Қидириш   

06 февраль 2017,   кўрилган: 1089

Янги қонунлар ўрганилдиНавоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”нинг мажлислар залида “Қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек, уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш масалалари” мавзуида вилоят семинари бўлиб ўтди.
Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов олиб борган тадбирда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг ҳоким ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, депутатлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари иштирок этди.
Семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф. Усмонов сўзга чиқиб, қатнашчиларни “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан таништирди. Қонунга фармакологик ёки дори воситаларини ишлаб чиқариш, ушбу воситаларни клиник тадқиқотлардан ўтказиш бўйича алоҳида моддалар киритилганлигини қайд этди. Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш, ушбу маҳсулотларни юртимизга олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби билан боғлиқ янгиликлар жорий этилганлиги хусусида маълумотлар берилди. Бундан мақсад дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни ривожлантиришдир. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :