Қидириш   

19 март 2017,   кўрилган: 974

Наврўз сайлига ташриф буюринг!Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Барчангизни 2017 йил 19-21 март кунлари шаҳримизнинг гўзал масканларида Наврўз байрами муносабати билан бўлиб ўтадиган умумхалқ сайлига лутфан таклиф этамиз.
Бетакрор баҳор байрами Наврўзи оламни шаҳримизнинг жозибали масканларида шоду хуррамлик билан қарши олишингиз мумкин.
Наврўз байрами муносабати билан асосий тадбирлар Алишер Навоий номидаги истроҳат боғида, шунингдек, кичик амфитеатр саҳнасида, рангли мусиқали фаввора ёнида, Ёшлар ўйингоҳида, “Фарҳод” маданият саройи, “Ёшлар” спорт мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтади.
19, 20, 21 март кунлари Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Навоий шаҳар мактабгача таълим муассасалари, Навоий шаҳар мактаблари, лицей ва коллежлари, НДПИнинг кўргазмалари ташкил этилади. Шунингдек, умумхалқ сайли кунларида истироҳат боғи ҳудудидаги “Ёшлик” кўли атрофи бўйлаб арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ярмаракалари, варраклар сайли, беллашувлар ва спорт тадбирлари, адабий-бадиий кўрик-танловлар ва бошқа кўплаб мусиқий ҳамда кўнгилочар томошалар ташкил қилинган.
Наврўз халқ сайли кунларида яхши кайфият, қувонч ва шодлик ҳамроҳингиз бўлсин.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
19 март 2017,   кўрилган: 1324

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
[attachment=52]