Қидириш   

05 ноябрь 2015,   кўрилган: 1234

Ҳайратлантирадиган қувонч Яқинда вилоят Перинатал марказида вилоятимиз, умуман юртимиз аҳолисини ҳайратлантирадиган қувончли воқеа рўй берди. Карманалик Давлатбек Тўраев ва Дилфуза Ниёзовалар оиласида тўрт нафар чақалоқ дунёга келди. Яқинларига қувонч ва ҳаяжон инъом етган бу жажжи қизалоқларга Фотима, Зухра, Захро ва Зулайҳо исмларини қўйишди. Ҳозирда жажжиларнинг тўрталаси ҳам шифокорлар назоратида, соғ-омон. Биринчи марта оналик бахтига муяссар бўлган Дилфузага тажрибали неонатолог ва ҳамширалар чақалоқларни парваришлашда ёрдан беришмоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
05 ноябрь 2015,   кўрилган: 1304

Қулайлик яратилдиТиббиёт ходимлари куни - байрам арафасида вилоятимиз аҳолиси ва тиббиёт ходимлари яна бир янгиликнинг гувоҳи бўлдилар. Вилоят наркология диспансери Навоий шаҳрида ва унинг даволаш муассасаси Кармана туманида жойлашганлиги бу дардга мубтало бўлганларга ноқулайлик туғдирарди. Ана шу ноқулайликни бартараф этиш мақсадида “Электрокимё” корхонаси ҳудудидаги санитария тиббиёт қисми қайта реконструкция қилиниб, диспансер фаолиятига мосланди.
Инвестиция дастурига киритилган ушбу бино қурилиши қисқа фурсатда амалга оширилди. – Бу бино қурилишига 1 миллиард 519 миллион сўмлик маблағ сарфланди. Асосийси даволаш ва профилактик ишларини олиб бориш учун барча қулайликлар яратилди. Беморларга шу ернинг ўзида тўлиқ муолажалар ўтказилади.
Бинони сифатли ва ўз муддатида қуриб битказилишида Анвар Жумаев бошлиқ “Арба” хусусий корхонаси қурувчиларининг хизматини алоҳида эътироф этиш керак. Бугунги кунда 60 ўринли стационар сифатли хизмат кўрсатаяпти. Уларда малакали тиббиёт ходими самарали меҳнат қилмоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :