Қидириш   

13 июнь 2015,   кўрилган: 1346

Ўзбекистонда дориларга қўйиладиган устама нархни пасайтириш режалаштирилмоқдаЎзбекистонда ҳукуматнинг дори воситаларига ва тиббиёт буюмларига қўйиладиган устама нархни пасайтиришга қаратилган қарори ишлаб чиқилмоқда.
Соғлиқни сақлаш муассасалари ва дорихона тармоқлари орқали реализация қилинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари нархларининг ягона стандарти 1999 йилнинг февралидан кучга кирган. Бугунг кунда бундай маҳсулотлар ҳам улгуржи, ҳам чакан тармоқлар орқали келишилган нархлар асосида реализация қилинади. Орада қанча воситачи бўлишидан қатъий назар, уларга аниқ белгиланган миқдорда устама ҳақлари қўйилади: улгуржи савдода 20 фоизгача, чакана савдода 25 фоизгача.
2015 йилнинг 1 августидан дори воситаларига ва тиббиёт буюмларига қўйиладиган устама нархларни аниқлашнинг ягона тартиби кучга киритилиши режалаштирилмоқда. Орадаги воситачиларнинг умумий миқдоридан қатъий назар, бундай турдаги маҳсулотлар улгуржи савдода 10 фоизгача, чакана савдода эса 20 фоизгача устама билан сотилади.
“Фармацевтика фаолиятини ҳамда доривор воситалар ва тиббиёт буюмларининг нархларини шакллантиришни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор матнида бундай фоизлар қандай нархлар устидан қўйилиши аниқ белгилаб берилган. 

Манба: kun.uz
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :