Қидириш   

24 ноябрь 2014,   кўрилган: 1413

Консерваланган «микроб»ларОзиқ-овқат маҳсулотлари турли хилдаги микроорганизмларнинг барқарор ривожланишида асосий манба ҳисобланади. Умумий овқатланиш корхоналари ходимлари учун истеъмол маҳсулотларининг микрофлораси, шунингдек, улардаги микробиологик жараёнларнинг кечиши ҳақидаги билимга эга бўлиш, уларни сақлаш, қайта ишлаш, таом тайёрлаш ва уни тарқатиш, асосийси эса озиқ-овқат маҳсулотларининг зарарсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Сабзавот, мева, гўшт, балиқ ва бошқа маҳсулотлардан тайёрланган, герметик тарзда ёпилган, стерилизация қилиб белгиланган қоида асосида (вақт, ҳароратга) амал қилинган ҳолда тайёрланган консервалар микробдан холи, уларни узоқ вақт сақлашга чидамли бўлади.
Бироқ, банка (шиша идиш) ва консерва қутилардаги маҳсулотларнинг микроб-лар таъсирида бузилиши кўпчиликка маълум. Бунга сабаб консервалардаги кўзга кўринмайдиган спора ва бактериялардир. Айрим бактерия ва споралар стерилизация ҳолатига ҳам ниҳоятда чидамли бўлади. Ҳаётийлигини сақлаб қолган бу микроорганизмлар ривожланиш жараёнида ўзларидан карбонад ангидрид гази, водород ва водород сульфидни чиқариб консерва қутиси ва банкаларнинг қопқоғи кўтарилиб қолишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатлар биологик бомбаж дейилади. Ботулотоксин таёқчаларидан ажралиб чиққан, ўзида токсинларни сақлаган бундай бомбаж банкалар заҳарли бўлади. Улар йўқ қилиниши керак.
Сархил ва янги узилган мева-сабзавотлар сув, ҳаво ва уларнинг пўстлоғидан чиққан микроорганизмлар туфайли мунтазам уруғланиб туради. Пўстлоғи сабаб органик кислота соки, нисбатан гликозид, эфир мойи, оритонцидларга янги сабзавот ва мевалар чидамли иммунитетга эга бўлади.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек сабзавот ва меваларнинг бузилиши ёки узоқ вақт сақланиши уларнинг пўстлоғининг бутунлигига боғлиқ. Пўстлоқ қисмининг бутун эмаслиги туфайли микроблар ичкаридаги юмшоқ жойига ўтиб олади ва аввалига мева-сабзавотларнинг турланишига, кейин эса чиришига сабаб бўлади.
Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
24 ноябрь 2014,   кўрилган: 1526

Иш ҳақи , пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаЎзбекистонда 15 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилади.
Бу ҳақдаги Ўзбекистон Президенти Фармони 21 ноябрь, жума куни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Унга кўра, 15 декабрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 118 400 сўм; ёшга доир пенсиялар – ойига 231 575 сўм; болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 231 575 сўм; зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 142 100 сўм миқдорида белгиланган.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :