Қидириш   

09 июнь 2015,   кўрилган: 1202

Cпорт билан ҳамнафас “САЛОМАТЛИК ВА СПОРТ БИЛАН ҲАМНАФАС”
Шиори остида вилоят тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусабақаси бўлиб ўтди. Унда туманлар ва вилоят тиббиёт муассасаларидан ташкил топган 45 та жамоа волейбол, шахмат, шашка, арқон тортиш сингари спорт мусобақаларида иштирок этишди. Спортнинг дартс тури бўйича касаба уюшмалари раислари ўзаро беллашдилар.
Кескин курашлар остида ўтган Ўзекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган ушбу спартакиадада шаҳар тиббиёт бирлашмамиз жамоси, айниқса волейболчи қизлар фаол қатнашди. Улар спортнинг волейбол тури бўйича ғолиблик шоҳсупасининг юқори поғонасини эгаллашиб, республика босқичига йўлланма олишди.
Спартакида ғолиблари касаба уюшмаси кенгаши томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари ва диплоплари билан тақдирланишди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :