30 июнь 2016, кўрилган: 1066

Эндиликда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган сотувчи 20 ёшдан кичик кўринган харидорлардан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишни талаб қилишга мажбур. Бундай ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда сотувчи маҳсулотни сотишдан бош тортиши шарт.
Бундан ташқари, қоидаларга биноан эндиликда болалар ўйинчоқлари, конфет ва бошқа болалар товарлари кўринишидаги алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланди.
Шунингдек, алкоголли маҳсулотлар 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги ҳамда алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг инсон организмига салбий таъсири ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзувлар мавжуд бўлмаган савдо нуқталарида сотиш тақиқланди.
Алкоголли маҳсулот идиши ва тамаки маҳсулоти қутиси (ўрами)да уларни истеъмол қилишнинг инсон организмига салбий таъсири тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам уларни савдога чиқариш тақиқланди.
Худди шундай талаблар Ўзбекистонда умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларига ҳам киритилди. Қўшимча равишда, қоидаларда умумий овқатланиш жойларида алкоголь маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш учун сотиш тақиқланди.
→
09 июнь 2016, кўрилган: 1056

2016 йил – Соғлом она ва бола йили
МЕҲР ОҒУШИДА
2016 йил – Соғлом она ва бола йили Давлат дастури ижросини таъминлашга қаратилган муҳим тадбирлардан бири “Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмасин!” шиори сотида ўтказилган тиббий кўрик вилоятимиз шаҳар ва туманларини тўлиқ қамраган ҳолда ташкиллаштирилди. Ушбу кўрикларга Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика илмий амалий марказларидан 10 нафар, Бухоро Давлат тиббиёт институтидан 9 нафар профессор-ўқитувчилардан иборат ходимлар ҳамда вилоят ва соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари, вилоят ва туманлар даволаш-профилактика муассасаларидан малакали шифокорлар ва тажрибали ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Ўтказилган кўрикларни ташкил қилишда вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Бу галги меҳр-эътибордан асосан иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз қариялар, ногиронлар, нафақахўрлар ҳамда хотин-қизлар ва болалар баҳраманд бўлишди.
-Кўрикни юқори савияда ўтишида тиббиёт муассасаларида барча қулайликлар яратилгани, тиббий жиҳозлар билан таъминлангани қўл келди. – дейди пайтахтдан ташриф буюрган юқори малакали педиатр Аҳмаджон Алиев. - Яна бир муҳим томони ўз фарзандлари соғлиги ва келажагини ўйлаган ота-оналар кўрикларда фаол иштирок этдилар.
30 майдан 4 июнгача ўтказилган тиббий кўрикларда 14 098 нафар аҳолининг саломатлиги 12 хил мутахассис томонидан текширилди. Натижада 11493 та касаллик аниқланди.
7254 нафар беморга амбулатор шароитда, 629 нафарига туман ва вилоят шифохоналарида ва 71 нафарига Республика илмий-амалий тиббиёт марказларида даволанишга ва 173 нафарига санатор курортларга тавсиялар берилди.
Тиббий кўрикнинг асосий мақсади аҳоли саломатлигини яхшилаш, соғлом оилани барпо этиш, бунда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш билан баркамол авлод камолотига эришиш ва мустаҳкам жамият барпо қилишга қаратилгани жараёнда ўз ифодасини намоён этди.
→
09 июнь 2016, кўрилган: 1216

2016 йил – Соғлом она ва бола йили
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
28 май куни вилоят соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор режалар ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар тўрт босқич ва тўрт долзарб мавзуларда олиб борилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида “Аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкиллаштииш, профилактик йўналишдаги тадбирларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар” мавзуида бўлиб ўтди.
Уни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф. Усмонов қисқача кириш сўзи билан очар экан:
– Бугунги шиддатли замон, ҳаётнинг ўзи ёш авлод тарбияси борасида олдимизга янги-янги, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда. Ана шуларнинг барчасини инобатга олган ҳолда ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларимизни изчил давом эттиришимиз лозим. Семинарни ўтказишдан асосий мақсад соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар билан вертикал йўналишда тажриба алмашиши ва иш ўрганиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, виоят ҳокимлиги томонидан чиқарилаётган қонун ва қонуности ҳужжатларининг амалда татбиқ этилиши юзасидан ходимларининг билим савиясини оширишдан иборат, – дея таъкидлади. →
08 июнь 2016, кўрилган: 1493

Беғараз қон донорлиги меҳр-оқибат рамзи эканлиги тўғрисида оммавий ахборот-воситалари (телевидение, радио, нашрлар) орқали кенг кўламда ёритилмоқда.
→
03 июнь 2016, кўрилган: 1083

Марказнинг пренатолог, генетик, эндокринолог, невропатолог, лаборант каби 20 га яқин малакали тиббиёт ходимлари ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни скрининг текширувидан ўтказиш тадбирларини сифатли амалга оширмоқда.
“Соғлом она ва бола” Давлат дастури ижроси доирасида марказ “PHILIPS” русумли замонавий ультратовуш текширув аппарати билан таъминланди. Яратилган замонавий шароитлар ирсий ва туғма касалликларни эрта аниқлаш ҳамда она ва болани ўз вақтида соғломлаштириш имконини бермоқда.
→
03 июнь 2016, кўрилган: 1119

Навоий шаҳрида ташкил этилган ҳафталикда катталар ва болалар, фертиль ёшидаги аёллар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикка жалб этилмоқда. Малакали шифокорлар аҳолини тиббий текширувдан ўтказиб, зарур ҳолларда шифокор назоратида амбулатор ва стационар усулда даволаниш учун йўлланмалар бермоқда.
Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бермоқда. Жумладан, нафақат шаҳар ва туман марказларида, балки чекка қишлоқларда ҳам замонавий тиббиёт муассасалари барпо этилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланмоқда.
– Бир қанча вақтдан буён юрагим безовта қилаётган бўлса-да, рўзғор юмушлари билан бўлиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишга ҳафсала қилмасдим, – дейди Навоий шаҳридан Мамлакат Ҳамроева. – Бугун пойтахтдан келган малакали шифокорлар текширувидан ўтиб, зарур тавсиялар олдим. Кўнглим таскин топди. Аҳоли, айниқса, биз, аёллар саломатлигига доимий эътибор қаратиб, алоҳида ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиздан миннатдормиз.
Тиббий текширувлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.
→