Бош саҳифа > Янгиликлар > ОИТС касаллигининг юқмаслигини таъминлайдиган дори ўйлаб топилди.

ОИТС касаллигининг юқмаслигини таъминлайдиган дори ўйлаб топилди.


3-11-2014, 10:28. Муаллиф: info
ОИТС касаллигининг юқмаслигини таъминлайдиган дори ўйлаб топилди.ОИТС касаллигининг юқмаслигини таъминлайдиган дори ўйлаб топилди.
Француз олимлари ОИТС касаллигини юқтириб олиш хавфини 90% гача камайтирувчи дори ишлаб чиқди.
Дори шундай хавф остида бўлган бир гуруҳ кишилар орасида синовдан ўтказилди. Олимлар аниқлашича, касаллик юқтириш хавфи сезиларли даражада пасайган.
Ўз навбатида, ОИТСга қарши курашувчи жамғармалар бу дори АҚШда ўз самарасини кўрсатганини инобатга олиб, «алоқага қадар профилактика» тамойилини қўллашга чорлади. Агар бу дори мунтазам равишда истеъмол қилинса, орттирилган иммунитет танқислиги синдроми юқиш хавфи бирмунча пасаяди. Америка ОИТС жамғармаси матбуот котиби Юсуф Озод дори синови натижалари унинг қанчалик самарадор эканини кўрсатганини қайд этди.

Манба: darakchi.uz
Ортга қайтиш