Қидириш   

14 август 2015,   кўрилган: 1217

Саломатлик ҳафталиги“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!
Муҳтарам Юртбошимизнинг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2302-сонли Қарори ижроси юзасидан ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг 10-15 август кунлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида нуроний отахону онахонлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ўтказилган мазкур саломатлик ҳафталигида РИФ ва ПИАТМ деректори,тиббиёт фанлари доктори М. Н. Тиллашайхов рахбарлигида республика иҳтисослаштирилган тиббиёт марказлари илмий текшириш институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари ва юкори малакали шифокорлари фаоллик кўрсатишяпти.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :