Қидириш   

» Мақолалар Октябр 2014 йилда » Саҳифа 4

06 октябрь 2014,   кўрилган: 5877

Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш т/бСоғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида
Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Ўзбекистон Респукбликаси Вазирлар Маҳкамасининг
2009 йил 18 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 319-сонли қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 31 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи асосида тартибга солинади.
Мазкур қарор ҳамда буйруққа кўра тиббиёт ходимлари малакасини ошириш асосий ёки турдош мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўли билан амалга оширилади ва мутахассиснинг касб даражаси ва касб лаёқатини мунтазам равишда оширишга, касбий билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш ва янгилашга, янги тиббиёт технологияларини ўзлаштиришга йўналтирилган.
Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш бевосита (таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ва билвосита (қоидага кўра, таълим дастурларисиз ўқитиш) шакллари бўйича ўтказилади.
Бевосита шакллар малакани умумий ва мавзули оширишни (такомиллаштиришни) ўз ичига олади.
Билвосита шакллар қуйидагиларни ўз ичига олади:
стажировка (иш жойига хизмат сафарига юбориш);
масофадан туриб амалга ошириладиган таълим;
ўз билимини мустақил ошириш;
тажриба алмашиш;
мутахассисларнинг семинар, съезд ваконференциялардақатнашиш;
ахборот технологияларини ўзлаштириш курсларида ўқиш.
Малакани умумий ошириш тиббиёт ходимлари соғлиқни сақлаш муассасаларида лавозимни эгаллаб турган мутахассисликка мувофиқ амалга оширилади. Ишлаб турган мутахассисларни асосий ишидан ажралган ҳолда умумий малака оширишга жалб этиш қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
1. Назарий билимлар ва амалий кўникмаларни чуқурлаштириш ва янгилаш;
2.Замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари, соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг янги тамойиллари, диагностика ва касалликлар профилактикасининг замонавий услублари, далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига асосланган касалликларни даволаш стандартлари ва протоколлари билан танишиш.
Ўқитиш бир ёки бир неча даволаш муассасалари базасида муайян мутахассислик бўйича туркум машғулотлар шаклида (кун мобайнида бошқа фанларни ўрганишга чалғитмасдан) амалга оширилади. Умумий малака ошириш циклларида ўқишга олий тиббий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган ва тегишли мутахассисликлар бўйича тайёргарликка эга бўлган мутахассислар қўйилади.
Умумий малака ошириш циклларида шунингдек нотиббиёт таълимига эга бўлган, бироқ тиббиёт мутахассисликлари бўйича ишлашга қўйилган мутахассислар ҳам малака оширишлари мумкин. Умумий малака ошириш цикллари, қоидага кўра, мутахассислик бўйича иш стажи камида 3 — 5 йил бўлган тиббиёт ходимлари учун ташкил этилади (лавозимда бўлишининг биринчи йилида соғлиқни сақлашни ташкил этиш бўйича малака оширишдан ўтиши шарт бўлган раҳбар тиббиёт ходимлари бундан мустасно).
Мавзули малака ошириш мутахассисликнинг муайян бўлимини қамраб оладиган дастур бўйича амалга оширилади ва қуйидаги мақсадларни кўзлайди: тиббиёт ходимларининг тор, шу жумладан уларнинг касб фаолиятининг турдош соҳасидаги малакасини ошириш (аниқ мавзу бўйича); касбий билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш; янги даволаш-ташхис усулларини ўзлаштириш; тиббий дунёқарашни кенгайтириш.
Мавзули малака ошириш даволаш ёки илмий-тадқиқот муассасаси базасида ҳам базавий ёки ихтисосли (тор) мутахассислар учун, ҳам турдош ёки ноихтисосли (мос таълим йўналиши бўйича) тиббиёт мутахассислиги учун амалга оширилади.
72 — 144 соат (0,5 — 1,0 ой) давом этадиган мавзули малака оширишга бошқа ноихтисосли мутахассисликларнинг тиббиёт ходимларига рухсат берилади, чунки узлуксиз таълим талабларига жавоб беради, амалий соғлиқни сақлашда кўрсатиладиган ёрдамнинг сифати яхшиланишига кўмаклашади, бироқ ушбу мутахассислик бўйича даволаш-профилактика муассасаларида бўш лавозимларни эгаллаш учун асосҳи собланмайди.
Асосий ишдан ажралган ҳолда ўқишда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш бевосита шаклларининг жами давомийлиги ҳар 5 йил учун қуйидаги ҳажмда белгиланади:
врач кадрларучун — камида 4 ҳафта (144 соат);
фармацевтика, ўртатиббиёт кадрлари ва доришунос кадрлар учун — камида 2 ҳафта (72 соат).
Асосий ишдан ажралган ва асосий ишдан ажралмаган ҳолда ўқишда малака тоифасини олиш учун тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш барча шаклларининг жами мажбурий давомийлиги:
врач кадрларучун — камида 8 ҳафта (288 соат);
фармацевтика, ўртатиббиёт ва доришунос ходимлар учун — камида
4 ҳафта (144 соат) ҳажмида белгиланади.
Қуйидагилар врач кадрларни қайта тайёрлашнинг асосий турлари ҳисобланади:
Бирламчи ихтисослаштириш;
Қўшимча ихтисослаштириш;
Клиник ординатура.
Бирламчи ихтисослаштириш врачларни қайта тайёрлаш тури бўлиб, қоидага кўра, турдош врачлик мутахассислигини олиш ва кейинчалик тегишли касбий фаолиятни бажариш мақсадида касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришга йўналтирилади.
Шахс врачлик мутахассисларидан бирини олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлганда, мутахассислик бўйича камида 2 йилиш стажи мавжуд бўлганда бирламчи ихтисослаштиришдан ўтиш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда мутахассисларга бўлган мавжуд эҳтиёжга мувофиқ ҳам соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, вазирликлар, идоралар ва тасарруфида даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлган ташкилотларнинг йўлланмаси бўйича, ҳам врачнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган айрим тиббиёт мутахассисликлари бўйича тегишли бирламчи ихтисослашувдан базавий олий тиббий маълумот тўғрисидаги диплом мавжуд бўлган тақдирда врачлик стажини ҳисобга олмаган ҳолда ўтишга йўл қўйилади.
Қайта тайёрлашнинг ушбу тури асосий ишдан ажралган ҳолда, тегишли таълим дастурлари, кадрлар салоҳияти ва моддий-техника базаси мавжуд бўлган тақдирда ТошВМОИ, тиббиёт олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар базасида амалга оширилади.

ҚАЙТА АЛОҚА
Бўлими : interaktiv xizmatlar   |   istam  |   :
06 октябрь 2014,   кўрилган: 2059

Тиббиёт ўқув муассасалари тўғрисидаТиббиёт ўқув муассасалари тўғрисидаги ахборотлар.
Бухоро давлат тиббиёт институти
Умумий маълумотлар Қисқартма: БухДТИ
Муассаса тури: Олий таълим муассасаси
Манзил: Бухоро шаҳри, Навоий шох кўчаси, 1 уй
Мўлжал: Бухоро вилоят ҳокимлиги
Веб-сайт: www. buxdti.uz
Автобус йўналишлари: 3, 7, 8, 10, 17, 13 Факс: (8 365) 223-00-50

Самарқанд давлат тиббиёт институти
Умумий маълумотлар Қисқартма: СамДТИ
Муассаса тури: Олий таълим муассасаси
Манзил: Самарқанд шаҳри, А.Темур кўчаси, 18 уй
Мўлжал: МУМ
Веб-сайт: www. samti.uz
Автобус йўналишлари: 52,44,3,22,66,32,21,73,72,64,54,24,27,99 Факс: (8 366) 233-07-66

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
Умумий маълумотлар Қисқартма: ТТА Урганч филиали
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали
Умумий маълумотлар Қисқартма: ТТА Фарғона филиали
Муассаса тури: Олий таълим муассасаси
Манзил: 712000, Фарғона шаҳри, Навоий ко‘часи 13 уй
Веб-сайт: tma.uz/academy-fergana.html
Факс: (+998-373) 224-61-95

Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали
Умумий маълумотлар Қисқартма: ТПТИ Нукус филиали
Муассаса тури: Олий таълим муассасаси
Манзил: Нукус шаҳри, 230113, Курбанов кўчаси, 223 уй Факс: 8 (361) 223-63-85

Андижон давлат тиббиёт институти
Умумий маълумотлар Қисқартма: АндДТИ
Муассаса тури: Олий таълим муассасаси
Манзил: Андижон шаҳар, Ю.Отабеков ко‘часи, 1 уй
Мўлжал: Олимпиа заҳиралари колледжи
Веб-сайт: www.adti.uz
Автобус йўналишлари: 1,14 Факс: (8 374) 222-19-41

Тошкент тиббиёт академияси,
100109, Тошкент шаҳри, Форобий кўчаси 2 уй
Телефон: +998 71 150-7825,
Факс: +998 71 150-7828

ҚАЙТА АЛОҚА
Бўлими : interaktiv xizmatlar   |   istam  |   :
06 октябрь 2014,   кўрилган: 1811

Фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш тартиби ва уларни ташкил этиш тўғрисидаги ахборотлар.Фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш тартиби ва уларни ташкил этиш тўғрисидаги ахборотлар.
Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасалари томонидан аҳолига пуллик ва бепул тиббий хизматлар кўрсатилиши белгиланган.
Бепул тиббий хизматлар қўйидаги даволш профилактика муассасаларида кўрсатилади: Бирламчи тиббий – санитария ёрдами – қишлоқ врачлик пунктларида, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида, болалар шифохоналарида, юқумли касалликлар шифохоналарида, тўғруқхона бўлимларида, сил касаллиги, тери-танасил касаллиги, ўсма касаллиги, эндокрин касаллиги, наркология шифохоналарида, асаб-руҳий касалликлари шифохоналарида, эндокринология касаллиги шифохоналарида, “Она ва бола ” скрининг ҳамда ОИТС марказларида аҳолига барча тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.

ҚАЙТА АЛОҚА
Бўлими : interaktiv xizmatlar   |   istam  |   :
06 октябрь 2014,   кўрилган: 1492

Семинарда оналар ва болалар мавзуси“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида она ва бола муҳофазаси билан боғлиқ масалаларни ёритишда ОАВ салоҳиятини кучайтириш” лойиҳасига бағишланган семинар “Камилла” меҳмонхонасининг анжуманлар залида бўлиб ўтди.
Бўлими : Янгиликлар   |   istam  |   :
03 октябрь 2014,   кўрилган: 1943

ВилоятдаЎзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматимиз томонидан охирги йилларда соғлиқни сақлаш тизимига эътибор ортиб бормоқда. Бунга далил сифатида охирги йиллар, жумладан 2009 йилда чиқарилган бир нечта қарор ва фармонлар : Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сонли “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2009 йил 21 майдаги ПҚ-1114-сонли «Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, 2014 йил 1 августдаги”2014-2018 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш,оналар,болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2221-сонли қарорлари мисол бўла олади. Соғлиқни сақлаш тизимида 2014 йил “Соғлом бола йили” Давлат дастурлари талабларини 2014 йил 6 ойида вилоятимиз соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида бажарилиши борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

ВилоятдаВилоят даволаш профилактика муассасалари мутахассислари иштирокида 2014 йилнинг 13-18 январь кунлари Қизилтепа туманининг Ўзбекистон, Ванғози, Бўлакрабод, Дехқонобод, Азизобод, Бухоро, Хусбуддин, Зарафшон, Хўжақўрғон ҚВПларида, жорий йилнинг 12-18 февраль кунлари Кармана туманида М.Улуғбек, Хазора, Азамат, Маликробод, Дўрман, Х.Мавлонов, Ибн-сино, Лубатон, Боғобод ҚВПларида, 2014 йил 24-25 март кунлари Республика ихтисослаштирилган тиббий муассасаларининг профессор ва етакчи мутахассислари иштирокида Навбаҳор туманининг Гужбоғ, Супаркент, Истиқлол, Наврўз, Навоий ҚВПларида, Конимех туманининг Караката, Маданият, Янгиғазғон, Учтепа, Баймурат, Катаган ҚВПларида, 2014 йил 21-26 апрель кунлари Учқудуқ туманнинг Мингбулоқ, Авангард, Қулқудуқ, Шалхар, Юзқудуқ, Кўкпатас ҚВПларида, НТМК ТСҚ-2да, Томди туманининг Кулумбет, Аяккудук, Утемурат, Керезбулак, Балиманов, Янги чорва ҚВПларида, 2014 йил 19-24 май кунлари Навбаҳор ва Конимех туман ҚВПларида, 2014 йил 16-24 июнь кунлари Хатирчи ва Нурота туман ҚВПларида, «Болалар ва фертил ёшдаги аёлларни соғломлаштириш ҳафталиги» ўтказилиб, унда туғиш ёшидаги хотин-қизлар, болалар ва ўсмир қизларни тиббий кўриги, аҳоли орасида тиббий маданиятини ошириш ишлари амалга оширилди.

ВилоятдаВояга етмаган қизлар ўртасида ҳомиладорликни олдини олиш мақсадида ўсмир қизлар репродуктив маркази ва туманлардаги ўсмир қизлар гинеколог врачлари томонидан ўрта таълим мактабларида, коллеж, олийгохларда жадвал асосида учрашувлар белгиланган.
Навоий вилоятида ҳам 2014 йилнинг 10-15 март кунлари “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида тиббий кўриклар ташкил қилинди. Ушбу кўрикларга Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли республика илмий амалий марказлари ва тиббиёт институтлари, Бухоро Давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчиларидан иборат жами 28 нафар илмий ходимлар ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари, вилоят ва туманлар даволаш-профилактика муассасаларидан малакали шифокорлар ва тажрибали ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Ўтказилган кўрикларни ташкил қилишда вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, асосан, ёлғиз қариялар, етимлар, ярим етимлар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, хотин-қизлар ва болаларга эътибор қаратилди.

ВилоятдаПедиатр, терапевт, невропатолог, акушер-гинеколог, хирург, ЛОР, кардиолог, стоматолог, акушер-гинеколог ва дерматовенеролог мутахассислари, ЭКГ ва ультратовуш тўлқини ташхиси текширувлари билан олиб борилаётган кўрикларда 7496 нафар аҳоли 14 хил мутахассислар кўриги ва текширувларидан ўтказилди.
Маслаҳат ва ўтказилган текширувларнинг 3779 нафар аёл (шундан 650 нафари ҳомиладор аёллар), 850 таси болалар, 1129 таси ногирон, пенсионер ва ёлғиз қарияларга ўтказилган бўлиб, натижада 496 та бирламчи касаллик аниқланди.
6000 нафар беморга амбулатор шароитда, 224 нафарига туман ва вилоят шифохоналарида ва 71 нафарига республика илмий-амалий тиббиёт марказларида даволанишга тавсиялар берилди.
“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ва Ўзбекистон Республикаси темир йўллари ДАК ҳамкорлигида 2014 йилнинг 22-30 март кунлари. “Саломатлик” поезди мутахассислари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1937 нафар фуқаро (терапевт – 829 нафар, педиатр – 525 нафар, гинеколог – 660 нафар, стоматолог – 385 нафар, лор – 673 нафар, офтальмолог – 736 нафар, хирург – 625 нафар, невропатолог – 404 нафар) тиббий кўрикдан ўтказилди.
Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят минтақавий филиали ҳамда Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали врачлари делегацияси ҳамкорликда 2014 йил 26-27 июнь кунлари “Маликработ” қўрғонида жойлашган “Ханжин” меҳмонхонасида Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда аэропорт ишчи ходимларидан иборат жами 490 нафар аҳолини Ин Ха университети госпиталининг юқори малакали шифокорлари тиббий курикдан ўтказди. Жумладан:
Ўтказилган акция давомида Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали делегацияси томонидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами қиймати 58 минг 286 АҚШ долларига тенг дори-дармонлар бепул тарқатилди.

