28 июль 2016, кўрилган: 1186
Организм учун хавф туғдирадиган ҳар қандай касалликнинг олди олинмаса, у салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Қрим-Конго ана шундай хасталиклардан ҳисобланади.Йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган каналар ўта хавфли ва юқумли касаллик ҳисобланган Қрим-Конго — геморрагик иситма касаллиги вирусининг сақловчиси ва ташувчисидир. Геморрагик иситма дейилишига сабаб, у тана ҳароратининг кўтарилиши ва организмдан қон оқиши билан кечадиган касалликдир.
Қрим-Конго геморрагик иситма вируси билан зарарланган каналарнинг одамларни чақиши ва қўлларнинг кана ҳамда шу касаллик билан ифлосланиши натижасида юқади. Геморрагик иситма фаолияти чорвачилик билан боғлиқ бўлган касб эгалари орасида кўпроқ учрайди.
Касалликнинг асосий белгилари: тана ҳароратининг юқори бўлиши, баданда тошма тошиши, терида қонталашлар пайдо бўлиши, милк, бурун, ошқозон, ичаклардан қон кетишидан иборатдир.
Касаллик оғир кечганда бемор аъзоларидан қон кетиши натижасида у турли асоратларга олиб келиши, баъзан ўлим билан якун топиши ҳам мумкин.
Кана чақишининг олдини олиш учун яйловларга, умуман, табиат қучоғига чиққанда, айниқса, апрель, июнь ойларида кана чақишидан сақланиш, майда ва йирик шохли молларни канага қарши эмламасдан уйга олиб келмаслик керак. Шунингдек, молларда кана борлиги аниқланса, дарҳол ветеринария ходимларига мурожаат қилиб, уларнинг тавсияси асосида қарши курашиш керак, қўл билан эзиб ёки қайчи билан кесиб ўлдирмаслик, қўйларнинг юнгини қирқиш вақтида фақат махсус кийимлардан (қўлқоп, енг ва пойчалари мустаҳкам беркиладиган шим, камзул, резина этиклардан) фойдаланиш лозим.
Агар сизни кана чақса ёки қўлларингиз унинг қони билан ифлосланса, зудлик билан қўлларни совунлаб ювиш ва яқин жойлашган даволаш-профилактика муассасаларига мурожаат этиш тавсия этилади. Мазкур касалликка қарши махсус профилактика усулларининг мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, ушбу касалликка қарши манба (каналар)ни ўз вақтида зарарсизлантиришга ва касалликнинг юқиш йўлларини бартараф этишга қаратилиши мақсадга мувофиқдир.
→
28 июль 2016, кўрилган: 1129
Бугунги кунда жисмоний шахслар учун якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкка бормасдан, “Click” ва “Mbank” ва “U-Pay” тўлов тизимлари ёрдамида мобиль телефон ёки интернет орқали онлайн режимида тўлаш имконияти яратилган.Ушбу тўлов тизимидан фойдаланишда қўшимча пул олинмайди.
Тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига автоматик равишда қайд этилади. Бунинг учун тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган Online-UZCARD пластик карталаридан фойдаланиш мумкин.
Солиқ ва мажбурий тўловларни электрон тарзда тўлаш тизими орқали 2016 йилнинг 5 ойи давомида вилоят бўйича 216 нафар фуқаро ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 10226,7 минг сўмлик тўловлар амалга оширилган.
Ушбу тизимдан фойдаланганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга ошганлиги, фуқаролар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг электрон тўловнинг қулай ва афзалликларини тўла англаб етганликларидан далолат беради.
Бундай замонавий усул фуқаролар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тўловларни банкка бормасдан исталган вақтда амалга ошириш имконига эга бўлиш, ўз навбатида ортиқча оворагарчиликдан сақланиш ва вақтдан самарали фойдаланиш имкониятини беради. →
25 июль 2016, кўрилган: 1199
Ҳозир ташқарида айни ёз палласи. Кунлар жуда иссиқ. Ёзнинг жазирама кунларида кичкинтойларнинг ота-оналари имкон қадар фарзандига қулай шароит яратишга ҳаракат қилишади. Қуйида эътиборингизга тиббиёт фанлари номзоди Евгений Олегович Комаровскийнинг иссиқда болага қандай ёрдам бериш тўғрисидаги тавсиялари ҳавола этилади.
Кондиционер танлаймиз
Бола ўтирган хонага вентелятордан кўра кўпроқ кондиционер тўғри келади. Асосий параметрлар - ҳарорат ва намлик назорат қилинса, бас.
Режимга риоя қиламиз
Оптимал ҳарорат – 22 даража. Намлик – 40 фоиздан кам бўлиши керак эмас. Унинг таъсирини аниқлашга термометр ва гигрометр ёрдам беради, тўғирлашга эса – кондиционерни бошқариш режими ва ҳавони намлантирувчи восита ёҳуд тез-тез хонани тозалаш керак бўлади.
Меъёрни унутмаймиз
Хона ҳароратини аста-секин пасайтириш лозим. Агар боланинг хонасидаги ҳарорат 30 даража иссиқ бўлса-ю, уни 24 даражага тушириш зарурати пайдо бўлса, у ҳолда кондиционерни аввал 28 даражага, ярим соатдан кейин – 26 даражага ва шундан сўнггина 24 даражага тушириш керак.
Хонани тез-тез шамоллатамиз
Фарзандингиз ўтирган хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туринг: кондиционер ва вентелятор ҳавони қуритади.
Тўғри йўналтирамиз
Кондиционерни шундай йўналтириш керакки, у тўғридан-тўғри болага ёки болалар кроватига келиб тегмасин.
Сув ванналарини ёддан чиқармаймиз
Иссиқ кунда бола ҳар 2 соатда бир марта 1-2 дақиқадан салқин ванна ёки душ қабул қилиши керак. Уни ҳадеб артавериш керак эмас.
Кўп суюқлик ичирамиз
Кичкинтой кўп суюқлик ичиши лозим. 1 ёшгача бўлган болаларга газланмаган минерал сув тўғри келади, ундан катталарга эса – бироз шўр ёки газланган сув тавсия этилади. Шунингдек сархил ёки қуритилган мевалардан тайёрланган витаминларга бой шарбатлар ва гиёҳли чойлар ҳам айни муддао. Муҳим қоида: болани ичимликларни ичишга мажбурламанг, таклиф қилинг.
Энг асосийси – агар ота-она исиб кетаётган бўлса, бола жуда исиб кетаётганлигини унутмаслик. Меъёрга амал қилинса ва тўғри ишлатилса, кондиционер бола учун хавф туғдирмайди. →
21 июль 2016, кўрилган: 1642
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори асосида, вилоят хокимининг 2016 йил 14 мартдаги К-49 сонли карори билан тасдикланган “Соғлом она ва бола йили” вилоят дастурининг вилоят соғлиқни сақлаш тизимида 2016 йил январь-июнь ойларидаги ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори асосида, вилоят хокимининг 2016 йил 14 мартдаги К-49 сонли карори билан тасдикланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида вилоят соғлиқни сақлаш тизимида бирмунча ижобий ишлар амалга оширилди. →
19 июль 2016, кўрилган: 1242
Ёз фасли бошланиши билан аҳоли орасида диарея (ўткир юқумли ичак) касаллиги кўп учрайди.Диарея — юқумли ошқозон-ичак касаллиги бўлиб, микроблар таъсирида қўзғалади. Тез-тез ич кетиши, қорин оғриши ва кўнгил айниши диареянинг клиник белгиларидир. Ушбу касаллик, асосан, кўкрак ёшдаги сунъий озиқлантириб парваришланаётган болаларда учрайди.
Касаллик ифлосланган қўл ва ўйинчоқлар, тоза бўлмаган идишлар ҳамда сўрғичлар орқали юқади. Шунингдек, сифатсиз ва узоқ вақт туриб қолган овқатлар, қайнатилмаган сув, ювилмаган мева-сабзавотлар, пашшалар ҳам касаллик тарқатувчиси ҳисобланади.
Диареяга чалинган бемор кўп суюқлик йўқотиши натижасида организмдан кўплаб озиқ моддалар ҳам чиқиб кетади ва тана аъзолари фаолияти бузилиши бола ҳаётини хавф остига қўяди. Шу боис болада ич кетиш ҳолати бошланиши билан унга кўп миқдорда суюқлик ичириш лозим. Бунда регидрон эритмаси, қайнатилган сув, гуруч ёки анор қайнатмаси, кефир (қатиқ) яхши фойда қилади.
Айрим ёш оналар регидрон эритмасини тайёлаш усулини билмаслиги мумкин. Бунинг учун 1 литр қайнатилган сувга 1 ўрам регидрон кукуни солиниб, қошиқда аралаштирилади. Эритмани 2 ёшгача бўлган болага 3-5 дақиқада бир чой қошиқдан 50-100 мл.гача, 2 ёшдан катталарга ҳар 3-5 дақиқада 50 мл.дан кун бўйи 1 литргача бериш керак.
Бола касалликка чалинмаслиги учун она сути билан парвариш қилган, шиша ва сўрғичлардан фойдаланмаган маъқул. Чунки шишанинг тоза ювилмаслиги оқибатида микробларнинг кўпайиши учун қулай шароит туғилади.
→
11 июль 2016, кўрилган: 1232
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти маълумотларига кўра, айрим мамлакатларда бир қатор хавфли юқумли касалликлар, хусусан, куйдирги, Қрим-Конго геморрагик иситмаси бўйича вазият мураккаб бўлиб турибди.Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош давлат санитария врачи Саидмурод САИДАЛИЕВ бу хусусда ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:
– Мамлакатимизда санитария-эпидемиология хизматини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий техника ва технологияларни жорий этишга қаратилаётган доимий эътибор эпидемиологик барқарорликни сақлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлаётир.
ДАВОМИНИ УҚИНГ →