23 октябрь 2015, кўрилган: 1328
Жорий йилнинг 23 октябр куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Республикада патронаж тизимини такомиллаштириш” мавзусида амалий анжуман бўлиб ўтади.Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг бош ҳамширалари, ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш марказлари вакиллари ҳамда ҳар бир вилоятдан диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари иштирок этиши кўзда тутилган.
Анжуманда ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар соғлиғини муҳофаза қилиш, ўсмирлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, сурункали хасталикларнинг олдини олиш, хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш, қизларни психологик, жисмоний ва тиббий жиҳатдан оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи тарғиботи каби долзарб масалаларга эътибор қаратилади.
Анжуман сўнгида патронаж ҳамширалар ва маҳалла фаолларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилиши кутилмоқда.
Манба: navoimed.uz
→
23 октябрь 2015, кўрилган: 1172

Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг бош ҳамширалари, ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш марказлари вакиллари ҳамда ҳар бир вилоятдан диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари иштирок этиши кўзда тутилган.
Анжуманда ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар соғлиғини муҳофаза қилиш, ўсмирлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, сурункали хасталикларнинг олдини олиш, хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш, қизларни психологик, жисмоний ва тиббий жиҳатдан оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи тарғиботи каби долзарб масалаларга эътибор қаратилади.
Анжуман сўнгида патронаж ҳамширалар ва маҳалла фаолларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилиши кутилмоқда.
Манба: minzdrav.uz →
19 октябрь 2015, кўрилган: 1189

Ана шундай тадбирлар Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик” ва Зарафшон шаҳридаги “Шодлик” меҳрибонлик уйиларида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари томонидан ташкиллаштирилади.
→
17 октябрь 2015, кўрилган: 1306

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган мазкур ҳафталик давомида мутахассислардан иборат гуруҳ аъзолари даволаш профилактика муассасаларида бўлишди. Улар фертил ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиб, керакли тавсия ва тушунчалар беришди.
- Ҳафталикда ҳомиладор сифатида мен ҳам тўлиқ кўрикдан ўтдим, - дейди “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Дилноза Қобилова. - Шифокорларнинг ширинсўзлиги, самимийлиги кўнглимни кўтарди. Айниқса, дунёга келадиган фарзандимнинг соғлом ривожланаётганини айтишганда, жуда қувондим. Уларнинг барча тавсияларига амал қилиб, соғлом бола дунёга келтирмоқчиман.
Соғломлаштириш ҳафталиги турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш, умуман халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
→
06 октябрь 2015, кўрилган: 1524

Унда таъкидланганидек, мамлакатимизда эл соғлиғи муҳофазасига эътибор масаласи устувор аҳамият касб этади. Бугунги кунда тиббиёт тизимида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар натижасида энг замонавий даволаш-ташхис ускуналари билан жиҳозланган шифо масканлари барпо этилиб, тиббий хизмат сифати тобора такомиллаштириб борилмоқда. Айниқса, жойларда ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, ушбу муассасалар жаҳон андозаларига мос шарт-шароитлар билан тўлиқ таъминланганлиги боис кўплаб оғир хасталикларнинг олдини олиш, шунингдек, касалликни барвақт аниқлаш ва уни ўз вақтида самарали даволашга эришилаётир.
Масалан, яқин-яқингача “Урология йўналишида энг мураккаб касалликларни ҳам самарали даволай олиш имкониятига эга давлатлар қайси?” деган савол ўртага ташланса, бу борада Германия, Италия ва АҚШ етакчи сифатида тилга олинарди. Бизга алоҳида фахр бағишлайдиган жиҳати, бугун улар қаторида Ўзбекистон номи ҳам ҳақли равишда эътироф этилмоқда. Сабаби, илғор мамлакатлар тиббиётида жорий қилинган даволашнинг деярли барча замонавий усуллари эндиликда ўзимизда ҳам мавжуд.
ДАВОМИНИ УҚИНГ →