Қидириш   

22 июнь 2017,   кўрилган: 892

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги вазифалари белгилаб берилдиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июндаги қарори билан мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг янгиланган вазифалари ва фаолият йўналишлари аниқлаб берилди.

Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараси ўлароқ, 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган давр мобайнида ўртача умр кўриш 67дан 73,1 ёшга кўтарилган. Умумий ўлим даражаси 1 минг кишига нисбатан 6,1дан 4,8 кишига камайган. Стационар тиббиёт муассасаларида даволаниш кўрсаткичи 100 кишига 24,6дан 15,5гача пасайган. Беморларнинг шифохоналарда даволаниш ўртача муддати 14,8 кундан 7,2 кунга қисқарган.

Шу билан бир вақтда юқоридан қуйи поғонагача аниқ бошқарув тизими бўлмагани сабабли «аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг зарурий сифати, тезкорлиги ва имкони таъминланмаган, молиявий, моддий захираларни мақсадсиз фойдаланишга олиб келмоқда, ёш мутахассисларга халқаро ва маҳаллий илғор тажрибаларни татбиқ этиш ҳамда тиббиёт ходимларининг профессионал касбий маҳорат даражасини оширишда туртки етишмаяпти», – дея қайд этилади ҳужжатда.

«Соғлиқни сақлаш миллий тизимини бошқаришни, бутун тизимни жамоат саломатлигини қўллаб-қувватлаш принципларига ўзгартиришга йўналтирилган шарт-шароитларни барпо қилиш бўйича тубдан ўзгартишни талаб қилади, соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, шунингдек, соҳага халқаро диагностика ва даволаш стандартларини жорий қилиш зарур», — дея қайд этилади қарорда.

Ҳужжат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари аниқлаб берилган:

Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилишда, аҳолига тўлиқ ва ўз вақтида тиббий хизматларни, хусусан давлат томонидан кафолатланган ҳажмда кўрсатишда вазирлик идора ва ташкилотлар раҳбарларининг роли ва масъулиятини кўтаришга қаратилган ягона давлат сиёсатини юритиш;

Жамоат соғлиғини сақлаш устволигини таъминлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзини олиб боришга тарғиб қилиш, аҳоли тиббий маданияти ва саводхонлигиини ошириш, биринчи навбатда, ўз соғлиғи ва атрофдагилар саломатлиги учун масъулият ҳиссини тарбиялаш;

Миллат генофондини яхшилаш мақсадида соғлом авлоднинг дунёга келиши ва уларни тарбиялаш учун қулай шароитларни барпо этиш, оилада тиббий маданиятни ошириш, умр кўриш сифати ва давомийлигини кўтариш, соғлиқни сақлаш соҳаси ва аҳоли санитар-эпидемиологик фаравонлигига қаратилган давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

Қишлоқ фуқароларига бевосита биринчи тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш ташкилотларида тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажмини ошириш, туманлар даражасида асосий, кўп учрайдиган касалликлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш; кабилар шулар жумласидан.

Президент қарори билан соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора тадбирлар режаси тасдиқланган.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
22 июнь 2017,   кўрилган: 901

Энг яхши тиббиёт ходимлари рағбатлантириладиЎзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 6 июндаги «Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлашда партия депутатлик корпусининг фаол иштироки масалалари муҳокама этилди.

«Қарорга мувофиқ, туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассислари халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессияларида ҳар чоракда ҳисобот бериши йўлга қўйилди. Тиббий хизмат сифати юзасидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилиши аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини мунтазам яхшилаб боришга, мавжуд камчилик ва муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш имконини беради», деб таъкидланган хабарда.
«Қарор асосида Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаси, туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси тўғрисидаги намунавий низомлар ва тузилмалар, бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами, тез тиббий ёрдам муассасалари ҳамда стационар тиббиёт ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, — дейди «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Ў.Холов. — Бу ҳам мазкур муассасалар фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда аҳолига узлуксиз тиббий хизмат кўрсатиш тизимини сифат жиҳатдан янада яхшилайди».

«Қарорда тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолаш натижалари асосида уларни моддий рағбатлантириш тизимини ўз ичига оладиган Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб амалиётга киритиш назарда тутилган, — дейди «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзоси М.Дадахўжаева. — Бу соҳа мутахассисларининг масъулиятини янада ошириш баробарида уларни моддий рағбатлантириш механизмлари жорий этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади».

Мазкур қарорда Тошкент шаҳрининг туман марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассисларига аҳолини кўп учрайдиган касалликлардан профилактика қилиш, даволаш бўйича алоҳида беморлар ҳамда бутун оила даражасида тиббий хизматлар кўрсатиш, аҳолига малакали бирламчи, тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, туғруқ ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар, ёлғиз кексалар, ногиронлар, ўзгалар кўмагига ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар ўртасида доимий патронаж ишларини амалга ошириш каби вазифалар белгиланган.

Бу вазифаларнинг самарали бажарилиши ногиронликни камайтириш, аҳоли ўртасида юқумлик касалликлар тарқалишини бартараф қилиш, тиббий маданиятни янада оширишга хизмат қилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :