Қидириш   

27 апрель 2017,   кўрилган: 1111

"Саломатлик" поезди Навоийда"Саломатлик" поезди учун "Ўзбекис­тон темир йўллари" АЖ томонидан махсус вагон­лар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуру­ҳи аҳолига зарур тиббий ва иж­тимоий ёрдам кўр­сатишни ре­жалаштирган. Улар билан бир­га жойлар­да фонднинг вилоя­ти­миздаги кўчма тиб­бий-иж­тимоий ёр­дам брига­даси ходимлари ҳам аҳолига тиб­бий хизмат кўрсатади. Бу ин­сон­парварлик ёрдами 13,4 мил­­лиард сўм­лик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомла­ри, тиббиёт жиҳозла­ри, сани­та­рия-гигиена воситаларидан иборат мурув­ват ёрдам­ларидан иборат.

"Саломатлик" поезди Навоий, Кони­мех, Қарақата, Мустақиллик, Аджибугут, Қизилқудуқ, Бузаубай, Учқудуқ II стан­цияларининг яқин ҳудудларидан ташқа­ри, марказий шифохоналар, вилоят болалар ва ту­ғу­руқ комплексларига ҳам­да имконияти чекланган бола­лар мах­сус мактаб-ин­тер­нат­ларига ўз ёрдами­ни кўр­са­тади.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини, айниқса, иж­тимоий ҳимояга муҳтож оила­ларга, шунингдек, чекка қиш­лоқларда яшаёт­ган аёллар ва болалар саломатлигини му­ҳо­фаза қилиш, ижтимоий жиҳат­дан қўллаб-қувватлаш, аҳоли­нинг тиббий саводхон­лигини оши­ришга кенг жа­моат­чилик эъти­борини жалб этиш­дан иборат.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
27 апрель 2017,   кўрилган: 1251

Шифокорларнинг малака ошириш тизими ўзгардиПрезидентимиз бошчилигида шу йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлган учрашувларда, шунингдек, давлатимиз раҳбари раислигида 30 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисида тиббиёт ходимлари малакасини юксалтириш ва уларни қайта тайёрлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган эди. Хусусан, Президентимиз Тошкент врачлар малакасини ошириш институти фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиб, уни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш лозимлигини ҳам таъкидлади.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини замон талаби даражасида кўтариш, мазкур жабҳани модернизация қилишни бугунги даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу йилнинг 4 апрелида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ана шу йулда ташланган муҳим қадам бўлди.ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :