25 февраль 2015, кўрилган: 1966
Мустақилликка эришганимиздан сўнг мамлакатимизда аҳоли саломатлигига, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга жиддий эътибор қаратилди. Айниқса, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш жамиятимизнинг устувор йўналишларидан бирига айланди ва бу борада соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2014 йилнинг 1 августида қабул қилинган “2014-2018 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарори мазкур йўналишда тиббиёт ходимлари учун дастуруламал бўлиб хизмат қилаётир. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12-17 январь кунлари ДАВОМИНИ УҚИНГ →
25 февраль 2015, кўрилган: 1386
Муҳтарам юртбошимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4658-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг 16-21 февраль кунлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида нуроний отахону онахонлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ўтказилган мазкур саломатлик ҳафталигида РИФ ва ПИАТМ директори, тиббиёт фанлари доктори М.Н. Тиллашайхов раҳбарлигида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари ва юқори малакали шифокорлари фаоллик кўрсатишди. Тиббий кўрикларни сифатли ташкил этиш мақсадида махсус жойлар ажратилиб, зарурий асбоб-ускуналар, жумладан, электрокардиограф ва ультратовуш ташхислаш аппаратлари билан жиҳозланди ҳамда кенг кўламли шарт-шароитлар муҳайё этилди. Жараёнда 2403 нафар фуқаронинг соғлиги тиббий кўрикдан ўтказилди.Шундан 1876 нафари уруш ногиронлари, қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларидир. 232 нафар касаллиги аниқланган фуқароларга вилоят ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда республика тиббиёт муассасаларида даволанишга, 406 кишига санаторий-курортларга йўлланма берилди.
→
24 февраль 2015, кўрилган: 1639
"КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА[attachment=35] →
0
24 февраль 2015, кўрилган: 1476
Республика нейрохирургия илмий маркази ходими С.Перфильев умуртқа поғонаси шикастларини даволаш учун қурилма ихтиро қилди.Қурилмадан травматология ва нейрожарроҳликда, умуртқа поғонаси шикастлари ва касалликларини даволаш учун фойдаланиш мумкин. Унинг вазифаси суяк тузулиши заиф бўлган умуртқа поғонаси шикастларини даволаш ҳисобланади.
Маълумотларга қараганда, барча таянч-ҳаракат тизими шикастларининг 17 фоизи умуртқа поғонаси шикастлари ташкил этади. Умуртқа поғонаси шикастларини асоратли ва асоратсиз турларга бўлиш мумкин. Асоратсиз жароҳатланганда орқа мия ва унинг илдизи лат емайди, шикастнинг фалаж, сезги аъзоларининг бузилиши ҳамда қўл ва оёқдаги оғриқлар билан кузатилиши умуртқа поғонасининг асоратли лат ейиши ҳисобланади.
→
17 февраль 2015, кўрилган: 1299
Инфаркт миокард - юрак ишемик касалликларининг клиник бир тури бўлиб, ўта хавфли саналади. Айтиш лозимки, керакли чоралар ўз вақтида қўлланмаса ушбу касаллик ўлим билан якун топиши мумкин. Бежисга ўз ножўя ҳаракатлари ва кўнгил оғритадиган сўзларни гапирган кишиларга "инфарккача олиб борма" деган ибора ишлатилмайди. Ушбу иборадан ҳам кўриниб турибдики, кучли ҳаяжон ва руҳий зарба, стресс, асабийлашиш унинг қўзғалишига сабаб бўлади.ДАВОМИНИ УҚИНГ →
05 февраль 2015, кўрилган: 1907
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш натижасида тиббий хизмат кўрсатиш маданияти оширилди, сифати яхшиланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги "Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолият бошлади.200 ўринга мўлжалланган марказ биносининг қурилиш-реконструкция ишларига қарийб 8,3 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилди. Ўтган йил 31 августдан марказнинг маслаҳат поликлиникаси хизмат кўрсата бошлади. Поликлиника Япония гранти ҳисобидан "JICA" халқаро ташкилоти томонидан эндоскопик жиҳозлар билан таъминланди. Бундан ташқари, УЗИ, электроэнцефалограф, уретроцистископ, ЛОР комбайн, аудиометр, биокимёвий анализатор, бинокуляр микроскоп ва бошқа аппаратлар хизмат кўрсатмоқда.
Марказни ошхона, юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар, компьютер жамланмалари билан таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан 365 миллион, Молия вазирлиги томонидан эса 385 миллион сўм маблағ ажратилди.
Жорий йилнинг январь ойидан 95 ўринга мўлжалланган терапия бўлимининг гастроэнтерология, кардиология, неврология, ревматология, пульмонология-аллергология, нефрология, гематология мутахассисликлари бўйича шифокорлар беморларни қабул қила бошладилар.
Ўтган йил декабрь ойида яна Япониянинг "JICA" халқаро ташкилоти билан марказнинг жарроҳлик, қабул-диагностика, анестезиология-реанимация, лаборатория бўлимларини 112 турдаги даволаш ва диагностика жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан шартнома имзоланганди. Жорий йилда эса ана шу тиббий ускуналар олиб келиниб, ўрнатилади. Бундан ташқари, Германиянинг KFW банкининг кредит маблағлари ҳисобидан магнитли резонанс томограф, тиббий чиқиндилар инсенератори, катта ва кичик жарроҳлик жамланмалари, жарроҳлик столлари, ИВЛ, гемодиализ аппаратлари, гастро-дуодено, бронхоскоп аппаратларини олиш режалаштирилмоқда.
→
05 февраль 2015, кўрилган: 1991
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида[attachment=29]
→