Қидириш   

24 июнь 2017,   кўрилган: 232

Ўзбекистон шифохоналарида 2019 йилдан электрон навбат жорий этиладиЎзбекистон шифохоналарида 2019 йилдан электрон навбат жорий этилади
20 июнь куни Президент "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорда келтириб ўтилган.

Қарор билан барча даражаларда ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада ислоҳ қилиш, республика миқёсида ихтисослашган йўналишлар бўйича энг замонавий юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш, вилоят даражасида ихтисослашган йўналишлар бўйича замонавий юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш, туман (шаҳар) даражасида ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янгидан ташкил этиладиган ихтисослаштирилган бўлимлар негизида кўрсатиш назарда тутилган. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами ташкилотларига эса махсус тасдиқланган жадвал бўйича туман (шаҳар) ва вилоят даражасидаги ташкилотларнинг тор ихтисослашган мутахассислари томонидан маслаҳатлар берилиши, шунингдек, даволаш ва маслаҳат-диагностика йўналишлари бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг айрим турларини кўрсатиши назарда тутилган.
Қарорда, шунингдек, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида республика бўйича ва ҳар бир минтақада касалликлар тенденцияларини ўз вақтида аниқлашни таъминлайдиган замонавий таҳлилий ва илмий-тадқиқот ишларини кенг қўллаш назарда тутилган.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
24 июнь 2017,   кўрилган: 323

Сузиш билан шуғилланишнинг 7 фойдасиСузиш билан шуғилланишнинг 7 фойдаси
1. Юракка қувват

Мунтазам равишда сувда сузиш машқлари юрак қон-томир тизими учун яхши фойда беради. Чунки сузишни бошлаганингиз заҳоти артериал қон босими меъёрига келади. Юрак мушаги чиниққанлиги боис унинг эластиклиги ортади.

2. Нафас олиш тизимидаги муаммолардан халос этади

Агар бронхит ёки ўпка яллиғланишидан азият чексангиз, шифокор тавсиясига кўра сузиш билан шуғулланишингиз лозим. Чунки бу спорт турида мунтазам нафас машқларини бажаришингизга тўғри келади. Натижада ўпка чиниқади. Бундан ташқари, гипоксия (кислород етишмаслиги)дан халос этади.

3. Асабларни тинчлантиради

Сув танани бўшаштириш хусусиятига эга бўлиб, мушакдаги спазмларни кетказади. Мия тин олиб, уйқу ва хотира яхшиланади. Сувга тушгач, барча ташвишларни унутасиз ва руҳий зўриқишлардан халос бўласиз.

4. Остеохондрозни даволайди

Ҳовузда сузиш, айниқса, умуртқа поғонасида муаммолари бор беморларнинг севимли машғулотига айланиши лозим. Бу спорт тури умуртқа қийшайишининг одини олади ва бўғимлар билан боғлиқ артрит хасталикларини даволашда яхши самара беради.

5. Оздиради

Бир соат сувда сузиш нақд 500 килокалориядан халос этади. Машғулотларга мунтазам қатнаш натижасида моддалар алмашинуви яхшиланиб, ортиқча сантиметрлар ўз-ўзидан йўқола бошлайди.

6. Семиришни истаганлар учун ҳам фойдали

Қандай қилиб дейсизми? Сузиш машқлари давомида танангиздаги барча мушаклар ишлайди. Мушаклар ҳаракатлангани сари ўсиб бораверади. Натижада ёғлар ҳисобига эмас, айнан мушаклар ҳисобига чиройли қоматга эга бўласиз.

7. Варикознинг олдини олади
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
22 июнь 2017,   кўрилган: 232

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги вазифалари белгилаб берилдиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июндаги қарори билан мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг янгиланган вазифалари ва фаолият йўналишлари аниқлаб берилди.

Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараси ўлароқ, 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган давр мобайнида ўртача умр кўриш 67дан 73,1 ёшга кўтарилган. Умумий ўлим даражаси 1 минг кишига нисбатан 6,1дан 4,8 кишига камайган. Стационар тиббиёт муассасаларида даволаниш кўрсаткичи 100 кишига 24,6дан 15,5гача пасайган. Беморларнинг шифохоналарда даволаниш ўртача муддати 14,8 кундан 7,2 кунга қисқарган.

Шу билан бир вақтда юқоридан қуйи поғонагача аниқ бошқарув тизими бўлмагани сабабли «аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг зарурий сифати, тезкорлиги ва имкони таъминланмаган, молиявий, моддий захираларни мақсадсиз фойдаланишга олиб келмоқда, ёш мутахассисларга халқаро ва маҳаллий илғор тажрибаларни татбиқ этиш ҳамда тиббиёт ходимларининг профессионал касбий маҳорат даражасини оширишда туртки етишмаяпти», – дея қайд этилади ҳужжатда.

«Соғлиқни сақлаш миллий тизимини бошқаришни, бутун тизимни жамоат саломатлигини қўллаб-қувватлаш принципларига ўзгартиришга йўналтирилган шарт-шароитларни барпо қилиш бўйича тубдан ўзгартишни талаб қилади, соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, шунингдек, соҳага халқаро диагностика ва даволаш стандартларини жорий қилиш зарур», — дея қайд этилади қарорда.

Ҳужжат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари аниқлаб берилган:

Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилишда, аҳолига тўлиқ ва ўз вақтида тиббий хизматларни, хусусан давлат томонидан кафолатланган ҳажмда кўрсатишда вазирлик идора ва ташкилотлар раҳбарларининг роли ва масъулиятини кўтаришга қаратилган ягона давлат сиёсатини юритиш;

Жамоат соғлиғини сақлаш устволигини таъминлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзини олиб боришга тарғиб қилиш, аҳоли тиббий маданияти ва саводхонлигиини ошириш, биринчи навбатда, ўз соғлиғи ва атрофдагилар саломатлиги учун масъулият ҳиссини тарбиялаш;

Миллат генофондини яхшилаш мақсадида соғлом авлоднинг дунёга келиши ва уларни тарбиялаш учун қулай шароитларни барпо этиш, оилада тиббий маданиятни ошириш, умр кўриш сифати ва давомийлигини кўтариш, соғлиқни сақлаш соҳаси ва аҳоли санитар-эпидемиологик фаравонлигига қаратилган давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

Қишлоқ фуқароларига бевосита биринчи тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш ташкилотларида тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажмини ошириш, туманлар даражасида асосий, кўп учрайдиган касалликлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш; кабилар шулар жумласидан.

Президент қарори билан соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора тадбирлар режаси тасдиқланган.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
22 июнь 2017,   кўрилган: 226

Энг яхши тиббиёт ходимлари рағбатлантириладиЎзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 6 июндаги «Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлашда партия депутатлик корпусининг фаол иштироки масалалари муҳокама этилди.

«Қарорга мувофиқ, туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассислари халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессияларида ҳар чоракда ҳисобот бериши йўлга қўйилди. Тиббий хизмат сифати юзасидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилиши аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини мунтазам яхшилаб боришга, мавжуд камчилик ва муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш имконини беради», деб таъкидланган хабарда.
«Қарор асосида Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаси, туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси тўғрисидаги намунавий низомлар ва тузилмалар, бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами, тез тиббий ёрдам муассасалари ҳамда стационар тиббиёт ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, — дейди «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Ў.Холов. — Бу ҳам мазкур муассасалар фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда аҳолига узлуксиз тиббий хизмат кўрсатиш тизимини сифат жиҳатдан янада яхшилайди».

«Қарорда тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолаш натижалари асосида уларни моддий рағбатлантириш тизимини ўз ичига оладиган Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб амалиётга киритиш назарда тутилган, — дейди «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзоси М.Дадахўжаева. — Бу соҳа мутахассисларининг масъулиятини янада ошириш баробарида уларни моддий рағбатлантириш механизмлари жорий этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади».

Мазкур қарорда Тошкент шаҳрининг туман марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассисларига аҳолини кўп учрайдиган касалликлардан профилактика қилиш, даволаш бўйича алоҳида беморлар ҳамда бутун оила даражасида тиббий хизматлар кўрсатиш, аҳолига малакали бирламчи, тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, туғруқ ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар, ёлғиз кексалар, ногиронлар, ўзгалар кўмагига ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар ўртасида доимий патронаж ишларини амалга ошириш каби вазифалар белгиланган.

Бу вазифаларнинг самарали бажарилиши ногиронликни камайтириш, аҳоли ўртасида юқумлик касалликлар тарқалишини бартараф қилиш, тиббий маданиятни янада оширишга хизмат қилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
21 июнь 2017,   кўрилган: 258

Тиббиёт коллежлари фаолияти такомиллаштирилмоқдаБугун мамлакатимизда ёшларни ўзи танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб етишиши учун тизимда изчил ислоҳотлар ўтказилмоқда. Таълим муассасаларининг моддий-техник базаси замон талабига тўлиқ жавоб бериш учун амалий ишлар қилинмоқда. Аммо соҳани ўрганишлар юртимизда касб-ҳунар коллежлари ўқувчи қизларининг эгаллаган касби бўйича ишга жойлаштиришда ўз ечимини кутаётган масалалар борлигини кўрсатмоқда. Айниқса, бу жиҳат тиббиёт коллежлари битирувчилари ўртасида янада яққол кўзга ташланмоқда.
Мисол учун, 2015-2016 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги тиббиёт коллежларини 8274 нафар ўқувчи битирган бўлса,уларнинг бор-йўғи 33 фоизи ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминланган,холос.
Шу сабабли, ўтган йили мамлакатимиз бўйича тиббиёт коллежларига 35 минг нафардан зиёд ўқувчи қабул қилинган бўлса, жорий йилда қабул квотаси 7 мингга қисқартирилиб, 28 минг нафарга яқин ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган.
Маълумки, мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2829-сонли қарори асосида меҳнат бозоридаги реал иш ўринлари ва академик лицейларнинг сифат кўрсаткичи таҳлил қилинган ҳолда 18 та академик лицей касб-ҳунар коллежларига айлантирилди. 4 та академик лицейда ўқувчилар қабули тўхтатилди.
Келгусида ҳам ҳудудларнинг реал иқтисодиёт тармоқларида барча соҳалардаги каби ўрта махсус маълумотли тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда малакали кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилиниб, йилдан-йилга босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилади.
Яқинда П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежининг фаолияти ўрганиш натижалари ҳам ушбу муассасада ўқув тарбиявий жараённи ташкил этишда жиддий муаммолар борлигини кўрсатди. Жумладан, коллежда 2 минг реал ўқувчи ўрни мавжуд бўлса-да, бугунги кунда 3 минг 94 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
09 июнь 2017,   кўрилган: 375

“26 июн Бутун дунё гиёҳвандликка қарши курашиш куни” “26 июн Бутун дунё гиёҳвандликка қарши курашиш куни”.
Гиёхванд модда деганда ўзида 3 (уч) та кўрсаткич, яьни тиббий, ижтимоий ва юридик кўрсаткич талабларига мос келадиган моддаларни тушунамиз.
Тиббий кўрсаткич – деганда, биз моддаларни марказий нерв системасига специфик, яьни стимулловчи, седатив ва галлюционоген таьсир кўрсатиши ва тиббиётга зид равишда ишлатилишини тушунамиз.
Ижтимоий кўрсаткич – деганда, биз моддаларни тиббиётга зид равишда кенг қамровда ишлатилишини тушунамиз.
Юридик кўрсаткич – деганда, ўзида юқоридаги тиббий ва ижтимоий кўрсаткич бельгилларини жамлаб, гиёхванд моддалар деб ҳисобланган ва гиёхванд моддалар руйхатига киритилган бўлишини тушунамиз.
Гиёҳвандлик касаллиги асосий сабаби қўйидагилардир;
Психологик – гиёхванд воситаларга индивидуал (шаҳсий) психологик мойилликни ифодалайди, булар, Руҳий касалликлар тўғрисидаги кўринишлардан ва ўзини-ўзи даволаш – наркотик воситаларини дори-дармон сифатида қабул қилишдан иборат.
Ижтимоий сабаблар – наркотик воситаларга ружу қўйишга таъсир этувчи ташқи муҳит ва ижтимоий шароитларни ифодалайди. Буларга қўйидагилар киради:Иш билан тўла банд бўлмаслик, муҳтожлик, эр-хотин ноиттифоқлиги. уйдаги ва ишдаги стресс ҳолатлари, болаларнинг катталарга тақлид қилиши, ўсмир болаларни наркотик препаратларни тенгдошлари таъсирида истеъмол қилишлари ва шунга ухшаш сабабларни кўрсатиш мумкин.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
08 июнь 2017,   кўрилган: 310

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини кучайтириш ҳақида
WORD-shaklida-yuklash.docx [40.49 Kb] (юклаб олинган: 11)
06 июнь 2017,   кўрилган: 315

Куни кеча вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида биринчи марта юрак ишемик касалликлари билан оғриган ўн нафар бемор коронар ангиография текширувидан ўтди. Шулардан тўрт нафарида юрак-қон томирлари торайиши аниқлангани боис, уларда стентлаш амалиёти ўтказилди.

Айни дамда марказнинг кардио­логия бўлими мутахассислари то­мо­нидан жарроҳлик амалиётидан чиққан беморларга керакли муола­жалар олиб борилаяпти.
Мураккаб жарроҳлик операциялари энди ўзимизда бажариладиМаълумки, Вазирлар Маҳкамаси­нинг 2016 йилдаги қарори асосида жорий йилнинг биринчи чорагида марказга Япония ҳукуматининг JICA халқаро ҳамкорлик ташкилоти грант маблағлари ҳисобидан қиймати 5,6 миллион доллар бўлган 92 турдаги замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар келтирилган эди. Булар ора­сида рентген ангиография ҳам мавжуд бўлиб, операция айнан ана шу аппарат ёрдамида амалга оширилди.

— Бундай мураккаб операциялар илгари фақат Тошкент шаҳри ва Хо­разм, Фарғона, Наманган вилоят­ларида ўтказиларди, — дейди ви­лоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош кардиологи Қодиржон Ёрқулов. — Вилоятимизда мазкур жараён­нинг биринчи марта амалга ошири­лиши соҳа мутахассислари учун яна­да масъулиятли кечди. Опера­цияни асосан, Республика ихтисос­лаштирилган илмий-амалий кар­дио­логия марказининг интервен­цион кардиологлари ўтказишди. Шунингдек, жараёнда ўзимизнинг кардиолог мутахассислар ҳам иш­тирок этди.

— Мен ўн йил давомида нафас етишмай, кўкрак қафасимда оғриқ билан қийналиб юрдим, — дейди 51 ёшли бемор Учқун Саманов. — Юрак етишмовчилиги ташхиси би­лан марказда кўп марта даво­ландим. Аҳволим оғирлашавергач, шифо­кор­лар операция қилмаса бўлмасли­гини айтишди. Бахтимга ўзимиз­нинг мар­казга янги техноло­гиялар келти­рил­ган экан. Малакали шифо­корлар ёр­дамида менда бу жараён ўтка­зилди. Энг муҳими, ҳозир яхши на­фас ола­япман. Икки нафар фар­зан­дим, оилам, яқинларим ҳам жуда бахтиёр.

Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси­ни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳот­лар­нинг самарали натижа бераёт­гани аҳоли саломатлигининг янада мус­таҳ­камланиши ҳамда фаровон­ли­гининг ошишига хизмат қилиши, шубҳасиз.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :