23 март 2016, кўрилган: 1172
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган «Саломатлик поезди» Навоий вилоятида. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Саломатлик поезди” хайрия тадбирлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг чекка, экологик ноқулай ҳудудлари аҳолиси, жумладан, аёллар ва болалар, кам таъминланган оилалар аъзолари, кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.
2015 йилда ташкил этилган шундай тадбирларда 6 мингга яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилган. Жойлардаги юздан ортиқ тиббий ва ижтимоий муассасаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон, витаминлар, тиббиёт жиҳозлари, санитария ва гигиена воситалари топширилган.
Навоий вилоятига йўл олган навбатдаги “Саломатлик поезди”нинг юқори малакали шифокорлари ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
“Саломатлик поезди” терапевти Хосият Ҳамдамованинг берган маълумотларига кўра, хайрия тадбири давомида аёллар ва болалар замонавий ускуналар ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, ташхис қўйилади ҳамда зарур дори воситалари билан таъминланади.
Тиббий-ижтимоий тадбирни ташкил этишга “Дори-дармон” акциядорлик компанияси, “Reka med Farm” қўшма корхонаси, “Navro'z PTK” масъулияти чекланган жамияти ва халқаро ташкилотлар яқиндан кўмаклашди. Тадбир давомида ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли ва ногиронларга, тиббий-ижтимоий муассасаларга 650 миллион сўмликдан зиёд дори-дармон, гигиена воситалари етказиб берилади.
→
12 март 2016, кўрилган: 1324
Баҳор насими эсиб, Наврўзи оламнинг кўклам элчилари она Заминимизга ўз сепини ёяётган паллаларда юртимизда ажойиб тадбир ўтказилди. Унда обод ва фаровон юртимиз равнақи учун меҳнат қилаётган юртдошларимиз ва кексалик гаштини сураётган, ўз оқил маслаҳати, йўл-йўриқлари билан элимиз осойишталиги-ю файз-баракасига ҳисса қўшаётган пиру бадавлат отахону онахонларимиз соғлиги яна бир марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Дарҳақиқат ушбу тадбирда соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади деган пурмаъно сўзлар ўз ифодасини яққол намоён этди.“Хеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида ўтказилган тиббий кўриклар ҳақиқий меҳр ва эътибор тантанасига айланди десак муболаға бўлмайди. Вилоятимизнинг ҳар бир гўшасида истиқомат қилаётган юртдошларимиз фаоллик билан ўз соғликларини яна бир карра назоратдан ўтказдилар. Ушбу кўрикларга Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли республика илмий амалий марказлари профессор-ўқитувчиларидан иборат 11 нафар ходим ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари, вилоят ва туманлар даволаш-профилактика муассасаларидан малакали шифокорлар, тажрибали ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Ўтказилган кўрикларни ташкил қилишда вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Жараёнда аёллар ва болалар, иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз қариялар, ногиронлар ва нафақахўрлар қамраб олинди.
Педиатр, терапевт, невропатолог, жарроҳ, ЛОР, кардиолог, стоматолог, акушер-гинеколог ва дерматовенеролог мутахассислари иштирокида ЭКГ ва ультратовуш тўлқини ташхиси текширувлари билан олиб борилган кўрикларда 17 425 нафар аҳолининг соғлиги назоратдан ўтказилди. Уларда 7955 та касаллик аниқланди. Шундан 6583 нафар беморга амбулатор шароитда, 537 нафарига туман ва вилоят шифохоналарида ва 65 нафарига республика илмий-амалий тиббиёт марказларида даволанишга ва 147 нафарига санатор-курортларга тавсиялар берилди.
Соғлом оилада соғлом ва баркамол авлод камолга етишини, бу она ва бола саломатлиги билан чамбарчас боғлиқлигини теран ҳис қилган шифокорлар патронаж ойлиги давом этаётган шу кунларда ҳам тиббий кўрикларни мунтазам ташкиллаштириб боряптилар.
→
03 март 2016, кўрилган: 1342
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили Давлат дастури тўғрисида” ги Қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 25 февралдаги буйруғига асосан жорий йилнинг 29 февралидан – 5 мартига қадар “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида вилоятимизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз қариялар, ногиронлар шу жумладан ногирон болалар, фертиль ёшдаги аёллар кенг тарзда чуқурлаштирилган таббий кўрикдан ўтказилади. “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ўткзилган мазкур саломатлик ҳафталигида РИФ ва ПИАТМ директори, тиббиёт фанлари доктори М. Н. Тиллашайхов раҳбарлигида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари ва юқори малакали шифокорлар иштирок этадилар.
Тибий кўрикларни ўтказиш учун алоҳида жойлар ажратилиб, улар тегишли тиббий асбоб-ускуналар жумладан, электрокардиограф ва ультратовуш ташхислаш аппаратлари билан жиҳозланди. Тўшакда ётиб қолган кексаларни уйида тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш мақсадида тез тиббий ёрдам машиналари ажратилди. Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморларни амбулатор шароитда, вилоят, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштириш учун йўлланмалар ҳамда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва кексаларни санаторийларда соғломлаштириш мақсадида санатор-курортларга тавсиялар берилади.
Тиббий кўрик юқори савияда бошланди. →