Қидириш   

» Мақолалар Октябр 2014 йилда » Саҳифа 5

02 октябрь 2014,   кўрилган: 3808

Пуллик ва бепул тиббий хизматларЎзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ -2107 сонли Фармони билан тасдиқланган “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат Дастури”га асосан давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар доирасига қуйидагилар киради:
шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш;
соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида ва бир қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
аҳолини юқумли касалликларга қарши иммунизациялаш ва эмлаш;
ижтимоий аҳамиятга эга ва атрофдагилар соғлиғига хафв туғдирувчи сил, хавфли ўсма, руҳий, наркологик, эндоринологик, ҳамда касб касалликларига дучор бўлган шахсларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш;
болаларни текширувдан ўтказиш ва даволаш (пуллик муассасалардан ташқари);
15-17 ёшдаги ўсмирларни, ҳамда чақирув комиссияларининг йўлланмалари билан чақириқ ёшидаги (18-27ёш) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;
ҳомиладорларга тиббий хизмат кўрсатиш (пуллик муассасалардан ташқари);
беморларнинг имтиёзли тоифаларига (ногиронлар, уруш фахрийлари, ғирт етимлар ва бошқалар) бепул тиббий хизмат кўрсатиш.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997йил 2 декабрдаги 532- сонли Қарори билан стационар шароитда даволаш-профилактика муассасаларида (пуллик муассасалардан ташқари) даволанаётган овқатланиш пули тўлашдан озод қилинган, ҳамда амбулатор шароитда бепул дори-дармон билан таъминланадиган фуқаролар тоифаси ва касалликлар рўйхати аниқланади.
А. Стационар шароитда даволаш-профилактика муассасаларида (пуллик муассасалардан ташқари) даволанаётганда овқатланиш пули тўлашдан озод қилинган касалликлар рўйхатига қуйидагилар киради:
онкологик касалликлар;
сил касаллиги;
руҳий касалликлар;
гиёҳвандликка дучор бўлган беморлар-ихтисослашган шифохоналарда;
мохов касаллиги;
нурланиш касаллиги билан хасталанганлар;
юқумли касалликлар;
заҳм касаллиги;
ОИВини юқтирганлар (ОИТС);
шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишида тасдиқланган стандартлар бўйича муҳлатларда реанимация ва интенсив даволанишни талаб этадиган беморлар;
камқонлик касаллигининг барча даражаларида ҳомиладор ва туққан аёллар;
эндокринологик касалликлар;
Б. Стационар шароитда даволаш-профилактика муассасаларида (пуллик муассасалардан ташқари) даволанаётганда овқатланиш пули тўлашдан озод қилинган фуқаролар тоифасига қуйидагилар киради:
болаликдан ногиронлар;
ғирт етимлар;
I ва II гуруҳ ногиронлари;
1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари, ҳамда уларга тенглаштирилганлар;
ижтимоий таъминот муассасаларида ҳисобда турувчи якка-ёлғиз пенсионерлар;
1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари;
Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашганлар нигиронлар;
байналминалчи жангчилар;
болалар ва 17 ёшгача бўлган ўсмирлар;
мудофаа ишлари бўйича бўлимлар йўлланмалари билан 18-27 ёшдаги ҳарбий хизматга чақирувчилар.
Ушбу Ҳукумат Қарори билан даволаш-профилактика муассасаларида овқатга пул тўлаш вақтинчалик тартиби қабул қилинган ва бемор ўз ҳоҳишига биноан овқатланиши учун (нонуштадан ташқари)пул тўлаши ёки овқатланишга пул тўлашдан қисман ёки бутунлай бош тортиши мумкин. Беморнинг овқатга пул тўлашдан бош тортиши даволаш муассасасига қабул қилмаслик учун асос бўлиши мумкин эмас.
В. Амбулатория шароитида даволанаётган беморларга қўйидаги касалликларда бепул дори-дармонлар берилади:
онкологик касалликлар;
сил касаллиги;
мохов касаллиги;
эндокринологик касалликлар;
руҳий касалликлар;
ОИВини юқтирганлар (ОИТС) ;
юрак клапани протези қўйилган ва аъзолари кўчирилган беморлар;
ўзгалар қаровига мухтож якка-ёлғиз пенсионерлар;
1941-1945 йиллар меҳнат фронтига қатнашчилари;
1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилганлар;
Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган ногиронлар;
байналминалчи жангчилар;
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида харбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
3.Бирламчи тиббий – санитария ёрдами – қишлоқ врачлик пунктларида аҳолига барча тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.
4. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий Маркази унинг филиалларида ва шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида аҳолига барча тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ -3214 сонли Фармонига асосан ихтисослаштирилган академик В.Вохидов номидаги хирургия , урология, кўз микрохирургияси ва кардиология марказларида махсус йўлланмаларга (ордерларга) асосан давлат бюджети маблағлари хисобига бепул даволанадиган қуйидаги имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати белгиланади:
болаликдан ногиронлар;
ғирт етимлар;
I ва II гуруҳ ногиронлари;
1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилганлар;
ёшга оид ишламайдиган пенсионерлар;
1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари;
Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган ногиронлар;
байналминалчи жангчилар;
фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органларида моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оила аъзолари.
Ушбу имтиёзларга эга бўлган беморларни Марказларда даволанишлари учун махсус йўлланмалар (ордерлар)худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан берилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 21 майдаги 145- сонли “Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги қарорига асосан Республика фтизиатрия ва пульмонология ҳамда педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказларида барча тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.
Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология ҳамда терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказларида давлат бюджети маблағлари ҳисобига қўйидаги имтиёзли тоифадаги шахсларга бепул тиббий ёрдам кўрсатилади:
15 ёшгача бўлган болалар;
ғирт етимлар;
I ва II гуруҳ ногиронлари;
Болаликдан ногиронлар;
1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилганлар;
1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари;
ёшга оид ишламайдиган пенсионерлар;
Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган ногиронлар;
байналминалчи жангчилар;
15-17 ёшдаги ўсмирларни ва чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича чақириқ ёшидаги (18-27 яшар) шахсларни текшириш ва даволаш;
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан нафақа оладиган кам таъминланган оилалардаги шахслар.
Республика акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича патологияли хомиладор аёлларга, 15 ёшгача бўлган болаларга мавжуд ўринлар фонди ва марказ поликлиникаси даволаш қувватининг 20 фоизгача миқдорида, Республика эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича эндокрин касалликлардан азоб чекадиган беморларга мавжуд ўринлар фонди ва марказ поликлиникаси даволаш қувватининг 30 фоизигача миқдорида бепул хизмат кўрсатилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги “Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 48-сонли қарорига асосан вилоят кўптармоқли тиббиёт марказларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бепул тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли шахслар рўйхати аниқланади:
ғирт етимлар;
I ва II гуруҳ ногиронлари;
болаликдан ногиронлар;
1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари;
ёшга кўра ишламайдига пенсионерлар;
Чернобиль АЭСдаги аварияни бартараф этишда ногиронбўлган шахслар;
байналминалчи жангчилар;
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан нафақа оладиган кам таъминланган оилалар аъзолари;
Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар;
Чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича 15-17 ёшдаги ўсмирлар ва чақириқ ёшидаги (18-27 яшар) шахслар;
8. Даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган бепул тиббий хизматларни тартибга солиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 31 майдаги 161- сонли буйруғи билан Республика аҳолисига кофолатланган бепул тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни белгиланган даволаш-профилактика муассасалари рўйхати тасдиқланди:
1. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш муассасалари :
Қишлоқ ва маҳалла врачлик пунклари;
Қишлоқ участка шифохоналари;
Туман ва шаҳар оилавий поликлиникалари;
Туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникалари;
Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари (туман ва шаҳарн марказий шифохоналарининг хўжалик ҳисобидаги соғломлаштириш, реабилитация бўлимларидан ташқари)
2. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари;
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий Маркази, унинг вилоятдаги филиаллари;
Тез тиббий ёрдам бўлимлари, станциялари ва шифохоналари:
3.Оналик ва болаликни мухофаза қилиш муассасалари;
Болалик муассасалари(болалар уйлари, шифохоналари, сиҳатгоҳлари, поликлиникалари, марказлари, боғчалари ва бўлимлари);
Туғруқ муассасалари(акушерлик комплекслари, туғруқ бўлимлари,перинатал марказлар-режали гинекологик бўлимлар ёки ўринлардан ташқари);
Оналик ва болалик муассасалари(“она ва бола” скрининг марказлари);
Ўсмирлар марказлари.
4. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касаллиткларни даволаш муассасалари:
Руҳий ва руҳий-асаб касалликларини даволаш муассасалари (диспансерлар, шифохоналар, марказлар ва сиҳатгоҳлар);
Сил касалликларини даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар, шифохоналар ва сиҳатгоҳлар);
Онкологик касалликларни даволаш муассасалари(клиникалар, диспансерлар, марказлар ва шифохоналар);
Тери-таносил касалликларини даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар ва шифохоналар тери касалликлари бўлимлари ёки ўринларидан ташқари);
Эндокринологик касалликларни даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар ва шифохоналар);
Наркологик касалликларни даволаш муассасалари (диспансер ва шифохоналдар);
Касб касалликларини даволаш муассасалари (марказлар ва бўлимлар);
Лепрозорийлар;
ОИТС марказлари.
5. Юқумли касалликлар муассасалари (клиникалар, шифохоналар, марказлар ва бўлимлар).
Ушбу даволаш-профилактика муассасаларидан фақат қўйидаги ҳоллада пуллик тиббий хизмат кўрсатишга рухсат этилади (шошилинч ва тез тиббий ёрдамдан ташқари):
Норезидентларга;
Бюджетдан молиялаштирилмайдиган тўлиқ хўжалик ҳисобидаги реабилитация ва соғломлаштириш бўлимларида;
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан ходимларни дисренциризацияси, соғломлаштириш;
Декритив контингентни тиббий кўрикдан ўтказиш;
Ҳайдовчиларни автотранспорт воситаларини ҳайдашга яроқлилик бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш.

ҚАЙТА АЛОҚА
Бўлими : interaktiv xizmatlar   |   istam  |   :
02 октябрь 2014,   кўрилган: 1848

Фармацевтика саноатига ҳалқаро стандартларни жорий этиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.2014 йил 16 сентябр куни Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиши Бош бошқармасида "Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида ИСО 9001 халқаро стандарт талаблари бўйича сифатни бошқариш тизими (СМТ–Сифат Менеджменти Тизими) ни жорий этиш” мавзусида семинар-йиғилиши бўлиб ўтди. Семинарда TUV сертификатлаштириш органи расмий вакили, "MANAGEMENT” журнали бош редактори - Ибрагимов Риад Асимович, Азия Регистер МЧЖ тижорат ишлари бўйича директори - Назимов Ильдар Раисович, Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш кенгашининг котибаси - Зуфарова Гулнора Хайруллаевна, 49 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари ҳамда Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда "ИСО 9001” ҳалқаро стандартини ишлаб чиқарувчи корхоналарда жорий этиш, ишлаб чиқарувчи корхоналарини қайта лицензиялаш каби масалалар кўриб чиқилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   istam  |   :
02 октябрь 2014,   кўрилган: 1534

Соғломлаштириш дастури доирасида Ўзбекистонлик болажонлар чет мамлакатларида даволанишмоқдаЎзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йилни “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия фонди томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш бўйича махсус дастур ишлаб чиқди.
Бўлими : Янгиликлар   |   istam  |   :