20 март 2015, кўрилган: 1435
Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг расмий сайти берган маълумотларга кўра, ушбу видео маслаҳат шошилинч диагностика ўтказиш ва беморларни нейрожарроҳлик усули билан даволаш мақсадида мутахассислар ўртасида дистанцион видеомаслаҳатлар учун мўлжалланган.Дастурнинг функционал имкониятлари-маҳаллий алоқа техник характеристикаларига ва бизнинг эҳтиёжларимизга мослаштирилган видео-аудио ва матнли ахборотни узатиш;
матнли хулосаларни кўриш,
эшитиш ва консултация жойига жўнатиш имконини берадиган диалог дарчалари; дастлабки маълумотлар (тасвирлар, электрсигналлари, масалан, электрокардиограммалар ва ҳ.к.) даражасида ҳам, касаллик тарихи даражасида ҳам ахборот алмашинишнинг стандарт шакллари;
ахборотни сиқиш алгоритмлари; маълумотлар базасини архивлаш ва сақлашдан иборат.
Мазкур дистанцион видео маслаҳат дастурини ишлаб чиққан олимлар И.А.Югай, М.Д.Мирзабаэв ва И.Э.Сойибовга № ДГУ 02968 рақамли гувоҳнома берилди.
→
11 март 2015, кўрилган: 1429
2015 ЙИЛГИ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА[attachment=36] →
06 март 2015, кўрилган: 1402
ФАЛАЖ ТАШХИСИ ҚЎЙИЛГАН БОЛА ЮРИБ КЕТИШИГА ИШОНЧ ПАЙДО БЎЛДИ!Ўтган ойда пойтахтимиздаги Нейрохирургия илмий Марказида илк бор Ўзбекистонда болалар церебрал фалажи ташхиси қўйилган болада жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Тўрт соатлик оғир амалиётдан сўнг 8 ёшли бола ўзини яхши ҳис қилмоқда. Асосийси, унинг оёқлари букила бошлади, шифокорлар унинг юриб кетишига умид қилишмоқда. Хўш, аслида болалар церебрал фалажи (БЦФ) қандай хасталик? Нейрохирургия илмий Марказида айни шу хасталик билан оғриганларнинг даволаниши учун қандай тартиблар мавжуд? Имтиёзла дастурлар ҳам татбиқ этиладими? Айни юқоридаги шов-шувли жарроҳлик амалиёти сабаб биз мавзуга доир шу каби саволларга жавоб топишга ҳаракат қилдик. Саволларимизга Республика нейрохирургия илмий Маркази директори, профессор Ғайрат ҚОРИЕВ ва марказ жарроҳи Игорь Александрович ЮГАЙдан жавоб олдик.
ДАВОЛАНИШ УЧУН ТАЛАБЛАР ҚАНДАЙ?
ДАВОМИНИ УҚИНГ →
04 март 2015, кўрилган: 1847
Қовоқларингиз оғирлашиб, кўзларингиз юмилиб кетяптими? На аччиқ чой ва на қаҳва ёрдам бермаяптими? Ўйлаб кўринг, балки гипотоникдирсиз? Тиббиётда қон босимининг катта ёшлиларда 90/60, болаларда эса 70/40 мм симоб устунидан пасайиб кетиши гипотония (артериал гипотензия) деб аталади. Тўғри, бу касаллик натижасида гипертонияда бўлгани каби инфаркт ёки инсульт келиб чиқмайди, лекин бемор ҳолсиз бўлиб қолади, иш қобилияти пасаяди.Бу қандай касаллик?
– Гипотонияга чалинган одам тез чарчайди, боши оғри бўлиб, юраги атрофида нохуш сезгилар пайдо бўлади, боши айланади, – дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Тоҳир Ибрагимов. – Айниқса, бирдан ўрнидан турганида, бошини бурганида боши айланади. Бундай беморлар куннинг иссиғини, дим жойларда ўтиришни кўтара олмайдилар, айниқса, ҳаво босимининг ошишига жуда сезгир бўладилар. Хуллас, гипотоникларнинг ташқи муҳит ўзгаришларига мослашиши қийинроқ бўлади. Улар кун бўйи ўзларини турлича сезадилар: уйқудан тетик бўлиб турмайдилар, бироз юрганларидан сўнг бўшашиш ўтиб кетади, лекин куннинг иккинчи ярмида яна чарчаб, тинкалари қуриб қолиши мумкин. Мабодо фарзандингизнинг ҳадеб фикри тарқоқ бўлиб, бўшашаётганини кузатсангиз, уни танбалликда айблайвермай, шифокорга кўрсатинг.
Одам нега бунчалик тез чарчаб қолади
ДАВОМИНИ УҚИНГ →
03 март 2015, кўрилган: 1433
Баҳор байрамлари – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ва Наврўзи олам ўлкамизга ташриф буюриши арафасида Навоий вилояти халқи, жумладан соғлиқни сақлаш ходимлари яна бир тарихий воқеага гувоҳ бўлдилар. Кўп йиллардан буён мураккаб шароитда, яъни эски биноларда фаолият кўрсатиб келаётган вилоят ўсма касалликлари диспансери шинам, замонавий услубда барпо этилган, барча қулайликларга эга янги бинода фаолият бошлади.Инвестиция дастури асосида 6 миллиард 352 миллион сўм маблағ эвазига бунёд бўлган ушбу бинонинг бир йил муқаддам 10 ўринли радиология бўлими, қисқа фурсатда 60 ўринли стационар, 50 ўринли поликлиника бўлими қуриб битказилди. Бунда “151-қурилиш-монтаж поезди” масъулияти чекланган жамияти қўли гул қурувчиларининг хизмати беқиёс катта бўлди. Хитой гранти ва гуманитар маблағлар ҳисобидан 16 турдаги 78 миллион 941 минг сўмлик, маҳаллий бюджет томонидан 28 миллион 566 минг сўмлик тиббий ускуналар, жиҳозлар билан таъминланди.
ДАВОМИНИ УҚИНГ →
03 март 2015, кўрилган: 1998
Яқинда “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси ҳамда Нурота туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тумандаги 5-Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Очиқ эшиклар куни” ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 28-ноябрдаги “Истеъмолчилар” ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди. Даставвал “Деҳибаланд” МФЙ ҳудудида умргузаронлик қилаётган 95 ёшли онахон Муҳаррам Ҳамроева хонадонига ташриф буюрилиб, у кишининг ҳолидан хабар олинди. Сўнгра “Очиқ эшиклар куни”га таклиф этилган кекса отахонлар билан ёш ўқувчиларнинг учрашуви ташкил этилди.ДАВОМИНИ УҚИНГ →