Қидириш   

27 май 2015,   кўрилган: 573

2,6 миллиондан ортиқ бола витамин А саплементациясига қамраб олинадиЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикадаги оналик ва болаликни соғломлаштириш давлат дастурига мувофиқ 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида витамин А саплементациясини ўтказиб келмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда витамин А дефицити муаммолари омадли ҳал этилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда витамин А саплементациясининг 23 та босқичи ўтказилди, ҳар бир босқичида 6 дан 60 ойликкача бўлган 2,2 миллион бола қамраб олинган.

25 дан 30 майгача республика бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда «Соғлом бола ҳафталиги» ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида бутун мамлакат бўйлаб витамин А саплементациясининг навбатдаги 24-босқичи ўтказилади, унинг доирасида 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган 2,6 миллон бола витамин билан таъминланади.

Тадбирнинг асосий мақсади болалар саломатлигини ҳимоя қилиш, иммун статусини кўтаришдан иборат.

Манба: darakchi.uz
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
20 май 2015,   кўрилган: 739

Кореялик шифокорлар Бухоро ва Навоийда кўзи хаста беморларни тиббий кўрикдан ўтказишадиЖорий йилнинг 17-22 май кунлари Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари (10 нафар ташкилот ходимлари, офтальмологлар, тиббиёт ҳамширалари, волонтер) томонидан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 19-21 май кунлари (соат 08:00 дан 19:00 гача) Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади.
Жорий йилдаги хайрия акцияси давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Vision Care Servise” халқаро ташкилотлари ўзаро келишув меморандуми доирасида жами 300 нафардан ортиқ кўз соҳасида касаллиги бўлган беморлар офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказиш ва 80 нафар атрофидаги беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
18 май 2015,   кўрилган: 777

Ўзбекистонда имтиёзли  дори воситалари рўйхати кенгайтирилди.Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритди, дея хабар беради tib.uz .
Энди ёлғиз қариялар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари амбулатория шароитида даволаниш учун қуйидаги яна саккизта дори воситасини имтиёзли олишлари мумкин:
Пентоэритритил тетранитрат (таблетка – 10 мг) – антиангинал восита;
Спиринолактон (таблетка – 25 мг) – диуретик восита;
Пирацетам (инъекция учун эритма – 200 мг/мл 5 мл) – ноотроп восита;
Пентоксифиллин (таблетка – 100 мг; 400 мг; 600 мг) – периферия қон айланишини яхшилайдиган восита;
Эмоксипин (кўз томчилари – 1% 5 мл; 10 мг/мл 1 мл) – офтальмологияда қўлланиладиган восита;
Амброксол (таблетка – 30 мг) – балғам кўчирадиган восита;
Глимеперид (таблетка – 1 мг; 2 мг) – қандли диабетга қарши восита;
Финастерид (таблетка – 5 мг) – антиадроген восита.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 май 2015,   кўрилган: 791

Мишель Казачкин: Ўзбекистон тиббиёт соҳасида ҳам улкан ютуқларга эришмоқдаТошкент шаҳрида Ўзбекистон фтизиатрлари ва пульмонологларининг VIII съезди якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, Ўзбекистон фтизиатрлари ва пульмонологлари илмий-тиббиёт жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда йигирмага яқин мамлакатдан беш юздан зиёд олим, шифокор ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этди.
Анжуманда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни баркамол этиб вояга етказиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :