27 апрель 2017, кўрилган: 1104
"Саломатлик" поезди учун "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни режалаштирган. Улар билан бирга жойларда фонднинг вилоятимиздаги кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Бу инсонпарварлик ёрдами 13,4 миллиард сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан иборат."Саломатлик" поезди Навоий, Конимех, Қарақата, Мустақиллик, Аджибугут, Қизилқудуқ, Бузаубай, Учқудуқ II станцияларининг яқин ҳудудларидан ташқари, марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғуруқ комплексларига ҳамда имконияти чекланган болалар махсус мактаб-интернатларига ўз ёрдамини кўрсатади.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборат.
→
27 апрель 2017, кўрилган: 1241
Президентимиз бошчилигида шу йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлган учрашувларда, шунингдек, давлатимиз раҳбари раислигида 30 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисида тиббиёт ходимлари малакасини юксалтириш ва уларни қайта тайёрлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган эди. Хусусан, Президентимиз Тошкент врачлар малакасини ошириш институти фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиб, уни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш лозимлигини ҳам таъкидлади.Дарҳақиқат, мамлакатимизда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини замон талаби даражасида кўтариш, мазкур жабҳани модернизация қилишни бугунги даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу йилнинг 4 апрелида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ана шу йулда ташланган муҳим қадам бўлди.ДАВОМИНИ УҚИНГ →
18 апрель 2017, кўрилган: 914
Баҳор мавсумининг дастлабки кунлари серёғин келиб, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши билан қир-адирлар, истироҳат боғлари, аэропорт майдонлари ва магистрал йўл ёқаларида турли хилдаги қўзиқоринлар ўсиб чиқиши учун шароит вужудга келган. Мавжуд экологик вазият натижасида табиий шароитда ўсиб чиқаётган истеъмолга яроқли бўлган замбуруғлар заҳарли хусусиятга эга бўлиши йиллар давомида кузатиб келинмоқда.Маълумотларга кўра, ер юзида қўзиқоринларнинг юз мингдан ортиқ ботаник турлари мавжуд бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида уларнинг 300 дан зиёд тури мавжуд. Бироқ шулардан атиги 25 туригина истеъмол учун яроқли ҳисобланади. Замбуруғлардан заҳарланишнинг олдини олиш учун заҳарлиларини ажрата билиш керак. Номаълум, пишиб кетган, чириган замбуруғларни термаслик лозим. "Қурбақасалла", "мухомор", "сохта шампиньон" кабилар заҳарли замбуруғларга киради. Битта "қурбақасалла" замбуруғи катта ёшдаги одамни бемалол заҳарлаб ўлдириши мумкинлигини унутманг! У бурмали замбуруғлар турига кириб, ташқи кўринишидан "шампиньон"га ўхшайди. Заҳри иссиқ ва ҳаво кислороди, овқат ҳазм қилиш ферментларига чидамли бўлиб, асосан, жигар ҳужайраларини заҳарлайди. Одам заҳарланганда 6-48 соатдан сўнг қоринда қаттиқ оғриқ, кучли ич кетиши кузатилади. Кучли чанқаш, қаттиқ ҳолсизланиш, бош айланиши, тери оқариши, ҳарорат кўтарилиши кузатилади. Бемор бўшашган, ланж бўлади ёки аксинча безовта, қўзғалувчан бўлиб қолади.
Мушаклар тортишиши, талвасага тутиши ҳам мумкин. Биринчи сутка охирида қовурға пастидаги оғриқ, тери шиллиқ қаватларининг сарғайиши каби аломатлар билан кечувчи жигар етишмовчилиги рўй бериб, у ўлимга олиб келиши мумкин.
Заҳарланганда дастлаб зудлик билан ошқозон ювилади. Ярим литр совуқ сувга бир чой қошиқ истеъмол содаси қўшиб, оч-пушти рангли марганцовка эритмаси беморга ичирилади. Муолажа камида 2-3 марта қайтарилиши шарт.
Беморда кескин ҳолсизланиш, тинмай қусиш, алаҳлаш кузатилса, дарҳол "Тез ёрдам" чақирилиб, шифокорга вазият тушунтирилади. Шифокор келгунига қадар беморни ёнбошлатиб ётқизиб, оғиз бўшлиғи бинтда артиб турилади.
Табиий ҳолда ўсган замбуруғларнинг ноқонуний савдосига барҳам бериш мақсадида тегишли идоралар томонидан тадбирлар амалга ошириш муҳимдир. Ўз навбатида, аҳоли ҳам ҳар қандай замбуруғни харид қилишдан аввал уни истеъмолга яроқли ёки яроқсизлиги ҳақидаги ҳужжатни сўрашни унутмаслиги лозим. Бепарволик соғлигингизга панд бермасин!
→
14 апрель 2017, кўрилган: 966
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги Қарорига кўра, Юсупалиев Баходир Кахраманович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.Маълумки, Б.Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг департамент мудири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Шу вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимига тайинланди.
→
08 апрель 2017, кўрилган: 887
1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиши учун зарур шароит яратиш мақсадида қабул қилинди.Қарор шарҳида келтирилишича, айни пайтгача хусусий тиббиёт муассасаларига 177 турдаги тиббий хизматларнинг атиги 50 тасига рухсат этилган бўлиб, қолганлари тақиқланган эди. Мазкур қарорга биноан энди уларга тиббий хизматларнинг деярли барча турларини кўрсатишга рухсат берилди.
Рухсат этилган тиббий хизмат турларига кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, микрожарроҳлик, онкология, анестезиология ва реаниматология, гельминтология, интервицион кардиология, иммунобиологик ва иммунофермент ташхис қўйиш, қон-томир, торакал ва абдоминал жарроҳлик ва тиббиёт соҳасида талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар киритилди.
Мазкур қарор билан хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди. Бўшаган маблағлар уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, инвентар ва бошқа буюмлар харид қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишга мақсадли йўналтирилади.
Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан Хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилди.
Қарорда 2017 йил 1 майдан бошлаб соғлиқни сақлаш соҳасида кичик корхоналар ходимларининг йиллик ўртача чекланган сонини 25 кишидан 100 кишигача кўпайтириш белгиланган.
→