Бош саҳифа > Семинарлар, учрашувлар, тадбирлар > Навоий вилоятида “Ибн Сино ўқишлари” тадбири ўтказилмоқда

Навоий вилоятида “Ибн Сино ўқишлари” тадбири ўтказилмоқда


4-11-2014, 08:28. Муаллиф: info
Навоий вилоятида “Ибн Сино ўқишлари” тадбири ўтказилмоқдаНавоий вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига асосан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Навоий Давлат Педагогика институти томонидан жорий йилнинг 5 ноябрь куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Тиббиёт ходимлари кунига бағишлаб юртдошимиз, жаҳон тиббиёти тарихида юксак ўрин эгаллаган Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино – яъни Абу Али ибн Сино ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу тадбирда Бухоро Давлат Тиббиёт институти ва Навоий Давлат Педагогика институти профессор ва ўқитувчилари томонидан буюк алломанинг ҳаёти, ижоди, унинг тиббиёт, фалсафа, астрономия фанларининг ривожига қўшган ҳиссаси, замонавий фан ва цивилизация ривожидаги роли тўғрисида маърузалар ўқилади.
Шунингдек, тадбирнинг бадиий қисмида Навоий Давлат Педагогика институти талабалари томонидан мавзуга оид саҳна кўринишлари намойиш этилиши кўзда тутилган.
Ортга қайтиш