Қидириш   

18 август 2015,   кўрилган: 1373

Юқори савияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан энг улуғ, энг азиз байрамни юқори савияда нишонлаш мақсадида мамлакатимизда “Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним – Ўзбекистоним” шиори остида кенг кўламли тиббий кўриклар ўтказилмоқда. Вилоятимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслиги назарда тутилган ушбу кўрик жорий йилнинг 10-15 август кунлари бўлиб ўтди. Нуроний отахону онахонлар соғлиги назоратига чуқур эътибор берилди. Ўтказилган мазкур саломатлик ҳафталигида РИФ ва ПИАТМ деректори,тиббиёт фанлари доктори. М. Н. Тиллашайхов раҳбарлигида республика иҳтисослаштирилган тиббиёт марказлари илмий текшириш институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари ва юқори малакали шифокорлари фаоллик кўрсатишди.
Жараёнда 10843 нафар фуқаронинг соғлиги тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 669 нафари уруш қатнашчиси ва меҳнат фронти фаҳрийсидир.1613 нафар касаллиги аниқланган фуқарога вилоят ва республика тиббиёт муассасаларида даволанишга йўлланма берилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :