Қидириш   

» Мақолалар Сентябр 2016 йилда

25 сентябрь 2016,   кўрилган: 415

Ўзбекистон Жаҳон Соғлиқ   рейтингида 55-Ўринни эгалладиЎзбекистон тиббиёт, ҳаёт ва соғлиқ билан боғлиқ барқарор ривожланиш индикаторлари бўйича мамлакатлар рейтингида 55-ўринни эгаллади. Бу ҳақда The Lancet тиббиёт журналида тузиб чиқилган индексга асосланиб, “Uz24” хабар бермоқда.

Рейтингга асос сифатида 33 кўрсаткич олинди, уларнинг ҳар бири 0–100 балл орасида баҳоланди. Критерийлар орасида — ортиқча вазн, алкоголь ва тамаки истеъмоли даражаси, болалар ва чақалоқлар ўлими, ЙТҲдаги ўлимлар, ОИВнинг тарқалганлик кўлами, туберкулёз ва гепатит В юқтириш кўрсаткичлари, ўз жонига қасд қилишлар миқдори.

Бундан ташқари, экспертлар зўравонлик ва уруш ҳаракатлари оқибатидаги ўлимлар даражасини баҳолади. Ҳар бир критерий мамлакатларда 1990–2015 йилларда ҳукм сурган вазият бўйича кўриб чиқилди.

Биринчи ўринни Исландия эгаллади. Кучли бешликка, шунингдек, Сингапур, Швеция, Андорра ва Буюк Британия кирди.

Охирги учта ўринга Жанубий Судан, Сомали ва Марказий Африка Республикаси қўйилди.

Ўзбекистон мазкур рейтингда 188 мамлакат ичида 55-ўринни эгаллади. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари қайд қилган натижалар: Туркманистон — 60-ўрин, Қозоғистон — 85-ўрин, Тожикистон — 99-ўрин, Қирғизистон — 113-ўрин.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
16 сентябрь 2016,   кўрилган: 624

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларининг олиб борилиши ҳақида маълумотЎзбекистонда ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари устивор вазифалардан бири ҳисобланиб, у давлат томонидан молиялаштирилади ва мувофиқлаштирилиб борилади. Ўтган давр мобайнида ОИВ инфекцияси тарқалиши ва унинг асоратларига қарши кураш борасида салмоқли ютуқларга эришилди.
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш борасидаги қатор давлат дастурларини амалга ошириш мақсадида Республика ОИТСга қарши кураш маркази томонидан аҳолининг турли қатламлари, хусусан ёшлар орасида бир қанча тадбирлар ўтказилмоқда.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
07 сентябрь 2016,   кўрилган: 510

19−23 сентябрь кунлари ICTWEEK Uzbekistan 2016 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.19−23сентябрь кунлари Ўзбекистонда муайян форматдаги бир қатор махсус тадбирларни қамраб олган ICTWEEK Uzbekistan 2016 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳафталик доирасида асосий эътибор «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантиришга қаратилади.

АКТ ҳафталиги 20 сентябрь куни Ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича ICT SUMMIT 2016 саммити билан очилади. Унда жорий йилдаги IT-соҳаси ривожи якунлари ўтказилиб, жабҳа олдида турган стратегик вазифаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Анъанавий халқаро ICTEXPO 2016 АКТ кўргазмаси 21−23 сентябрь кунлари бир вақтнинг ўзида Тошкент (21−23 сентябрь) ҳамда Наманган (21−22 сентябрь) шаҳарларида ташкил этилади. Пойтахтдаги «Ўзкўргазмасавдо маркази» мажмуига 30 минг кишининг ташрифи кутилмоқда.

Internet Forum 2016 (21−22 сентябрь)да миллий ва халқаро интернет маҳсулотлари ҳамда ишланмалари ҳолати муҳокама қилинади. Форум доирасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётга бағишланган конференциялар, шунингдек, «Стартап-конференция» ташкил этилади.

АКТ ҳафталиги доирасида Халқаро электралоқа иттифоқи семинари, Best Soft Challenge дастурчилар танлови, ахборот хавфсизлиги соҳасида биринчи Cyber Security Challenge Uzbekistan мусобақаси ва Intellect2All IT-лойиҳалар республика беллашуви ғолибларини тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.

Ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси ҳамда ICTNEWS Conferences ICTWEEK Uzbekistan 2016 ташкилотчилари ҳисобланади. Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида бўлиб ўтади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :