30 сентябрь 2015, кўрилган: 1332
Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида→
30 сентябрь 2015, кўрилган: 1300
Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларида сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида→
28 сентябрь 2015, кўрилган: 1161

Мазкур қарорда овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва улар тарқалиши даражасини пасайтириш, соғлом овқатланишга доир кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш ва шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан фаол фойдаланган ҳолда соғлом овқатланишни тарғиб қилишни кучайтириш кўзда тутилган. Шунингдек, таълим ва тиббиёт муассасаларида ташкил этилган болалар жамоалари овқатланиши рационини яхшилаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва чет элдан етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёси сифатини назорат қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш белгилаб берилган.
2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепцияси 5 бўлимдан иборат этиб белгиланди:
ДАВОМИНИ УҚИНГ →
28 сентябрь 2015, кўрилган: 1495

Шу билан бир қаторда 2 та касалхона, 7 та даволаш профилактика муассасаи, 5 та “Меҳрибонлик” уйи ва интернатлар, 17 та мактабгача таълим муассасаси мукаммал ва жорий таъмирланди. Табиий газ билан таъминланмаган узоқ чўл ҳудудлари ҳамда таббий газ танқислиги кутилаётган аҳоли пунктларидаги ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли истеъмолчилари учун 29,6 минг тонна кўмир ёқилғиси жамғариш белгиланган ва бу борада изчил иш олиб бориляпти. Шунингдек, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизими муассасалари юз фоиз ёқилғи билан таъминланди...
Бу ҳақда яқинда “Матбуот” уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этган вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш котибияти мудири Акбар Ниёзов, вилоят ҳокимлиги уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш департаменти бўлим бошлиғи Муяссарбек Сафаров ва “Ғарбгазтаъминот” корхонаси вилоят филиали, вилоят электр тармоқлари корхонаси, вилоят соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармаси мутахассислари журналистларга батафсил ахборот бердилар.
Матбуот анжуманини вилоят ҳокимининг матбуот котиби-ахборот хизмати раҳбари Отабек Аслонов олиб борди.
2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши, белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ва бу борада амалга оширилган ишлар натижадорлиги мавзусида ўтган ушбу анжуманда журналистлар кўплаб саволлари билан фаол иштирок этдилар. →
21 сентябрь 2015, кўрилган: 1449

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йилги Инвестиция дастурига киритилган ушбу бино 2 миллиард 372 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлади. Бу ерда ҳудуднинг “Хончарбоғ”, “Матонат”, “Меъморлар” маҳаллаларида истиқомат қилаётган 37 минг 126 нафар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатилади.
Қурилишни белгиланган муддатда қуриб битказилишида “Горняк извест” масъулияти чекланган жамияти қурувчиларининг хизмати катта бўлди. Улар сифат ва самарадорликка алоҳида эътибор қаратганликларини тилга олиб ўтиш ўринлидир.
→
21 сентябрь 2015, кўрилган: 1138

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь пайшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2015 йил 24 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Шунингдек Қарорга мувофия Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширилиши белгиланди.
→
18 сентябрь 2015, кўрилган: 1253

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 сентябрда тасдиқланган 10/1-3331-сонли ташриф Дастури асосида 2015 йилнинг 6-13 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали малакали шифокорларидан кардиолог, педиатр, офтальмолог, ортопед, фармацевт ва бошқа мутахассислар республикамизнинг бир қанча ҳудудлари, жумладан, вилоятимизда ҳам бўлишди. Халқаро аэропорт биносида икки кун давомида аҳоли умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
— Навоий шаҳрига учинчи бор келишим, — дейди кардиолог шифокор, 20 йиллик иштажрибасига эга R. Woo, Seon Lii. — Тиббий кўрик якунлари юртимизга бориб ўрганиб чиқилади, жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун баъзи беморлар Кореяга таклиф этилади.Ўтган йилларда юрак пароги билан оғриган Маржона исмли қизни оёққа турғиздик. Ҳозирда у тамомила соғайиб, шифо топган, коллежда таҳсил олаяпти. Ўзбекистонлик врачлар билан олиб борилаётган касбий ҳамкорлигимиз ана шундай ижобий натижалар бераётгани қувонарли ҳол.
— Юртимизда кексаларнинг саломатлигини тиклаш, санаторийларда, соғлом лаштириш масканларида дам олдириш каби хайрли ишларнинг мунтазам йўлга қўйилгани,Ҳукуматимиз томонидан биз катта авлод вакилларига кўрсатилаётган чексиз ғамхўрлик ва эътибор намунасидир, дейди, Зарафшон шаҳри дан келган Алишер Убайдуллаев. Тиббий кўрик ташкилотчилари томонидан хайрия асосида 100 турга яқин дори-дармон ва малҳамлар олиб келинган экан. Уларнинг бепул тарқатилаётгани бизга яна бир енгиллик бўлди.
Ўзбекистонга биринчи бор келишим, дейди яна бир суҳбатдошимиз, кореялик педиатр Lee Sang Heon. Мен буюк саркарда Амир Темур юртини кўришни орзу қилардим. Мақсадимга етдим. Ўзбекона ош билан сийлашди. Кичкинтой болакайларни тиббий кўрикдан ўтказиш баробарида бу юртнинг энг чиройли жойларини томоша қилдим, бир олам таассуротлар билан юртимга қайтаман. Бу сафар биз учун нафақат ижтимоий ҳамкорлик, балки ўзига хос ижобий тафсилотларга эга унутилмас саёҳат бўлди, десак, тўғри роқ бўлади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ҳар йили Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 1000 нафар дан ортиқ аҳолини, асосан аёллар ва болаларни чу қурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Мазкур анъана 2011 йилдан буён давом этиб келмоқда. →
18 сентябрь 2015, кўрилган: 1198

Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х.Мирзоҳидов ва бошқалар ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани, жумладан, “Электрон ҳукумат” тизими ривожлантирилаётгани мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий тараққий эттиришнинг муҳим омили эканини таъкидлади.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан соҳани ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Бу борада шакллантирилган қонунчилик базаси ишлаб чиқарувчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бунда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.
Бу йил «ICTExpo – 2015» миллий кўргазмаси Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида ҳам ўтказилмоқда. Видеокўприк тарзида ташкил этилган тадбир кўргазмага ташриф буюрувчиларга ҳар икки кўргазма экспонатлари билан танишиш имконини берди.
ДАВОМИНИ УҚИНГ →