Қидириш   

14 январь 2015,   кўрилган: 1447

Эл саломатлиги йўлидаЮртимизда тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, инсон саломатлигига қаратилаётган эътибор туфайли халқимиз турмуш даражаси тобора фаровонлашмоқда. Айниқса, даволаш профилактика муассасаларининг замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланиши натижасида касалликлар сони камайишига эришилди. Жумладан, вилоятимизда ҳам ушбу йўналишда муайян ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида энг замонавий тиббиёт ускуналари қаторида ўтган 2014 йилнинг август ойида овқат ҳазм қилиш органларини текширувчи EGPentax Videoprocessor ERK 1500 эзофогогастродуоденосфиброскоп ҳамда колонофиброскоп аппарати ишга туширилди. Бу ускуна Япония маҳсулоти бўлиб, кўпгина қулайлик ва афзаллик томонлари бор. У эндоскопик ташхис қўйиш ва даво муолажалари ўтказиш учун қўлланилади.
USB флеш хотираси ускунада алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, текширув тарихи ва жараёнини флеш хотирасига тушириб беради ҳамда пациентлар рўйхатини ўз ичида сақлайди.
Дарҳақиқат, эндоскопик текширув услублари ҳозирги вақтда ўзининг диагностик имкониятлари билан клиник тиббиёт соҳасида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу усул овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларига ташхис қўйиш, шунингдек, ошқозон текширувида шунчалик муҳим роль ўйнайдики, касаллик ҳолатини аниқлашда бу энг ишончли вариантдир.
Мухтасар айтганда, фуқаролар соғли¬ғини сақлашда ниҳоятда фойдали бўл-ган янги тиббий ускунанинг ўрнатилиши давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан эл саломатлиги йўлида кўрсатилаётган ғамхўрлик самарасидир.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :