0
30 апрель 2015, кўрилган: 1456
Баҳор фаслида об-ҳавонинг нам келиши, ёғингарчилик мўл-кўл бўлиши туфайли замбуруғлар ўсиб, ривожланиши учун қулай шароит вужудга келади. Бу фаслда кўплаб замбуруғлар пайдо бўлади ва ўсиб, кўпаяди.Ер юзида замбуруғларнинг юз мингдан ортиқ ботаник турлари мавжуд бўлиб, улардан 200 туригина истеъмол қилиш учун яроқлидир.
Ўзбекистон ҳудудида замбуруғларнинг 300 зиёд тури мавжуд. Бироқ шулардан 25 туригина истеъмол учун яроқли ҳисобланади. Бу истеъмол учун яроқли бўлган замбуруғ турларини маҳаллий аҳоли қўзиқорин деб атайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг ҳар қайси вилоятида, ҳар бир туманида қўзиқориннинг фақат айрим, муайян турларигина терилиб, улардан турли хилда тансиқ таомлар тайёрланади. Бу истеъмол учун яроқли қўзиқоринлар маъданли моддалар, оқсил ҳамда «С» ва «В» гуруҳларига мансуб витаминларга жуда бойдир.
ДАВОМИНИ УҚИНГ →
17 апрель 2015, кўрилган: 1531
Кўз саломатлиги ҳақидаги охирги мавзу – компьютерда ишлаш қоидалари. Агар сиз компьютер олдида ишласангиз иш жойингиз тўғри ташкиллаштирилган бўлиши ҳамда ўз вақтида дам олишингиз кўзларингиз саломатлиги учун жуда муҳим. Бу кўз касалликлари ва толиқишининг энг яхши профилактикаси. Кўриш қобилияти сақланиши учун қоидаларга риоя қилинг.1. Монитор олдида танаффуссиз 2 соатдан ортиқ ишламанг. Бунда ҳар 20-30 дақиқада дам олиб туринг. Ҳеч бўлмаса бир неча дақиқага мониторга қараманг.
2. Болалар учун махсус қоида мавжуд. Бола компьютерда ўйнаши ёки ишлаши учун кетадиган вақтни қуйидагича ҳисоблаш мумкин. Боланинг ёшини иккига кўпайтиринг. Чиққан натижа боланинг компьютер олдида ишлаш мумкин бўлган дақиқани ифодалайди. Компьютер ўйинлари ёки бошқа машғулотлар орасидаги танаффус қуйидагича бўлиши керак: мониторда ўтказилган дақиқани учга кўпайтиринг.
3. Одатда катталарнинг кўзлари компьютер олдида 4 соат ишлагандан кейин толиқа бошлайди. Ўсмирларда – 2,5-3 соатдан кейин. Агар бу эртароқ содир бўлса, иш жойингизнинг қандай ташкиллаштирилганига, ўтирган танангиз ҳолатига эътибор беринг.
4. Компьютер олдида стулнинг суянчиғига суянган ҳолда ўтириш керак. Елкалар бўш қўйилган бўлиши зарур. Бўйинни ҳам зўриқтирманг. Мушакларнинг зўриқиши кўзларнинг толиқиши ва бош оғриғига сабаб бўлади.
5. Мониторни шундай қўйингки, у узатилган қўл узоқлигида бўлиши керак. Бу тахминан 60-70 см дегани. Кўз сатци – мониторнинг ўртасидан 15-20 см юқорироқ бўлиши керак. Яъни монитор олдида ўтирганда ва унга тўппа-тўғри қараганда сиз унинг тепа қисмини кўришингиз зарур.
6. Агар компьютер олдида ишлаётганда қоғоздаги матнларга ҳам қарашингизга тўғри келса, уларни махсус қурилмаларга жойланг. Шунда кўзларингиз камроқ қийналади.
7. Иш жойидаги ёруғлик мониторда шуъла ҳосил қилмаслиги керак. Бундан ташқари, монитордаги бармоқ излари ва чангларни тез-тез тозалаб туринг.
Манба: tib.uz →
13 апрель 2015, кўрилган: 1279
Руҳий тушкунлик вақтида ким ёрдамлашади – психологми ёки психиатр? Келинг, ушбу мутахассислар орасидаги фарқни ажратиб олишга ҳаракат қилиб кўрамиз.Психолог махсус тест-синовлар ёрдамида мижознинг ўзига хосликларини, руҳан соғлом одам феъл-атворининг индивидуал қирраларини ўрганади.
Психотерапевт ҳам психотерапия усулларини қўллаган ҳолда кўпроқ руҳан соғлом одамлар билан ишлайди. Бундан ташқари, у чегаравий ҳолатлар (турли неврозлар) билан шуғулланишга ва дори-дармонлар ёрдамида даволашга ҳақли.
Психиатр оғир руҳий бузилишлар – ўткир психозлар, сурункали неврозлар, оғир тушкунликларни ташхислаш ва даволаш билан шуғулланади. →
06 апрель 2015, кўрилган: 1313
Навоий вилояти Зарафшон шаҳар тиббиёт коллежида ҳамширалик иши, даволаш иши, ортопедик стоматология, тиббий профилактика каби йўналишларда кичик мутахассислар тайёрланмоқда. 1 минг 205 нафар ўқувчи таҳсил олаётган маскан замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари билан таъминланган. Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаси пухта таълим ва самарали амалиёт уйғунлигида мустаҳкамланмоқда.
Жорий ўқув йилида коллежни тамомлайдиган 407 ўқувчининг бандлигини таъминлаш юзасидан ҳудуддаги тиббиёт муассасалари билан шартномалар тузилмоқда. Айни пайтга қадар 300 га яқин ўқувчининг иш жойи тайин бўлди.
Манба: uza.uz →
03 апрель 2015, кўрилган: 2854
Вирусли гепатит В оғир касаллик бўлиб, ўз вақтида даволанмаса, айрим ҳолатларда сурункали гепатит В га ўтиб кетиши кейин у ўз навбатида жигар циррозига, келгусида жигар саратонига сабаб бўлиши мумкин.Шу ўринда вирусли гепатит В билан боғлиқ бир муаммони айтиб ўтиш керак, бу – дельта-гепатит вируси. Дельта-гепатит нуқсонли вирус ҳисобланиб, ўзи касаллик чақира олмайди. Лекин организмида В вируси бўлган одамларга тушиб қолса, В вируснинг юзаки оқсилидан фойдаланиб, ўзига қобиқ ясайди-да, патоген, яъни касал чақириш хусусиятига эга бўлган вирус ҳолига келади. Дельта-вирус оғир касалликларга сабаб бўлади: эрта ривожланувчи жигар фибрози, циррози, сурункали дельта-гепатит, сурункали дельта-цирроз ва ҳоказо. Ҳозирги кундаги эмлаш ишлари натижасида гепатит В камайиши, албатта, дельта-гепатит муаммосини ҳам бартараф этади.
ДАВОМИНИ УҚИНГ →