Қидириш   

28 апрель 2016,   кўрилган: 642

Веб сайтда янги бўлимВилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг navoimed.uz расмий веб сайтида “Соғлом она ва бола йили” бўлими ташкил қилинди. Унда Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
28 апрель 2016,   кўрилган: 575

Болалар саломатлик ҳафталиги 2-10 май кунлари Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Болалар саломатлик ҳафталиги” деб белгиланиши муносабатии билан витамин А – саплементациясининг навбатдаги ХХV1-тури, дегельминтизациянинг 1-тури ўтказилади. “Саломатлик хафталиги”да 87 минг 860 нафар болага витамин А ва 85 минг 887 нафар болага верморекс (мебендазол) препарати тарқатилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
28 апрель 2016,   кўрилган: 719

Эътибор ошмоқдаШу йилнинг ўзида 5 нафар тиббиёт муассаса раҳбари, 113 нафар врач ўз малакасини оширди. Кўп тармоқли тиббиёт маркази қошида ташкил этилган ўқув марказида “Акушерлик ва гинекология” ҳамда “Оториноларингология” йўналишлари бўйича сайёр малака ошириш курсида 54 нафар, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Фтизиатрия” ва “Неврология” йўналишлари бўйича масофадан малака ошириш курсларида 34 нафар шифокор иштирок этди. Оилавий поликлиника ва ҚВПнинг 9 нафар врачи УАШ тайёрлаш курсларига юборилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
28 апрель 2016,   кўрилган: 646

 Янги жиҳозлар билан таъминланди “Саломатлик-3” лойиҳаси томонидан туғруққа ёрдам берувчи муассасаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун 41 дона қуритиш шкафи, 41 дона центрифуга, 64 дона гемотокритли центрифуга билан тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалари жиҳозланди. Рентген хоналар учун 2 донадан Кармана, Қизилтепа, Хатирчи ва Нурота, 1 донадан Томди ва Учқудуқ туманларига 600 млн.сўмлик “DIGITIZER” асбоб-ускуналари тарқатилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
16 апрель 2016,   кўрилган: 689

Ўзбекистонда ўсадиган қўзиқоринларнинг 150 дан ортиқ тури заҳарли ҳисобланадиБаҳор фаслида об-ҳавонинг нам келиши, ёғингарчиликлар туфайли замбуруғлар ўсиб, ривожланиши учун қулай шароитлар вужудга келади. Бу фаслда кўплаб замбуруғлар пайдо бўлади ҳамда ўсиб кўпаяди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида замбуруғларнинг 200 дан зиёд тури мавжуд. Бироқ шулардан 25 туригина истеъмол учун яроқли ҳисобланади. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 апрель 2016,   кўрилган: 849

Тиббий кўрик — оила мустаҳкамлигининг асосиОила улуғ ва муқаддас макон ҳисобланади. У саодат ошиёни, эзгу орзу-умидлар остонаси, бахт ва муҳаббат қўрғони. Барча эзгу қадриятлар, хайрли анъаналар оила орқали авлоддан-авлодга ўтади, сайқал топади.
Бизга маълумки, мамлакати мизда Оила кодексига муво фиқ, никоҳ эркаклар учун 18 ёш, қизлар учун 17 ёш қилиб белги ланган. Яъни, никоҳланувчилар ушбу ёшга тўлган бўлишлари талаб этилади. Оилада соғлом муҳитни шакллантиришнинг энг муҳим асоси, никоҳланув чи шахсларнинг тиббий кўрик дан ўтишини таъминлашдир.
Мустақил ҳаёт остонасида турган ёшларимиз тиббий кўрик қандай ташкиллаштирилган лигидан хабардор бўлишлари керак. Бунинг учун ҳар бир фуқаро ФҲДЁ органларига ўзи нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан мурожаат этади ва йўлланмага яшаш манзили кўрсатилиб, тиббий кўрикдан ўтиш тушунтирилади.
Фуқаро ФҲДЁ йўлланмаси билан яшаш жойига қарашли ҳудудий поликлиниканинг рўйхатномасига ва Ҳукуматимизнинг бу бўйича эълон қилинган қарори ижроси бажарилиши юзасидан тайинланган масъул шифокорга мурожаат этади. 14 кун муддат ичида тиббий кўрик якунланади.
Маълумот учун: никоҳланувчи шахслар силга қарши курашиш, тери-таносил касалликлари, асаб-руҳий касалликлар, наркология диспансерлари ва ОИТС марказидан тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Жорий йил юртимизда "Соғлом она ва бола йили", деб эълон қилинди. Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қи линганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида қуйидаги сўзларни таъкидлаб ўтди: "Соғлом ва мустаҳкам оила соғлом келажак пойде вори эканини назарда тутиб, бўлажак келин-куёвларни тиб бий кўрикдан ўтказиш бўйича масъулиятни кучайтириш, шу мақсадда тегишли поликлини ка ларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, уларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масаласига энг муҳим вазифа сифатида қарашимиз зарур".
Кўриниб турибдики, юртимизда соғлом оилани шакллантириш учун кўплаб ижобий имкониятлар амалга оширилаяпти. Тиббий кўрик вақтида аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш, ногирон фарзандлар туғилишининг олдини олиш, умуман, оила бахтли ва фаровон бўлиши учун масъулиятни янада оширишга эъти бор кучаймоқда.
Шундай экан, оила қураётган ёшларга никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш нафақат уларнинг саломатлиги, балки келгусида туғилажак фарзанд ларнинг тўрт мучаси соғлом бўлишини таъминлаш эканлигини тушунтириш ҳар бир ота-онанинг вазифасидир.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :