23 август 2016, кўрилган: 1021

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Friendsdorf International” халқаро ташкилоти кўмагида Германияга юборилган 13 бола даволаниб юртимизга қайтди.
Таъкидлаш керакки, фонднинг “Friendsdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлиги самарасида 2002-2016 йилларда 320 дан зиёд ўзбекистонлик болага Германия клиникаларида зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. 2016 йилда “Текис оёқлар” лойиҳаси доирасида туғма ортопед хасталиклари билан касалланган 15 ёшгача бўлган 128 бола операция қилинди.
Ўз саломатлигини тиклаб юртимизга қайтиб келган болалар орасида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан Малика Ғолибова ҳам бор. У тўрт ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли жиддий куйган. Пойтахтимиз клиникаларида тери кўчириш бўйича бир неча бор операция қилинди. Йил давомида Германия клиникалари шифокорлари ҳам қизчани соғломлаштиришга ёрдам берди. →
17 август 2016, кўрилган: 1021

Энг улуғ, энг азиз барамни юқори савияда нишонлаш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур саломатлик ҳафталигида РИФ ва ПИАТМ директори, тиббиёт фанлари доктори М. Н. Тиллашайхов раҳбарлигида 9 та ихтисослик яъни, хирург, терапевт, кардиолог, педиатр, невропатолог, уролог, офтальмолог, акушер-гинеколог, травматолог йўналишлари бўйича республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари, профессор ва доцентлари жалб этилган.
Тибий кўрикларни ўтказиш учун алоҳида жойлар ажратилиб, улар тегишли тиббий асбоб-ускуналар жумладан, электрокардиограф ва ультратовуш ташхислаш аппаратлари билан жиҳозланади. Тўшакда ётиб қолган кексаларни уйида тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш мақсадида тез тиббий ёрдам машиналари ажратилди. Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморларни амбулатор шароитда, вилоят, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштириш учун йўлланмалар ҳамда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва кексаларга соғломлаштириш мақсадида санатор-курортларга тавсиялар берилади.
→
17 август 2016, кўрилган: 1116

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда 11 июлдан 11 августга қадар ҳудудлардаги бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида патронаж ойлиги эълон қилинди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик шодиёналари арафасида ўтказилган патронаж ойлигида ҳар бир хонадонга алоҳида-алоҳида ташриф буюрилиб, хонадоннинг ижтимоий ҳолати, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиши, соғломлаштириш жараёнлари ўрганилди. Ана шундай тадбирлардан бири Кармана туманида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.
Вилоятда патронаж ойлигида 148 та қишлоқ врачлик пункти, 4 та оилавий ва 10 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 7 та диспансернинг 1534 патронаж ҳамшираси иштирок этиб, ҳудуддаги хонадонлар ва уларнинг оила-аъзоси саломатлигидан хабардор бўлишди.
Саломатлик ойлиги якунига кўра 3902 нафар аҳолига шифохонада даволаниш учун йўлланма, 29 241 нафарига эса амбулатор шароитда даволаниш учун тассиялар берилди. Шунингдек, 2821 нафар беморларга кўзойнак, тиш протези ва ортодик воситалар учун маълумотномалар берилди.
Ойлик доирасида аҳоли ўртасида геморрагик иситма ва куйдирги касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, турли буклетлар тарқатилиб, шифокор ва ҳамширалар томонидан тарғибот-тушунтириш тадбирлари олиб борилди. →
15 август 2016, кўрилган: 1277

10 август 2016, кўрилган: 1180

• Терида аллергия сабабли пайдо бўлган доғлар, куйиш жароҳатлари, майда томирлар ёрилиши оқибатида юзага келган кўкаришларни ҳар куни хом картошка бўлаги билан артинг.
• Картошка шарбатини сабзи, сельдерей илдизи шарбатларига қўшиб истеъмол қилсангиз, овқат ҳазм қилиш яхшиланади ва асабий таранглик йўқолади.
ДАВОМИНИ УҚИНГ →