Қидириш   

03 апрель 2015,   кўрилган: 2880

Вирусли гепатит в нимаси билан хавфли?Вирусли гепатит В оғир касаллик бўлиб, ўз вақтида даволанмаса, айрим ҳолатларда сурункали гепатит В га ўтиб кетиши кейин у ўз навбатида жигар циррозига, келгусида жигар саратонига сабаб бўлиши мумкин.
Шу ўринда вирусли гепатит В билан боғлиқ бир муаммони айтиб ўтиш керак, бу – дельта-гепатит вируси. Дельта-гепатит нуқсонли вирус ҳисобланиб, ўзи касаллик чақира олмайди. Лекин организмида В вируси бўлган одамларга тушиб қолса, В вируснинг юзаки оқсилидан фойдаланиб, ўзига қобиқ ясайди-да, патоген, яъни касал чақириш хусусиятига эга бўлган вирус ҳолига келади. Дельта-вирус оғир касалликларга сабаб бўлади: эрта ривожланувчи жигар фибрози, циррози, сурункали дельта-гепатит, сурункали дельта-цирроз ва ҳоказо. Ҳозирги кундаги эмлаш ишлари натижасида гепатит В камайиши, албатта, дельта-гепатит муаммосини ҳам бартараф этади.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :