Қидириш   

03 июнь 2016,   кўрилган: 837

Она ва бола саломатлиги доимий эътибордаНавоий вилояти она ва бола скрининг марказида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Марказнинг пренатолог, генетик, эндокринолог, невропатолог, лаборант каби 20 га яқин малакали тиббиёт ходимлари ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни скрининг текширувидан ўтказиш тадбирларини сифатли амалга оширмоқда.

“Соғлом она ва бола” Давлат дастури ижроси доирасида марказ “PHILIPS” русумли замонавий ультратовуш текширув аппарати билан таъминланди. Яратилган замонавий шароитлар ирсий ва туғма касалликларни эрта аниқлаш ҳамда она ва болани ўз вақтида соғломлаштириш имконини бермоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
03 июнь 2016,   кўрилган: 879

Cаломатлик ҳафталигиНавоий вилоятида ҳам “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда.

Навоий шаҳрида ташкил этилган ҳафталикда катталар ва болалар, фертиль ёшидаги аёллар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикка жалб этилмоқда. Малакали шифокорлар аҳолини тиббий текширувдан ўтказиб, зарур ҳолларда шифокор назоратида амбулатор ва стационар усулда даволаниш учун йўлланмалар бермоқда.

Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бермоқда. Жумладан, нафақат шаҳар ва туман марказларида, балки чекка қишлоқларда ҳам замонавий тиббиёт муассасалари барпо этилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланмоқда.

– Бир қанча вақтдан буён юрагим безовта қилаётган бўлса-да, рўзғор юмушлари билан бўлиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишга ҳафсала қилмасдим, – дейди Навоий шаҳридан Мамлакат Ҳамроева. – Бугун пойтахтдан келган малакали шифокорлар текширувидан ўтиб, зарур тавсиялар олдим. Кўнглим таскин топди. Аҳоли, айниқса, биз, аёллар саломатлигига доимий эътибор қаратиб, алоҳида ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиздан миннатдормиз.

Тиббий текширувлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :