Қидириш   

19 июль 2016,   кўрилган: 1244

Диареядан сақланинг!Ёз фасли бошланиши билан аҳоли орасида диарея (ўткир юқумли ичак) касаллиги кўп учрайди.

Диарея — юқумли ошқозон-ичак касаллиги бўлиб, мик­роб­­лар таъсирида қўзғалади. Тез-тез ич кетиши, қорин оғ­­ри­­ши ва кўнгил айниши диареянинг клиник белги­ла­ридир. Уш­бу касаллик, асосан, кўкрак ёшдаги сунъий озиқ­­лан­ти­риб пар­варишланаётган болаларда учрайди.

Касаллик ифлосланган қўл ва ўйинчоқлар, тоза бўлмаган идишлар ҳамда сўрғичлар орқали юқади. Шунингдек, си­фат­­­сиз ва узоқ вақт туриб қолган овқатлар, қайнатилмаган сув, ювилмаган мева-сабзавотлар, пашшалар ҳам ка­сал­лик тарқатувчиси ҳисобланади.

Диареяга чалинган бемор кўп суюқлик йўқотиши на­ти­жасида организмдан кўплаб озиқ моддалар ҳам чиқиб ке­та­ди ва тана аъзолари фаолияти бузилиши бола ҳаё­тини хавф остига қўяди. Шу боис болада ич кетиш ҳолати бош­ла­ниши билан унга кўп миқдорда суюқлик ичириш ло­зим. Бунда регидрон эритмаси, қайнатилган сув, гуруч ёки анор қай­натмаси, кефир (қатиқ) яхши фойда қилади.

Айрим ёш оналар регидрон эритмасини тайёлаш усу­лини билмаслиги мумкин. Бунинг учун 1 литр қайнатилган сув­га 1 ўрам регидрон кукуни солиниб, қошиқда ара­лаш­тирилади. Эритмани 2 ёшгача бўлган болага 3-5 дақиқада бир чой қошиқдан 50-100 мл.гача, 2 ёшдан катталарга ҳар 3-5 дақиқада 50 мл.дан кун бўйи 1 литргача бериш керак.

Бола касалликка чалинмаслиги учун она сути билан пар­вариш қилган, шиша ва сўрғичлардан фойдаланмаган маъ­қул. Чунки шишанинг тоза ювилмаслиги оқибатида мик­роб­­ларнинг кўпайиши учун қулай шароит туғилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :