23 октябрь 2016, кўрилган: 1129

2. Доривор ўсимликлардан дамлама тайёрлаётганда, ундаги йўриқномага албатта қаранг. Уни кўп қилиб, ёки чамалаб солиш ярамайди. Шундагина бу дамламаларнинг шифобахш таъсирини сезасиз. Илк бор ичаётган дамламани иложи борича бошланишига кам миқдорда татиб кўринг, организмнинг унга бўлган таъсирини кузатинг. Агар ҳаммаси яхши бўлса, кейин дозани белгиланган даражагача кўтариш мумкин.
3. Фиточой ва турли гиёҳли дамламалар ҳам дори бўлиб, уларни шунчаки чанқаганда ичиладиган суюқлик деб қабул қилмаслик даркор. Шу боис кун давомида унинг бир стакандан ошиғини ичиш кўплик қилади. Дарвоқе, гиёҳларни бир ойдан кейин алмаштирган маъқул, акс ҳолда организм унга кўникиб, фойдали таъсири ҳам камаяди.
4. Гиёҳнинг фойдали жиҳатлари камаймаслигининг энг мақбул йўли бу – қайноқ сув ўрнига сал иссиқроғини солишдир. У бир-икки соат тургач, фойдали ичимлик тайёр бўлади.
Қадимги табиблар ўсимликлар, гиёҳлар ёрдами билан даволаб бўлмайдиган касалликнинг ўзи йўқ, деб ҳисоблашган. Дарҳақиқат, гиёҳлар жуда шифобахшдир. Бироқ агар сиз уни тайёрлаш, истеъмол қилиш, сақлашда керакли шартларга амал қилсангизгина бундан бирон наф бўлади. Акс ҳолда… Лекин ундан ҳам олдин, сиз албатта шифокор билан маслаҳатлашиб олганингиз маъқул. →
17 октябрь 2016, кўрилган: 1083

Унга кўра, Ўзбекистон тиббиёт, ҳаёт ва соғлиқ билан боғлиқ барқарор ривожланиш индикаторлари бўйича 188 мамлакат ўртасида 55-ўринни эгаллади. Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткич саналади, – деб хабар бермоқда “Жаҳон” АА.
Исландия, Сингапур, Швеция, Андорра ва Буюк Британия юқори натижага лойиқ кўрилган дастлабки кучли бешлик давлатларидир. МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистондан кейин Туркманистон (60-ўрин), Озарбайжон (75), Молдова (80), Қозоғистон (85), Арманистон (86), Тожикистон (99), Қирғизистон (113), Украина (118), Россия (119) ва Беларусь (120) ўриндан жой олган. ДАВОМИНИ УҚИНГ →
17 октябрь 2016, кўрилган: 1120

Дўлананинг бир ҳовучи истеъмол этилса, нафақат кишини кун бўйи ташналик ва очликдан асрайди, балки унга яхши кайфият, бардамлик ва қувват ҳам ҳадя этади. Шу боисдан бўлса керак, дўланани лотин тилида "гратас" (кучли) деб атайдилар.
20 грамм дўлананинг мевасидан олиниб, 200 мл қайноқ сувга солинади (қопқоқли эмал кастрюлга) ва паст оловда 15 дақиқа қайнатиб, совугач, сузилади. Қайнатмадан 50-100 грамм асабийлашганда, қон босими кўтарилганда ва юрак атрофида оғриқ пайдо бўлган ҳолатларда ичилади.
Икки ош қошиқ қуритиб майдаланган дўлана гулини эмал кастрюлкага солиб, устига 200 мл қайноқ сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Совигач, сузиб олинади ва кунига 3 маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилади.
Дўлана мевасидан хонаки қиём тайёрлаш учун 25 грамм дўлана меваси устига 200 мл қайноқ сув қуйиб, қуюлгунча қайнатилади. ҳосил бўлган қиёмсимон моддадан кунига уч маҳал овқатдан сўнг 40 томчидан ичилади.
Шакарли дўлана қайнатмаси иссиқдан ҳосил бўлган бош оғриғини даволашда яхши фойда беради.
Дўлана меъёрида ейилса, қон қусиш, ичдан қон кетиш ҳамда қайт қилишни тўхтатади, белни бақувват қилади, оёқдаги оғриқни олади.
Дўланани оч қоринга истеъмол қилмаслик керак, чунки у ичакни қисиб (спазм) қайт қилдиради.
Дўлана истеъмол қилгандан кейин устидан совуқ сув ичиш мумкин эмас, акс ҳолда у ошқозон-ичак санчиғи (колит)га сабаб бўлишини унутманг.
Дўланани ортиқча истеъмол қилиш буйракка зарарли бўлиб, ошқозон-ичакни заифлаштириб, колит, кўнгил айниши, қайт қилишни пайдо қилади.
Дўланадан тайёрланган қайнатма, дамлама, қиём, препаратлари билан фақат шифокор маслаҳати ва назорати остида даволаниш лозим. →
04 октябрь 2016, кўрилган: 986

Энг аввало, Низомнинг номидаги ва бутун матни бўйича “дорихона муассасалари” деган сўзлар “дорихоналар” деган сўз билан алмаштирилди.
Аниқлаштирилишича, даволаш-профилактика муассасаларида сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.
Илгари ҳужжатда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини тайинлашга, шунингдек сифатсиз дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллашга тақиқ ўрнатилганди.
Белгиланишича, эндиликда даволовчи шифокор томонидан даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга рецептда озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари (овқатланишдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатланишдан кейин) қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилиши шарт эмас.
Шунингдек аҳолига дори воситаларини рецепт асосида беришда дорихоналарга биринчи навбатда, маҳаллий дори воситаларини таклиф этиш тавсия этилди.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Буйруқ 2016 йил 26 декабрда кучга киради.
→