Бош саҳифа > Янгиликлар > Тиббиёт ходими куни муборак !

Тиббиёт ходими куни муборак !


10-11-2014, 11:46. Муаллиф: info
Тиббиёт ходими куни муборак ! Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида улкан ишлар амалга оширилиши билан бирга тиббиёт ходимларига ғамхўрлик кўрсатилиб, уларга кенг имкониятлар яратилиб бериляпти. Бундай шарафга ноил бўлган вилоятимиз соғлиқни сақлаш тизимида меҳнат қилаётган ходимлар ўз шукроналарини баралла айтиб, касб байрамларини кўтаринки руҳда нишонладилар.
Кармана шаҳридаги “Оқшом” кафесида бўлиб ўтган байрам тадбири дилларда хушнудлик, фахр-ифтихор туйғуларини жўнбушга келтирди. Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятдаги барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этди ва соҳанинг бир гуруҳ фидойиларига вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиқлари” ҳамда қимматбаҳо совғаларини топширди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бадиий гуруҳлари ижросидаги куй-қўшиқларни тинглаб, даврани тўлдириб, ўйнаб яйрадилар. Диллар шоду хуррамликка тўлди.

Ортга қайтиш