Қидириш   

31 май 2017,   кўрилган: 235

Чекишдан ҳар йили қанча инсон ҳалок бўлаётгани эълон қилиндиҲар йили 7 миллиондан ортиқ одам тамаки истеъмоли билан боғлиқ хасталиклар туфайли оламдан ўтади. Чекиш билан боғлиқ йиллик иқтисодий йўқотишлар эса 1,4 триллион долларни ташкил этади. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида айтилди.
Ҳисобот 31 май – Бутунжаҳон тамакисиз яшаш кунига мўлжаллаб чиқарилди.

"Ҳар йили тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида 7 млндан ортиқ инсон ҳалок бўлади. Ҳукуматлар ва оилаларнинг соғлиқни сақлаш, меҳнат самарадорлиги пасайиши туфайли харажатлари 1,4 трлн доллардан ортиқни ташкил этади", – дейилади ҳисоботда. Таъкидланишича, "тамаки ноюқумли касалликлардан ўлиш ҳолларининг 16 фоизига алоқадор".

Экспертларга кўра, тамаки "барча инсонларга, миллий ва минтақавий ривожланишга кўплаб таҳдидлар солмоқда". Хусусан, тадқиқотларга кўра, камбағал оилаларда тамаки маҳсулотларига сарфланадиган маблағ оилавий харажатларнинг 10 фоиздан ортиғини ташкил этади. Бу эса таом, таълим ва соғлиқни сақлашга кам пул қолишини англатади. ЖССТга кўра, 860 млнга яқин катта ёшли кашандалар паст ва ўрта даромадли мамлакатларда истиқомат қилади.
Бундан ташқари, тамаки экиш ва ўстириш ишида болаларнинг банд бўлиши оқибатида таълим соҳаси зарар кўрмоқда. Жумладан, тамаки далаларида ишловчи оилаларда 10–14 фоиз болалар дарсларга бормайди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
22 май 2017,   кўрилган: 285

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолияти муҳокама қилиндиЖорий йилнинг 16 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Куннинг иккинчи ярмида депутатлар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика нейрохирургия илмий маркази раҳбарларининг ахборотини эшитдилар.
Муҳокама давомида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга асосий эътибор қаратилди. Хусусан, марказлар ҳамда бирламчи тиббиётнинг барча бўғинларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг кенг қамровли тизими тўлиқ ташкил этилмаганлиги таъкидланди. Шунингдек, жойларда ва марказларнинг филиалларида малакали кадрларга бўлган талаб долзарблигича қолмоқда. Ходимлар малакасини доимий равишда ошириб бориш мақсадида республика ҳудудларида маҳорат дарсларини мунтазам ўтказиш ва кўпайтириш, телемедицина тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурати мавжуд. Ихтисослаштирилган марказлар мутахассисларини хориждаги етакчи клиникаларда янги технологиялар билан ишлашга ўқитиш ва хориждаги марказлардан жалб этилган мутахассислар учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан тегишли чоралар кўриш зарурлиги айтиб ўтилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
22 май 2017,   кўрилган: 288

Инсон танаси ҳақида қизиқарли маълумотлар
Инсон танаси ҳақида қизиқарли маълумотлар
Инсон танасида
37,2 триллион ҳужайра,
200 турдаги ҳар хил ҳужайралар,
100 миллиарддан ортиқ тери ҳужайралари,
100 миллиард бош мия нейронлари,
127 миллион тўр пардалар ,
30 триллион эритроцитлар,
640 та мушак ва 340 та бўғимлар,
Катта ёшли инсонларда 206 та, болаларда 300 та суяк,
100 минг соч фолликулалари бор.
Танамиздаги қон 5 литр,
Қон томирлари 42 миллиард,
Ҳид билиш рецепторларимиз 100 дан ортиқ.
Сенсорли рецепторлар 60 миллионни ташкил этади.
Кўзимиз 10 миллиондан ортиқ рангни фарқлай олади.
50 мингдан ортиқ ҳидни фарқлай оламиз.
23 минг 40 маротаба нафас олинади.

Кун давомида
60 000 маротаба фикр юритамиз.
юрак 115 минг 200 маротаба уради.
100 га яқин соч толаларидан айриламиз.
800 мл тери томчилари ишлаб чиқарилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
15 май 2017,   кўрилган: 283

Германиялик сиёсатчи Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади ва Ўзбекистонлик тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирдиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Саксония федерал ери (ГФР) парламенти раиси, доктор Маттиас Рёсслердан мактуб келди. У сиёсий масалалар, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича эксперт сифатида Ўзбекистонга бир неча маротаба ташриф буюрган.
Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун мамлакатга навбатдаги ташрифи доирасида Шаҳрисабз шаҳрида Наврўз айёмини нишонлаш тадбирларида сиёсатчининг тоби қочиб қолди. Қашқадарё вилояти тиббиёт соҳаси вакиллари беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатди. Маттиас Рёсслернинг ёзишича, у «Шаҳрисабздан Самарқандгача, Самарқанд орқали Тошкентгача бўлган йўлда самимий эътибор ва ғамхўрлик оғушида» бўлган. Меҳмон Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ўз соғлиғини тиклади. Сиёсатчи ушбу марказдаги «Нафақат юқори сифатли даволаш амалиётларини, балки бутун тиббиёт ходимларининг ўз ишига масъулият билан ёндашгани ҳамда чин юракдан ёрдам беришгани»ни эътироф этган.
М. Рёсслер ўзининг миннатдорлик мактубида шунга ишонч билдирганки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан дастуриламал ҳужжат — Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари мамлакат тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Немис сиёсатчиси мамлакатда туризмни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг буюк маданий меросини асраб-авайлаш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳам юксак баҳо берди.
«Ўзбекистон Марказий Осиёда бутун минтақага, вазиятга таъсир кўрсатадиган муҳим давлат ҳисобланади», — деди у.
М. Рёсслер мактуб хотимасида Ўзбекистон Президенти девони ходимларига, ЎзЭОАВМА раҳбариятига, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимиятларига, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига кўрсатилган ёрдам, самимий ғамхўрлик ҳамда юқори малакали тиббий хизмат учун миннатдорлик билдирган. У ўзи учун қийин бир шароитда кўрсатилган ёрдам мамлакатга нисбатан илиқ таассуротларни, миннатдорлик туйғусини уйғотишини қайд этган.
«Ҳурматли жаноб Президент, — деб ёзади сиёсатчи. — Сиз орқали мураккаб вазиятда менга ёрдам берган барчага ўз миннатдорлигимни билдиришга ижозат бергайсиз».
М. Рёсслер улкан муваффақият ва зафарлар тилаб, икки мамлакат ўртасида дўстона алоқаларни янада кенгайтириш учун барча саъй-ҳаракатини йўналтиришини маълум қилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
06 май 2017,   кўрилган: 381

БОШ МЕЗОН — ХАЛҚ РОЗИЛИГИБу борадаги саъй-ҳаракатларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ 2017 йилнинг мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони дастуриламал бўлаётир.
Дарҳақиқат, юртимизда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришилаётгани, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинаётгани, фуқаролар томонидан ўртага ташланаётган муаммоларнинг қонун асосида кўриб чиқилиб, ҳал этилаётгани одамларнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини оширмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 2 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ҳар бир мурожаат эътиборда: Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими бўйича келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди ходимлари, бошқарма бошлиқлари, ихтисослаштирилган ва илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарлари ҳамда журналистлар иштирок этди. Тадбир давомида тизимда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тартиби, олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижаси ва истиқбол режалар хусусида батафсил маълумот берилди. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
01 май 2017,   кўрилган: 373

Фарзандингиз соғлиги учун бефарқ бўлмасангиз, буни ўқиб чиқингКўпчилик ота-она, бувилар болаларнинг кундузи ухлашига йўл қўймайди. Майли, ухламаса ухламасин, дейишади. Болалар боғчасида эса мажбурлаб ухлатишади.

Педиатрлар ва болалар невропатологлари 5-6 яшар бола кундузи камида 1,5-2 соат ухлаши шарт, деган фикрни айтадилар. Бола қанчалик ёш бўлса, унда уйқуга бўлган эҳтиёж шунчалик кучли бўлади. Янги туғилган чақалоқ бир кунда 19 соат, 3-5 ойлик 17 соат, олти ойлик 15 соат, 9-12 ойлик 13 соат, 2-3 яшар 12,5 соат, 4-5 яшар 11,5 соат, 6 яшар бола 10 соат ухлаши керак.

Бу боланинг соғлом ўсиши учун табиатнинг ўзи белгилаб қўйган заруриятдир. Бола ёруғ дунёга келган заҳоти кун билан тунни ажрата олмайди, у бир суткада 4 мартадан 11 мартагача ухлайди. 1,5 яшар бўлганда ҳар 4,5 соатда 1,5-2 соат ухлатилади. 3 ёшга тўлгунча 2,5-3 соат, 4-6 ёшгача 1,5-2 соат ухлайди. Фақат 7 ёшга бориб, бола организми тунги уйқуга мослашади.

7 яшар бола кечаси яхши ухламаган бўлса, мактабда толиқса, шамоллаган ёки ҳоли қуриган бўлса, уни кундузи ухлатиш керак. Шунда қуввати тезроқ асли ҳолига келади. Демак, бола кундузи, албатта, ором олгани маъқул. Чунки бола кундузи ухлаганида организмдаги энг муҳим бўлган уйқу ва тетиклик биоритмларни табиатнинг ўзи бир маромда ишлатади. Бола кундузи ухламаса, биоритмлар уйғун бўлмай қолади. Натижада бола жаҳлдор бўлиб, тез толиқади, асабий-руҳий ва жисмоний ривожланиши секинлашади, яхши ўсмайди, иммунитети пасайиб кетади, тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолади. Ахир болалар инфекциялари жуда тез юқади. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
01 май 2017,   кўрилган: 320

Маҳсулотларнинг сақлаш муддатиТез бузиладиган маҳсулотларнинг совутгичда сақланиш муддатидан хабардормисиз? Унда танишинг.
Пишлоқ маҳсулоти – 7-10 кун
Табиий йогурт – 2 кунгача
Сут – 7 кунгача
Колбаса – 24 соатдан бошлаб ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган муддатгача
Гўштли қийма – 12 соат
Торт ва ширинликлар –18 соатдан (кремли бўлса), 3 кунгача (кремсиз)
Яримтайёр гўшт маҳсулотлар – 48 соат
Яримтайёр парранда гўштидан тайёрланган маҳсулотлар – 48 соат
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :