Бош саҳифа > Янгиликлар > Она ва бола саломатлиги доимий эътиборда
Она ва бола саломатлиги доимий эътиборда3-06-2016, 16:49. Муаллиф: info |
Навоий вилояти она ва бола скрининг марказида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Марказнинг пренатолог, генетик, эндокринолог, невропатолог, лаборант каби 20 га яқин малакали тиббиёт ходимлари ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни скрининг текширувидан ўтказиш тадбирларини сифатли амалга оширмоқда. “Соғлом она ва бола” Давлат дастури ижроси доирасида марказ “PHILIPS” русумли замонавий ультратовуш текширув аппарати билан таъминланди. Яратилган замонавий шароитлар ирсий ва туғма касалликларни эрта аниқлаш ҳамда она ва болани ўз вақтида соғломлаштириш имконини бермоқда. Ортга қайтиш |