Бош саҳифа > Янгиликлар > "Саломатлик" поезди Навоийда
"Саломатлик" поезди Навоийда27-04-2017, 12:24. Муаллиф: info |
"Саломатлик" поезди учун "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни режалаштирган. Улар билан бирга жойларда фонднинг вилоятимиздаги кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Бу инсонпарварлик ёрдами 13,4 миллиард сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан иборат. "Саломатлик" поезди Навоий, Конимех, Қарақата, Мустақиллик, Аджибугут, Қизилқудуқ, Бузаубай, Учқудуқ II станцияларининг яқин ҳудудларидан ташқари, марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғуруқ комплексларига ҳамда имконияти чекланган болалар махсус мактаб-интернатларига ўз ёрдамини кўрсатади. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборат. Ортга қайтиш |