Қидириш   

04 март 2015,   кўрилган: 1394

Қон босими нега пасаяди?Қовоқларингиз оғирлашиб, кўзларингиз юмилиб кетяптими? На аччиқ чой ва на қаҳва ёрдам бермаяптими? Ўйлаб кўринг, балки гипотоникдирсиз? Тиббиётда қон босимининг катта ёшлиларда 90/60, болаларда эса 70/40 мм симоб устунидан пасайиб кетиши гипотония (артериал гипотензия) деб аталади. Тўғри, бу касаллик натижасида гипертонияда бўлгани каби инфаркт ёки инсульт келиб чиқмайди, лекин бемор ҳолсиз бўлиб қолади, иш қобилияти пасаяди.

Бу қандай касаллик?

– Гипотонияга чалинган одам тез чарчайди, боши оғри бўлиб, юраги атрофида нохуш сезгилар пайдо бўлади, боши айланади, – дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Тоҳир Ибрагимов. – Айниқса, бирдан ўрнидан турганида, бошини бурганида боши айланади. Бундай беморлар куннинг иссиғини, дим жойларда ўтиришни кўтара олмайдилар, айниқса, ҳаво босимининг ошишига жуда сезгир бўладилар. Хуллас, гипотоникларнинг ташқи муҳит ўзгаришларига мослашиши қийинроқ бўлади. Улар кун бўйи ўзларини турлича сезадилар: уйқудан тетик бўлиб турмайдилар, бироз юрганларидан сўнг бўшашиш ўтиб кетади, лекин куннинг иккинчи ярмида яна чарчаб, тинкалари қуриб қолиши мумкин. Мабодо фарзандингизнинг ҳадеб фикри тарқоқ бўлиб, бўшашаётганини кузатсангиз, уни танбалликда айблайвермай, шифокорга кўрсатинг.

Одам нега бунчалик тез чарчаб қолади
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :