Қидириш   

11 май 2016,   кўрилган: 794

Вазирлик фаолияти буйича ягона телефон хамда ишонч телефониЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Ягона хамда ишонч телефонлари” билан ишлашни тартибга солувчи шакллантириш тартиби тўғрисидаги қўлланма” Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 15 июлда № 210 рақамли қарори билан таcдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги бўлинмаларнинг ишонч телефонлари инсон саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, инсон саломатлигини сифатли ҳимоя қилиш даражасини мунтазам назорат қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш, соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ножўя ҳаракатланишига йўл қўймаслик мақсадида ишонч телефонлари жорий этилди.
Ягона хамда ишонч телефонлари Тошкент шаҳридаги республика, вилоят, туманлар даражасида фаолият кўрсатаётган бошқарма идораларида шакллантирилмоқда.
Ягона хамда ишонч телефонлари мижозлар билан турли хил зиддиятларни ўз вақтида бартараф қилиш учун соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ноқонуний ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар бўйича қабул, рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :