси бўйича ҳам материаллар тайёрланди.

Навоий тарихи• 2010 йилнинг 17–21 апрель кунлари ООО «Терра Гроуп» компаниясининг ижодий жамоаси томонидан вилоятимизнинг кўпгина тарихий меъморий ёдгорликлари тўғрисида кинофильм яратиш учун Сармишсой табиий археологик мажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари асосида қизиқарли кадрлар суратга олинди.
• 2010 йил апрель-май ойларида «Ўзбектельефильм» жамоаси томонидан Сармишсой қоятош суратлари номли кинофильм тайёрлаш учун Сармишсой табиий-археологикмажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари материаллари асосида суратга олиш ишлари амалга оширилди. Яратилган кинофильм халқаро канал орқали 3 сентябр тунги соат 12:15 да намойиш этилиши режалаштирилган.
• 2010 йил майда Вилоят ҳокимлиги бошчилигида Ўзбекистон Экологик ҳаракати билан ҳамкорликда, замонавий, ривожланган, Халқаро музейшунослик тажрибаси ва мавжуд қонун қоидаларга асосан, Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси ҳудудида туристик база қурилиши ҳамда «Ташрифгоҳ» қурилиши лойиҳасини тайёрлашга киришилди. Шунга кўра кўприк қурилди, йўл ва бинолар қурилиши учун ташкилий тайёргарлик ишлари бажарилаяпди.
• 2010 йил 6–10 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё қоятош суратларини илмий ўрганиш, асраш ва тарғибот қилиш мавзуйида ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро илмий анжуман ташкил этилиши режалаштирилган. 8 сентябр куни Сармишсой табиий-археологикмажмуа музейи қўриқхонасини ўрганиш учун конференция иштирокчилари Навоий вилоятига ташриф буюриши белгиланган.
• 2004 йилдан буён доимий равишда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"га хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюриб, уларга музей хизмати кўрсатилиб келинмоқда
Бўлими : Навоий вилояти   |   navoiymeduz  |   :
07 октябрь 2014,   кўрилган: 1329

Буйракда тош борми?Кейинги пайтларда аҳоли орасида буйракда тош тўпланиш ҳодисаси кўп учрамоқда, шунинг учун бу хасталик минтақавий касалликлар қаторига киритилди. Тошкент Педиатрия институтининг катталар шифохонаси жарроҳлик бўлими бошлиғи Аҳмаджон Аҳмедов касалликнинг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари, унинг олдини олиш йўллари ҳақида сўзлайди.
Бўлими : Янгиликлар   |   istam  |   :
06 октябрь 2014,   кўрилган: 7823

Кўп учрайдиган саволларга жавоб



Савол беринг жавоб берамиз....




Савол: Қишлоқ врачлик пункти, оилавий поликлиникалар ва шаҳар, туман кўп тармоқли поликлиникаларида аҳолига қанақа турдаги тиббий хизмат кўрсатилади.

Жавоб: Оилавий поликлиникалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 13 апрелдаги 100-сонли буйруғи асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Қишлоқ врачлик пунктлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 7 майдаги “Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 80-сонли буйруғи асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Поликлиникаларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар:
-Аҳолига ва болаларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни ташкил қилиш, шунингдек жойларга бориб ёки сиртдан мутахассис маслаҳатини ташкил қилиш зарур бўлганда бу ишга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассисларини жалб қилиш;
-Яшаш жойидан ва ёшидан қатъий назар ҳаёт учун хавфли бўлган ҳолларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;
-Бошқа тиббий муассасалари, илмий текшириш институтлари ва тиббиёт олийгохлари ходимлари билан ҳамкорликда шаҳар аҳолисига маслаҳатлар ҳамда амалий ёрдамлар уюштириш;
-Тиббиёт соҳасининг замонавий янгиликларини қўллаш ва амалда тадбиқ қилинишини ташкиллаштириш;
-Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини, яъни, амбулатория-поликлиника муассасаларини умумий амалиёт врачи иш принципига босқисма-босқич ўтказиш;
-Энг илғор даволаш-профилактика муассасалар фаолияти ва эришган муваффақиятларини ўрганиш ва оммавийлаштириш;
-Юқумли касалликларга қарши барча турдаги тиббий муолажаларни қўллаш.

Савол: Қишлоқ врачлик пункти, оилавий поликлиникалар ва шаҳар, туман кўп тармоқли поликлиникалардан уйга чақириқ хизмати тартиби қанақа.

Жавоб: Қишлоқ врачлик пункти, оилавий поликлиникаларда уйга чақирув хизмати соат 7-00 дан 17-00 гача қабул қилинади.
Уйга чақириқлар ҳар бир умумий амалиёт шифокори ҳудудиди бўйича регистуратура орқали қабул қилинади ва тегишли ҳудуд шифокорига тезда хабар берилиб, қайдлов журналида қайд қилинади.
Якшанба куни уйга чақириқ қабул қилинмайди, поликлиника ёки қишлоқ врачлик пунктида навбатчи врач хизмат кўрсатади.

Савол: Дастлабки, даврий ва бошқа турдаги тиббий кўриклардан ўтиш учун қайси муассасаларга мурожаат қилиш лозим.

Жавоб: Барча турдаги тиббий кўриклардан ўтиш учун фуқаролар шаҳар, туман кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникаларда дасталаб врачгача қабул хонасига, муассасада бундай хона бўлмаса, ҳудудий терапевт ёки умумий амалиёт шифокорига, сўнгра, ушбу мутахассислар тавсиясига кўра ЛОР, окулист, стоматолог, хирург, невропатолог, гинеколог, дерматолог, психиатр, нарколог мутахассисларига мурожаат қилиш лозим бўлади.

Савол: Қайси турдаги тиббий хизмат пуллик тартибда амалга оширилади.

Жавоб: -Бирламчи ишга кирувчилар
-Декретив аҳоли
-Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар
-Ҳайдовчилик курсларига ўқишга кирувчилар
-Бюжетга қарашли бўлмаган корхона ва ташкилотлар ходимларининг тиббий кўриклари пуллик тарзда амалга оширилади.

Савол: Корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимларини дастлабки ҳамда даврий тиббий кўрикдан ўтказиш қайси муассасалар томонидан ва қай тартибда амалга оширилади.

Жавоб: Бюджет ташкилотлари ҳамда қолган барча корхона ва ташкилотлар дастлабки тиббий кўрикдан ўтиш учун кўп тармоқли марказий поликлиника пуллик тиббий хизмат бўлимига мурожаат этиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи асосида, тиббиёт бирлашмасининг тасдиқланган калькулациясига амал қилган ҳолда тиббий кўрикдан ўтади.
Корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари даврий тиббий кўрикдан шартнома асосида ўтказилади. Бунинг учун корхона ва ташкилот раҳбарлари масъулдирлар.
Тиббий кўрикдан ўтиш учун агар бюджет ташкилотлари бўйича такрорий бўлганда бириктирилган тиббий муассасага мурожаат этади ва тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.

Савол: Беморларга бепул асосда бериладиган дори воситаларига қайсилари киради ва улар кимларга берилади.

Жавоб: Беморларга имтиёз асосида дори воситаларини бепул бериш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарори асосида амалга оширилади.
1. Онкологик касалликларга чалинганлар
2. Сил касаллигига чалинганлар
3. Мохов касаллигига чалинганлар
4. Эндокринологик касалликларга чалинганлар
5. Руҳий касалликларга чалинганлар
6. ОИВ касаллигини юқтирганлар
7. Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар
8. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар
9. 141-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари.
10. 1941-1945 йиллардаги уруш-меҳнат фронти қатнашчилари.
11. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган ногирон шахслар.
12. Байналмилал жангчилар.
13. Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтган пенсия ёшидаги шахслар.

Савол: Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш қандай амалга оширилади.

Жавоб: Аҳолига тез тиббий ёрдам вилоят ва туманлардаги тез тиббий ёрдам бўлимлари ва унинг шаҳобчалари томонидан кўрсатилади.
Тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланиш учун зарур ҳолларда Навоий шаҳар аҳолиси учун 103 телефон рақамига ёки Навоий Кон-металлургия комбинати тиббий-санитария бўлими ишчи ходимлари учун 223-81-27 телефон рақамига мурожаат қилиш лозим.
Шаҳар ва туманларда аҳоли қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:
Кармана туманида 532-40-04;
Навбаҳор туманида 562-13-39;
Конимех туманида 512-23-24;
Хатирчи туманида 545-13-26, 545-17-72;
Қизилтепа туманида 555-17-68;
Нурота туманида 523-10-81, 523-24-18;
Учқудуқ туманида 593-29-83, 593-19-35;
Зарафшон шаҳри 577-16-54, Мурунтов қўрғонида 572-43-08;
Томди туманида 582-25-82;
Қилинган мурожаат тез ёрдам станцияси диспетчери томонидан қабул қилиниб, кўрсатилган манзилга тез ёрдам бригадаси юборилади.

Савол: Аҳолига ихтисослаштирилган шошилинч ёрдам хизмати қайси муассасалар томонидан амалга оширилади.

Жавоб: Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизмати Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ), унинг вилоятдаги филиаллари (РШТЁИМ Навоий вилоят филиали) ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари таркибидаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари (ШТЁБ) томонидан бепул кўрсатилади.

Савол: Жарроҳлик йўли билан даволаниш учун қайси муассасаларга мурожаат қилиш лозим.

Жавоб: Жарроҳлик йўли билан даволаниш учун жарроҳлик бўлими мавжуд бўлган барча стационарларга мурожаат қилиш мумкин.
Вилоятда қуйидаги шифохоналарда жарроҳлик бўлимлари мавжуд:
РШТЁИМ Навоий филиали. Филиалда 2 та шошилинч жарроҳлик бўлими, оғир қўшма шикастланишлар бўлими, шошилинч гинекология бўлими, шошилинч урология бўлимларида ҳамда Кармана, Навбаҳор, Конимех, Нурота, Хатирчи, Қизилтепа, Томди туман тиббиёт бирлашмалари марказий шифохоналари шошилинч тиббий ёрдам ва кўп тармоқли жарроҳлик бўлимларида;
Навоий шаҳридаги НКМК тиббий-санитария бўлими, Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманидаги тиббий-санитария қисмлари кўп тармоқли жарроҳлик бўлимларида;
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида (болалар учун);
Вилоят перинатал марказида (хотин-қизлар учун);
Вилоят онкология диспансерида (ўсма касалликлари билан оғриган беморлар учун);
Вилоят кўз касалликлари шифохонасида.
Мураккаб (ихтисослаштирилган) жарроҳлик операциялар Республика ихтисослаштирилган марказларида амалга оширилади, яъни академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган Жарроҳлик маркази, республика ихтисослаштирилган офтальмология марказида, республика кўз микрохирургияси марказида, республика Травматология ва ортопедия илмий текшириш институтида, республика Нейрохирургия марказида, республика Онкология марказида, республика Урология марказида, республика 1-сонли клиник шифохонасида, Тошкент тиббиёт Академияси клиникаларида, Тошкент Педиатрия институти клиникасида, Тошкент ихтисослаштирилган илмий-амалий Педиатрия марказида, республика болалар Ортопедияси марказида, республика ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш Миллий марказида, республика Эндокринология марказида, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида, Самарқанд Давлат тиббиёт институти клиникасида бажарилади.

Савол: Имтиёзга эга бўлган фуқаролар кимлар, тиббий ёрдамдан фойдаланишда имтиёздан қандай фойдаланилади.

Жавоб: Қуйидаги шахслар имтиёзга эга ҳисобланади:
1. Ғирт етимлар.
2. I ва II гуруҳ ногиронлари.
3. Болаликдан ногиронлар.
4. 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.
5. 1941—1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари.
6. Ёшига кўра ишламаётган пенсионерлар.
7. Чернобил АЭСдаги аварияни бартараф этишда ногирон бўлган шахслар.
8. Байналмилал жангчилар.
9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан нафақа олувчи кам таъминланган оилалар аъзолари.
10. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар.
Имтиёзга эга бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббий-танлов комиссияси хулосасига кўра вилоят ва республика тиббиёт муассасаларида ордер билан бепул тарзда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамдан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, касаллигига кўра тегишли тиббиёт муассасаларидан бепул дори воситаларини олишлари мумкин.

Савол: Ногиронликни белгилаш қайси муассасалар томонидан амалга оширилади.

Жавоб: Фуқароларга соғлиғи ҳолати бўйича ногиронликни белгилаш шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникалари врачлик маслаҳат комиссиялари томонидан ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тиббий-меҳнат экспертиза инспекциясига қарашли вилоят Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси ва туманлараро ТМЭКлар томонидан амалга оширилади.

Савол: Республика тиббиёт муассасаларида даволаниш учун қаерга мурожаат қилиш лозим.

Жавоб: Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида даволаниш учун дастлаб шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли поликлиникалари мутахассисларига мурожаат қилиб, бемордаги касаллик бўйича мутахассис тавсиясига кўра вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят онкология диспансери, вилоят офтальмология шифохонаси, вилоят эндокринология диспансери, вилоят силга қарши кураш диспансери, вилоят перинатал маркази, вилоят “Она ва бола скрининги” марказига мурожаат қилиш лозим. Мазкур тиббиёт муассасаларида поликлиника ва маслаҳат поликлиникаларида фаолият юритаётган вилоят бош мутахассилари йўлланмаси билан фуқаролар республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига боришлари лозим бўлади. Шунингдек, имтиёзга эга бўлган фуқароларга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қошидаги тиббий-танлов комиссиялари томонидан республика тиббиёт муассасаларига бепул даволаниш учун ордерлар ажратилади.

Савол: Ҳомиладорларни рўйхатга олиш қайси муассасаларда амалга оширилади.

Жавоб: Ҳомиладорларни ҳисобга олиш бирламчи амбулатория-поликлиника муассасалари, яъни, қишлоқ врачлик пункти, оилавий ва туман кўп тармоқли поликлиникаларида амалга оширилади. Ҳомиладор аёл рўйхатга олиниб, лозим бўлган лаборатория ва бошқа текширишлар тавсия қилинади. Аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш учун мутахассисларга йўлланма берилади.

Савол: Ҳомиладорларга тиббий хизмат кўрсатиш, уларни кўрикдан ўтказиш шаҳар, туманлардаги, вилоят марказидаги қайси муассасалар томонидан амалга оширилади.

Жавоб: Ҳомиладорларга тиббий хизмат кўрсатиш бирламчи амбулатория-поликлиника муассасалари, яъни, қишлоқ врачлик пункти, оилавий ва туман кўп тармоқли поликлиникаларида, кейинчалик туман тиббиёт бирлашмаларининг туғруққа тайёрлаш ва туғруқ бўлимларида амалга оширилади. Оғир экстрагенитал касалликлар аниқланганда ва акушерлик патологияларида шаҳар, туман акушер-гинеколог мутахассислари йўлланмасига кўра вилоят перинатал марказида тиббий хизмат кўрсатилади. Шунингдек, вилоят “Она ва бола скрининги” марказида, РШТЁИМ Навоий филиали шошилинч гинекология бўлимида, Навоий шаҳридаги НКМК га қарашли тиббий санитария бўлими, Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманидаги тиббий санитария қисмлари туғруқ бўлимларида, вилоят бош мутахассислари (бош акушер-гинеколог ёки бош генетик) тавсиясига кўра Республика Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида, республика Перинатал марказида туғруққача ва туғруққа кўмаклашиш хизмати кўрсатилади.

Савол: Контрацептив воситаларининг қандай турлари мавжуд, улар кимларда қўлланилади, инсон саломатлигига қандай таъсири бор.

Жавоб: Контрацептив воситаларининг қуйидаги турлари мавжуд: бачадон ичи воситаси, орал (оғиз орқали истеъмол қилинадиган), инъекцион контрацепция (мушак орасига ёки тери остига юборилади), баръер (резина ғилоф) ва ихтиёрий жарроҳлик контрацепцияси. Улар исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш учун туғиш ёшидаги аёлларда қўлланилади. Туғиш ёши аёлларда 18 ёшдан 49 ёшгача ҳисобланади. Аммо, аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқнинг оптимал даври 20 ёшдан 35 ёшгача бўлиб, 20 ёшдан кичик ва 35 ёшдан катта аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқда асоратлар кўплаб кузатилиши аниқланган. Контрацепция воситаларининг ҳам ҳар қандай дори воситаси сингари кўрсатма ва қарши кўрсатмалари мавжуд. Контрацептив воситаларини қўллаш учун кўрсатма тўғри берилганда инсон саломатлигига ножўя таъсири кузатилмайди. Беморнинг соғлиғи ҳолатига қараб мутахассис томонидан берилган тавсияга асосан аёл ўзи контрацепция воситасини танлаши лозим.

Савол: Болаларга дастлабки тиббий ёрдам учун қаерга мурожаат қилиш лозим.

Жавоб: Болаларга қишлоқ врачлик пунктлари, ҳудудий оилавий поликлиникалар, шаҳар, туман кўп тармоқли поликлиникалари болалар бўлимлари, шошилинч ҳолатларда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ёки вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонаси қабул бўлимларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам, шунингдек, чақирувга кўра тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатилади.

Савол: Болаларга стационар хизмат қайси муассасаларда кўрсатилади, уларни ушбу муассасаларга ётқизиш тартиби қанақа.

Жавоб: Болаларга стационар хизмати шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида марказий шифохоналарида кўрсатилади. Оғир беморларни эса йўлланма асосида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига юборилади, шошилинч ҳолатларда мурожаат қилган беморлар тўғридан-тўғри марказга қабул қилинади.

Савол: Болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи муассасалар неча ёшгача бўлган аҳолини қабул қилади.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 10 июлдаги “Болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 225-сонли буйруғига асосан болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи муассасалар 17 ёш 11 ой 29 кунликкача бўлган ёшда бўлган аҳолини қабул қилади.

Савол: Болаларни турли касалликларга қарши эмлаш тартиби қанақа?

Жавоб: Миллий эмлаш тақвими асосида амалга ошириладиган эмлашлар янги туғилган чақалоқларга туғруқ бўлимларида, 2 ёшгача бўлган болаларга ҳудудий қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли шаҳар, туман марказий поликлиникаларида, 6 ёшли ташкиллашган болаларга болалар боғчаларида, 7 ёшли ва 16 ёшли болаларга эса мактабларнинг тиббий хоналарида бепул ўтказилади.

Савол: Қайси турдаги эмлашлар бепул ва қайсилари пуллик тартибда амалга оширилади.

Жавоб: Миллий эмлаш тақвимига асосан ўтказиладиган 11 турдаги касалликларга қарши эмлашлар бепул тарзда амалга оширилади. Буларга сил касаллиги, вирусли гепатит В, полиомиелит (шол), кўкйўтал, қоқшол, бўғма, HIB инфекцияси, қизамиқ, қизилча, тепки, ротавирусга инфекциясига қарши эмлашлар киради. Шунингдек, ушбу касалликларга қарши эмлашларни ота-оналар ихтиёрий равишда эмлаш марказларидан пуллик тарзда ҳам олиши мумкин.
Эпидемиологик кўрсатмага асосан ўтказиладиган эмлашлар (грипп, гепатит А, сариқ иситма)ни ҳам аҳоли вакцинация марказларидан ихтиёрий равишда пуллик асосда олиш мумкин.
Жароҳатлар олинганда қоқшол, уй ёки ёввоий ҳайвонлар тишлаганда қутуришга қарши эмлашлар ҳам бепул ўтказилади.

Савол: ОИВ/ОИТС (Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) нинг юқиш йўллари.

Жавоб: Ҳозирги вақтда ОИВни учта йўл билан юқиши тасдиқланган:
Жинсий йўл - ОИВ инфекцияли шахс билан жинсий алоқада бўлганда юқади .
Парентерал йўл - ОИВ мавжуд бўлган қон ва унинг компонентларини қуйганда, аъзо ва тўқималар трансплантациясида, экстракорпорал уруғлантириш ўтказилганда, бир марта ишлатиладиган тиббий асбоб ва анжомлар қайта ишлатил- ганда, стерилланмаган тиббиёт анжомлари (гинекологик, стоматологик, жарроҳлик ва бошқалар)дан фойдаланилганда, шунингдек гиёҳванд моддани инъекция йўли би- лан қабул қилишда бошқа шахс ишлатган воситаларни ишлатганда юқиши мумкин .
Вертикал йўл - ОИВ инфекцияли онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида (пренатал), туғиш пайтида (интранатал) ва эмизишда (постнатал) юқади .Касалликнинг қон қолдиқлари мавжуд бўлган шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткаси, соқол олиш анжоми, тери қоплами бутунлигини бузиб бажариладиган муолажалар учун ишлатиладиган, санчилувчи ва ўткир кесадиган буюмлар) орқали юқиши истисно қилинмайди .
ОИВ инфекцияси қон сўрувчи ҳашаротлар (кана, бит, чивин) чақиши орқали юқмайди .

Савол: ОИВ/ОИТС га кимлар мажбурий ва кимлар ихтиёрий тарзда текширилади.

Жавоб: ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш.
ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш текширувдан ўтаётган шахснинг соғлиғи ҳолатини ўрганиш ва баҳолашдир, бунда ОИВ мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги аниқланади.
ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ барчадаволаш-профилактика муассасаларида ихтиёрий, мажбурий ёки ғайриихтиёрий тартибда амалга оширилади.
ОИВга тиббий текширувдан ўтказишда текширувдан ўтаётган шахс билан дастлабки ва кейинги маслаҳатлашув амалга оширилади.
Вояга етмаганларни ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларни ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш уларнинг қонуний вакиллари розилиги билан амалга оширилади.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг лабораториялари томонидан ўтказилган текширувларнинг ОИВ мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги натижаси текширувдан ўтаётган шахсга унинг илтимосига кўра, вояга етмаганларга ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга эса, уларнинг қонуний вакилларига дастлабки маслаҳатлашувни амалга оширган даволаш-профилактика муассасасида берилади.
Текширувдан ўтаётган шахсда ОИВ аниқланган тақдирда, у билан кейинги маслаҳатлашув ўтказилади ҳамда у диспансер ҳисобига қўйилади, мазкур шахс ўзга шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида ёзма равшда огоҳлантирилади.
Вояга етмаганларда ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларда ОИВ аниқланган тақдирда, тиббий муассасалар ходимлари бу ҳақда уларнинг қонуний вакилларини ҳамда вояга етмаганлар ёхуд муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар турган муассаса раҳбарини хабардор қилади.
Тиббий текширувдан ўтказиш натижаларига кўра ўзида ОИВ аниқланган шахслар қон, биологик суюқликлар, донори бўлиши мумкин эмас.
Текширувдан ўтаётган шахснинг илтимосига кўра ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат берилиши мумкин. ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, фақат ОИТСга қарши курашиш марказларида ҳақ эвазига амалга оширилади.

Ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш
Ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш текширувдан ўтаётган шахснинг розилигига кўра, махфийликка риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Текширувдан ўтаётган шахснинг илтимосига кўра ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш аноним бўлиши мумкин.

Мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш.
Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши керак:
- қон ва бошқа биологик суюқликлар донорлари;
- эллик ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;
- ҳомиладор аёллар;
- инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар;
- ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар;
- ўз фаолиятида қон, биологик суюқликлар, одам органлари ва тўқималари билан ишловчи тиббий ходимлар;
- жинсий шеригида ОИВ аниқланган шахслар.
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишувга кўра рўйхати белгиланадиган айрим касбларда ишловчи ходимлар ишга кираётганда, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтади.
Ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш
Текширувдан ўтаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёки суд ажримига кўра амалга оширилади.

Савол: Яқинда иш фаолиятини бошлаган Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бепул тиббий хизмат қандай тартибда кўрсатилади? Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бепул тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли шахсларга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ордер берилгандагина тиббий хизматлар бепулми, бошқа ҳоллардачи? Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббий хизматлар қандай ҳолларда пуллик кўрсатилади, ордери йўқ фуқароларга 100% пулликми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-3923-сонли Фармони, 2007 йил 2 октябрдаги “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-700-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги “Бюджет ташкилотларни молиялаштиришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 414-сонли, 2008 йил 18 мартдаги “Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 48-сонли қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 20 декабрдаги "Соғлиқни сақлаш тизими муассасалари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 556-сонли, 2009 йил 14 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига кўрсатиладиган пуллик сервис хизмат турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 305-сонли, 2014 йил 29 январдаги 25-сонли буйруқлари ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2014 йил 31 январдаги Қ-20-сонли қарорлари асосида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш белгилаб берилган бўлиб, марказнинг маслаҳат поликлиникаси 2014 йил 1 августдан янги бинода фаолиятини бошлади. Ушбу шифохонанинг терапевтик бўлимлари жорий йилнинг 1 декабригача, хирургик ўринлар эса 2015 йилда очилиши режалаштирилмоқда. Марказни молиялаштирилиши 50 фоиз давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Қолган 50 фоизи аҳолига кўрсатиладиган пуллик тиббий ва нотиббий хизматлар ҳисобига қопланиши кўзда тутилган.
Юқорида келтирилган қарор, фармон ва буйруқлар асосида марказда аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш 50 фоиз пуллик ва 50 фоиз бепул бўлиб, бепул тиббий хизмат кўрсатиш соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг тиббий-танлов комиссияси томонидан ажратилган ордерлар асосида имтиёзга эга бўлган фуқароларга кўрсатилади. Ордерлар сони маълум бир квота доирасида (чегараланган) бўлганлиги туфайли, фуқароларга навбат билан берилади. Бепул тиббий хизмат кўрсатиладиган фуқаролар:
1. Ғирт етимлар.
2. I ва II гуруҳ ногиронлари.
3. Болаликдан ногиронлар.
4. 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.
5. 1941—1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари.
6. Ёшига кўра ишламаётган пенсионерлар.
7. Чернобил АЭСдаги аварияни бартараф этишда ногирон бўлган шахслар.
8. Байналмилал жангчилар.
9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан нафақа олувчи кам таъминланган оилалар аъзолари.
10. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар.
11. Чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича 15-17 ёшдаги ўсмирлар ва чақириқ ёшидаги (18-27 ёшар) шахслар.
Бошқа ҳар қандай ҳолларда, яъни фуқаро имтиёзга эга бўлган ва бўлмаган ҳолларда, ордер асосида мурожаат этмаса, унга пуллик асосда тиббий хизмат кўрсатилади. Пуллик тиббий ва нотиббий хизматлар учун тўловлар марказнинг алоҳида ҳисоб рақамига нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан олдиндан 100 фоиз тўлов шаклида амалга оширилади. Бемор тиббий хизматдан фойдаланиб бўлгандан сўнг, якуний ҳисоб-китоб амалга оширилади. Пуллик хизмат кўрсатиш, марказ стационар бўлимлари ўз фаолиятини бошлагандан сўнг, калькуляция қилиниб тасдиқланган прейскурант асосида йўлга қўйилади.

ВССБ ДПЁТБ бошлиғи Р.Ҳамроев

Савол беринг жавоб берамиз....
Бўлими : Интерактив хизматлар   |   navoiymeduz  |   :
06 октябрь 2014,   кўрилган: 2764

Рўйхатдан ўтказилган дори-дармонлар тўғрисидаРўйхатдан ўтказилган дори-дармонлар тўғрисида ахборотлар
Ўзбекистон Республикаси дори воситаларининг давлат рўйхатига Соғлиқни Сақлаш Вазирлигида рўйхатдан ўтган маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг дори воситалари ва дори субстанциялари киритилган.
Давлат рўйхати Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги” Қарорига мувофиқ олиб борилади ва у барча идоралар, ташкилотлар ва умуман дори воситаларига мурожаат қилувчи ҳар қандай муассасаларининг норматив ҳужжати ҳисобланади. Дори воситалари ҳақида тақдим этилган далиллар таркибига., уларнинг савдо, халқаро патентга эга бўлмаган номлари, дозалар, дори шакллари, фарма-терапевт гуруҳи, фирма ёки ишлаб чиқарувчининг номи, рўйхатга олиниш санаси ва рақамини ўз ичига олади.
Давлат рўйхати – соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламли мутахассислар ва умуман республикамиз ҳудудларида дори воситалари билан фаолият олиб бораётган барча ташкилотларга мўлжалланган.

Маҳаллий дори воситалари

МДҲ дори воситалари

Хорижий дори воситалари

Маҳаллий ва хоржий ишлаб чиқарувчилар субстанцияси

ҚАЙТА АЛОҚА
Бўлими : Интерактив хизматлар   |   istam  |   :