ВилоятдаОнкология диспансери 10 ўринли радиология бўлимида қурилиш ишлари давом эттирилмоқда, бугунги кунда 2071,9 млн сўм молиялаштирилган. 23 июн холатига 3130,0 млн сўмлик ишлар бажарилган. 2014 йилда инвестиция дастури асосида диспансерга 5 хилдаги тиббий жиҳозлар дуоденофибраскоп, колонофибраскоп, цистоскоп ва брохофиброскоп, электрокогулятор аппаратлар олиб келиниши режалаштирилмоқда. Аҳоли ўртасида саратон касаллиги профилактикасининг энг самарали методи сифатида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, чекишга, кучли алкоголли ичимликларни истеъмол қилишга қарши, оқилона овқатланишни кенг тарғибот қилиш бўйича чора – тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида, ҳар ойнинг 4 ҳафтасида диспансер врачлари туманларга чиқиб профилактик кўрикларни ташкил қилмоқдалар.
Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалариниг болалар бўлимларига ва Болалар муассасалари ва барча даражадаги болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларининг бўлимларига Хитой гранти асосида 8 турдаги 122 та тиббий асбоб ускуналар билан таъминланди ва ўрнатилди.
2012-2015 йилларда мақбуллаштирилиши муносабати билан тугатиладиган Силга қарши муассасалар Учқудуқ ТТБнинг 28 ўринли сил касалликлар бўлими ҳамда Томди ТТБнинг 17 ўринли сил касалликлар бўлими қисқартирилиб Зарафшон шаҳрида 50 ўринли туманлараро силга қарши кураш диспансерида қурилиш ишлари тугатилиб 2013 йил ноябр ойидан фаолият юритмоқда.

ВилоятдаВилоятдаги барча ҚВПларни умумий амалиёт врачлари билан тўлиқ таъминлаш мақсадида Тошкент, Самарқанд, Бухоро тиббиёт олийгоҳлари билан соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида шартномалар тузилган.
Врач ва ўрта тиббий ходимларнинг ўз малакасини ошириши халққа кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатига ижобий таъсир қилиши ҳаммамизга маълум бўлиб ҳозирги кунда врачларимиз Тошкент ва Самарқанд шаҳар врачлар малака ошириш институтларида ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимларнинг малакасини доимий ошириб бориш, уларнинг билим ва кўникмаларини янада бойитиш ва мутахассисларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда 2014 йил 1 майидан бошлаб масофадан малака ошириш курслари ташкил этилди. Бу эса бюджет ва ходимларни маблағларини сезиларли даражада қисқаришига олиб келмоқда. Ўрта тиббиёт ходимлари эса Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларининг малака ошириш маркази филиалида ўз мутахасисликлари бўйича малакаларини ошириб келмоқдалар.


Азамова Орзигул Рамазоновна
Бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни
мухафаза қилиш бўйича ўринбосари
Телефон: (79) 225-43-00
Манзил: Навоий ш. Толстой к. 18- уй
Электрон почта: ssb@nv.uz
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба куни
соат 10:00 дан 13: 00 гача

Мажбуриятлари:
03 октябрь 2014,   кўрилган: 1429

Раҳбари: Намозов Шуҳрат Дониёрович
Телефон: 220-30-15
Электрон почта манзили:
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари 14:00 дан 16:00 гача
Ишонч телефони: 220-30-15
03 октябрь 2014,   кўрилган: 1990

Раҳбари: Рахмонова Манзура 
Телефон: 220-47-61
Электрон почта манзили:
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари 09:00 дан 12:00 гача
Ишонч телефони: 220-47-64
03 октябрь 2014,   кўрилган: 1659

Раҳбари: Хошимов Ўктам Тиркашович

Телефон: 226-41-15
Электрон почта манзили:
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлар соат 16:00 дан 18: 00 гача
Аҳоли сони-133 336 нафар
1 та шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника
4 та оилавий поликлиника
1 та тери-таносил касалликлар диспансери
1 та ДСЭНМ
1 та қишлоқ врачлик пункти
03 октябрь 2014,   кўрилган: 1609

Раҳбари: Усмонов Фазлиддин Рузимуродович
Телефон: 545-49-79
Электрон почта манзили: xatirchittb@umail.uz
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлар соат 14:00 дан 16: 00 гача
Аҳоли сони-181 236 нафар
1 та туман кўп тармоқли марказий поликлиника
1 та ДСЭНМ
1 та Саломатлик маркази
33 та қишлоқ врачлик пункти ва унинг 28 та филиаллари (ФАП)