Қидириш   

13 декабрь 2014,   кўрилган: 968

Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздирПрезидент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси

Қадрли дўстлар!

Муҳтарам юртдошлар!

Шу кунларда Ватанимиз учун мустақил, эркин ҳаёт кечириш, уни тараққий топган демократик давлатлар қаторига кўтариш йўлининг асосий принцип ва қоидаларини муҳрлаб берган Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилганимизнинг 22 йиллигини байрамона нишонламоқдамиз.

Тарихимизда чуқур из қолдирган ана шу буюк сана билан сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни чин қалбимдан самимий табриклаш, барча-барчангизга чуқур ҳурмат-эҳтиромимни изҳор этиш мен учун катта бахтдир.

Конституциямизда белгилаб берилган асосий мақсадларимиз барчамизга яхши маълум. Яъни, Бош қомусимиз бозор иқтисодиётига асосланган мустақил демократик давлат қуриш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ва мамлакатимиз барча фуқаролари учун қонун олдида тенглик тамойили таъминланадиган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг мустаҳкам пойдеворини яратиб берди.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :