28 декабрь 2016, кўрилган: 1113
Қиш фасли бошланиши билан захирага тайёрланган, консерваланган (помидор, бодринг, патиссон маринади, бақлажон икраси ва бошқа) маҳсулотларимизни истеъмол қилишни бошлаймиз. Аммо, баъзи ҳолларда, уларнинг сифатига эътибор бермаймиз, натижада улардан заҳарланиб, қатор касалликларни бошдан кечирамиз.Улар орасида ботулизм оғир кечадиган касалликдир. У зарарланган овқат истеъмол қилинганда вужудга келади ва марказий асаб тизимининг шикастланиши билан кечади. Баъзида беморни уй шароитида, ўз билганча даволаш ҳолатларида касаллик ўлим билан тугайди.
Ботулизм таёқчалари табиатда кенг тарқалган, тупроқ, сув, ҳайвонлар, балиқлар орасида учрайди ва қобиқ ичида йиллар давомида сақланади. Кислородсиз ва қулай шароитда кўпаяди ҳамда инсон учун хавфли бўлган заҳарли токсин ишлаб чиқаради. У истеъмол қилинган зарарланган овқат орқали ичакда сўрилиб, қонга ўтади ва бутун организмга тарқалади.
Азиз юртдошлар! Уй шароитида консерва тайёрлаш жараёнида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг! Мева ва сабзавотларни истеъмолдан олдин оқар сувда, сўнг қайнатилган сувда яхшилаб ювинг!
Унутманг! Касалликни даволаш ҳамда асоратларининг олдини олишнинг ягона йўли шифокорга ўз вақтида мурожаат қилишдир. →
19 декабрь 2016, кўрилган: 1287
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилояти Навоий шахри, Алоқа кўчаси, 4/29-уйда жойлашган "SEVARA MEDIA" оилавий корхонасига берилган 7301-00-сонли лицензия “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида” ги қонуннинг 23-моддасига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгашининг 2016 йил 2 декабрдаги 15-сонли мажлиси қарори билан тугатилди.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилояти Навоий шаҳри Ёшлик кўчаси, 12-уй, 5-хонадонда жойлашган "LORAFON" хусусий корхонасига 2014 йил 19 июнда хусусий тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган 2530-00-сонли Лицензия ва лицензия битими 2016 йил 7 декабрдаги суд қарори билан тугатилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилояти, Навоий шахар, И.Агзамов кўчаси, 55-уйда жойлашган “STOMA-FRESH-PLYUS” хусусий корхонасига 2012 йил 4 майда хусусий тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган 1329-00-сонли Лицензия ва лицензия битими 2016 йил 7 декабрдаги суд қарори билан 3 ой муддатга тухтатилди. →
19 декабрь 2016, кўрилган: 1145
МАҚСАД ИНСОН САЛОМАТЛИГИНИ АСРАШМамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мус-таҳкамланиб, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Айниқса, “Соғлом она ва бола йили”да аҳоли, оналар ва болалар саломатлигини доимий назорат қилиш, патронаж хизматларини янада ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир.
Шу мақсадда Соғликни сақлаш вазирининг 2016 йил 17 ноябрдаги 492-сонли буйруғи асосида 2016 йил 18 ноябрдан 18 декабрга қадар ҳудудлардаги бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида патронаж ойлиги эълон қилинди. Унда вилоят бўйича 2006 нафар тиббий ходим иштирок этмоқда. Бугунги кунга қадар 61441 та хонадон, 5925 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғизлар ва қариялар, 6246 нафар ёш оила, 29532 нафар фертил ёшдаги аёллар, 5999 нафар ҳомиладор аёллар 31322 нафар 1 ёшгача бўлган болалар, 1367 нафар ногирон болалар патронаж билан қамраб олинди. Шунингдек, 2165 нафар фертил ёшидаги аёлларга контрасепия воситалари берилди.
Мазкур ойликни ўтказиш доирасида кенг омма орасида касалликларни олдини олиш чоралари ва соғлом турмуш тарзи асослари юзасидан тарғибот ишлар олиб борилади.
→
14 декабрь 2016, кўрилган: 1142
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Саломатлик" лойиҳаси ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар кўлами кенгайиб бормоқда. Лойиҳа доирасида бирламчи тизим фаолияти янада такомиллашиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошиб, жойларда касалликлар эрта аниқланиб, уларнинг кўрсаткичи кескин камайиши кузатилаётир.Асосан шифо масканларининг моддий-техник базаси ҳамда кадрлар малакасига катта эътибор қаратилиб, тизим фаолияти янгича босқичга олиб чиқилди. Жумладан, "Саломатлик-1, 2" лойиҳалари доирасида бирламчи тиббий-санитария масканларига замонавий тиббий асбоб-ускуналар тақдим этилиши, улардаги шифокор ва ҳамшираларнинг малакаси оширилиши дастурнинг муҳим вазифаларидан бири этиб белгиланган эди. Ҳозирда буларнинг барчаси амалга оширилиб, ўзининг ижобий натижасини берди. Эндиликда "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 254,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Жумладан, 186 миллион доллар Жаҳон банки кредити, 68,5 миллион доллари эса Ўзбекистон Республикаси томонидан ажратилган.
Яратилаётган кенг кўламли имкониятлардан вилоятимиз тиббиёти ҳам баҳраманд бўлмоқда. Яқинда "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида 3 та "Nissan Urvan NV350 Ambulanse" русумли реанимобиль Хатирчи, Қизилтепа ва Нурота туманларига етказиб берилиши, умуман лойиҳа доирасида вилоятимизга 6 млд сўмдан ортиқ тиббий жиҳозлар келтирилиши фикримизнинг ёрқин далилидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2017 йилда республикамизда яна 213 та реанимобиль сотиб олиниши ва барча поликлиникаларга берилиши режалаштирилган. Бу халқимиз саломатлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган улкан ишларнинг натижаси, ҳукуматимизнинг оталарча ғамхўрлигининг ёрқин намойишидир.
→
14 декабрь 2016, кўрилган: 1119
Хатирчи туманида “Соғлом қиз соғлом ва мустаҳкам оила пойдевори” мавзусида грант лойиҳа асосида тиббий кўрик ташкил этилди. Мазкур кўрик туманнинг олис ҳудудидан “Ангидон” МФЙдаги Қўнғирот, Шаррак, Мингёнғоқ, Ёнғоқли, Тариқпоя, Шалдироқ қишлоқларида ва 71-, 59-сонли умумтаълим мактабларида ўтказилди. Туман “Қизил Ярим Ой” жамияти ва тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлиги самараси бўлган бу тадбирга умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчи қизлари жалб этилди.
Тиббий кўрикда тажрибали шифокорлардан окулист З. Каримова, эндокринолог А. Қоплонов, уролог Ҳ. Арабов, терапевт Д. Тошпўлатова ҳамда “Олтинсой” ҚВП педиатри Р. Мустафоевлар иштирок этди. Шунингдек, кўрик давомида Тариқпоя қишлоғида яшовчи 106 ёшли Турсунтош ая Рўзиеванинг ҳолидан хабар олиниб, соғлиги учун зарур тавсиялар берилди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа аҳоли саломатлигини ижтимоий муҳофаза қилиш, ўсмир қизларимизни соғлом тарбиялаш каби мақсадларни кўзлаб амалга оширилмоқда. →
07 декабрь 2016, кўрилган: 1059
Истиқлол шарофати билан тиббиёт соҳасида аҳоли соғлигини яхшилаш, фуқароларнинг тиббий маданиятини янада юксалтириш, соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш мақсадида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада янги замонавий ҚВПлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Аҳолига қулай бундай тиббиёт масканлари "Саломатлик-1, 2, 3" лойиҳалари асосида зарур жиҳозлар билан таъминланди.Конимех туман тиббиёт бирлашмаси юз ўринга мўлжалланган бўлиб, бир нечта бўлимлардан ташкил топган. Яқинда бу ерга "Саломатлик-3" лойиҳасига кўра, иккита стоматология аппарати келтирилди. Тиббий жиҳознинг бири "Боймурод" ҚВПга топширилди. Яна бири эса кўп тар моқли поликлиникага ўрнатилди. Янги стоматология аппаратининг келтирилиши аҳолига енгиллик бўлди. Бундан ташқари, УТТга зарурат сезганда, туман аҳолиси шаҳарга боришларига ҳожат қолмади. Тиббиёт бирлашмасининг диагностика бўлими мазкур аппарат билан таъминланди.
Туманда 11 та ҚВП мавжуд бўлиб, уларнинг олтитаси марказдан олисда, чўл ҳудудида жойлашган. "Караката" ҚВПда жорий йил инвестиция дастури асосида 50 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари якунланди. Узоқ-яқин манзилда бўлмасин, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бош мақ садимиз саналади. Бу Конституциямизда ҳам белгилаб қўйилган. Шунга кўра, йилига икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилган. Ҳо зиргача рўйхатдаги аҳо лининг 18516 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Яқин кунларда чўл ҳудудидагиларни кўрикдан ўтказиш ишларини режалаштирилди.
Оналик ва болалик муҳо фазаси ҳам доимий назоратда. 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган 9055 нафар боланинг 9053 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган 3325 на фарининг 2925 нафари соғломлаштирилди. Туманда 8278 нафар фертил ёшидаги хотин-қиз, 339 нафар ҳомиладор аёл бор. Улар билан саломатликка оид давра суҳбатлари, тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ ва болалар бўлими 5 миллион сўмдан ортиқ маблағдаги тиббий жиҳозлар билан таъминланган. →