Қидириш   

31 июль 2017,   кўрилган: 308

Тарвузнинг фойдаси ва уни танлаш сирлариТарвуз – ёзнинг энг севимли полиз экинларидан бири. Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида енгил ва мазали тамадди учун тарвуздан бўлак фойдали маҳсулот топиш мушкул. Калория миқдори кам ҳолда, тарвуз ўз таркибида бир қанча дармондори, танадаги заҳарларга қарши курашувчи амино кислоталарни жам қилган.

Тарвуз танлаш сирлари:

Тарвуз пўстлоғи: Тарвуз танлаётганингизда унинг пўстлоғи қаттиқ, ранги тиниқ, ярқироқ ва силлиқ бўлишига аҳамият беринг. Яхши пишган, ширин тарвузнинг пўстини осонгина тирноқ билан тирнаш мумкин.

Чертиб кўринг: Уриб кўрсангиз, пишган тарвуздан жарангдор овоз чиқади.

Қуруқ банд: Тарвузнинг «думча»си, яъни банди қуруқшаб турган бўлса, бу унинг пишганини билдиради.

Вазн: Катта кўрингани билан енгил туйилган тарвузни танлаш керак. Бу унинг серсув эканидан дарак беради.

Сариқ доғ: Тарвузнинг ерда турган қисмидаги доғи сарғиш ёки тўқ сариқ рангда бўлиши керак. Имкон қадар сариқ доғи жуда катта бўлган тарвузни танламанг. Сиз танлаган тарвузда умуман сариқ доғ бўлмаса янада яхши. Бу доғ тарвузнинг қуёш нуридан бебаҳра қолган қисмидир. Яъни, фермер тарвузни ўз вақтида керакли томонга думалатмаган.

Тарвузни сиқиб кўриш: Пишган тарвузни икки кафт орасида сиқиб кўриш мумкин, агар сиқишнинг имкони бўлмаса, демак хом.

Тарвузнинг шифобахшлиги

Тарвузда кўп миқдорда фолат кислотаси мавжуд бўлиб, у қон яратишда иштирок этади. Тарвуз жигарни тозалашда энг фойдали маҳсулотлар сирасига киради. Шунингдек, у кўриш қобилиятини, қон босимини яхшилайди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
28 июль 2017,   кўрилган: 254

Президентимиз тиббиётчи олимни мукофотладиБугун давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг Фармонига кўра, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа илмий раҳбари Анис Лютфуллаевич Аляви “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан тақдирланди.
Анис Алявига ушбу увон мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, юртимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, соҳага оид ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг жорий этиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тақдим этилди.
Анис Лютфуллаевич Аляви — таниқли фан арбоби, терапевт, кардиолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон терапевтлар ассоциациясининг раиси. У юқори малакали клиницист, иқтидорли олим, истеъдодли педагог ва моҳир ташкилотчи сифатида терапия ва кардиология соҳасининг мамлакатимиздаги ривожи учун муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг раҳбарлигида 22 нафар фан доктори, 52 нафар фан номзоди етишиб чиққан.
Профессор А.Аляви Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бўлим ходимлари билан биргаликда ўткир миокард инфарктини ташхислаш, даволаш йўлларини такомиллаштириш бўйича коронароангиография ва агиопластика усулларини кенг йўлга қўйган.
— Бугун ҳаётимда энг қувончли, энг ҳаяжонли кун, — дейди Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа илмий раҳбари Анис Аляви. — Мен ва мен орқали барча тиббиёт ходимларига бўлган юксак эътибори, беқиёс эхтироми учун, аввало, давлатимиз раҳбарига раҳмат айтмоқчиман. Юртимиз шифокорлари номидан тиббиёт соҳаси ривожига, қолаверса, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги камтарона меҳнатимизга катта баҳо бериб, доимий ғамхўрлик кўрсатиб келаётганингиз учун самимий миннатдорчилигимни билдираман. Бу жуда нуфузли унвон. Уни нафақат менга, бутун юртимиз шифокорларининг меҳнатига берилган мукофот, деб биламан.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
28 июль 2017,   кўрилган: 265

“Саломатлик” поезди НавоийдаАҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самарасини ошириш давлатимизнинг доимий эътибор марказида бўлиб келмоқда. Буни ҳар бир юртдошимиз ўзининг кундалик турмушида сезиб, кўриб яшамоқда.
6 июль куни давлатимиз раҳбари раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилишда ҳам инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Йиғилишда кўплаб вазифалар қатори ҳудудларда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун “Саломатлик” поездларини ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилган эди.
Президентимизнинг мазкур топшириғи ижроси доирасида 24 июль куни Бухоро ва Навоий вилоятларининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини юқори малакали тор соҳа мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш мақсадида “Саломатлик” поездлари Навоий вилоятига келди.
Ушбу кўрикларни ҳар томонлама юқори савияда ташкил этиш ва аҳолининг ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож қатламини тўлиқ қамраб олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида пухта тайёргарлик кўрилди. Ҳар икки ҳудудда ҳам 25 июль куни ихтисослаштирилган марказлар директорлари бошчилигида ўнга яқин тор мутахассислардан иборат гуруҳлар ўз ишини бошлади. Улар таркиби республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, республика клиник шифохоналарининг етакчи олимлари, тиббиёт фанлари докторлари ва юқори малакали шифокорларидан ташкил топгани айниқса эътиборли.
“Саломатлик” поездларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга юборилишини таъминлаш ҳамда тиббиёт ходимлари учун зарур шарт-шароитларни яратишда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳар жиҳатдан кўмак бермоқда.
Дарҳақиқат ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни вилоят аҳолисига янада яқинлаштириш, энг чекка туманларда яшовчи фуқаролар ҳам юқори технологик тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш бугун тиббиёт олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Шу мақсадда жорий йилнинг 20 июнида “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017—2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди ва зарур вазифалар белгилаб берилди.
Айтиб ўтиш ўринлики, тизимли ислоҳотлар натижасида маълум натижаларга ҳам эришилди. Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 793 қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари, 441 тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил этилди. Қишлоқ врачлик пунктларини мақбуллаштириб, қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилиши бирламчи тиббий ёрдамни янада яхшилаш билан бирга, республика марказларига хос сифатли тиббий хизматни қишлоқ аҳолисига яқинлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Янгидан ташкил этилаётган Қишлоқ оилавий поликлиникалари замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланмоқда. Эътиборли томони, қишлоқ оилавий поликлиникаларида умумий амалиёт шифокори ва ўрта тиббиёт ходимларидан ташқари, хирург, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, ультратовуш текшируви мутахассиси каби тор мутахассислар фаолияти йўлга қўйилгани энг аввало, ихтисослаштирилган тиббий хизматни олис қишлоқлар аҳолисига яқинлаштириш имкониятини яратади. Қолаверса, аҳолини тиббий кўрик ва маслаҳат олиш учун туман марказига, кўп тармоқли марказий поликлиникага қатнаб юришининг олдини олмоқда.
Президентимиз топшириғига кўра, Бухоро ва Навоий вилоятларида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳам айни шу сай-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир. Бу кўрикларда ҳар бир беморга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тўшакда ётиб қолган қариялар ва беморлар ҳолидан зарур тиббий асбоб-ускуналар билан уйига бориб хабар олинмоқда. Кўриклар натижасида аниқланган беморларнинг амбулатор шароитда вилоят ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ва республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштирилиши ҳам кўзда тутилган. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва кексаларга чуқурлаштирилган текширувлардан олинган натижаларга қараб санатор-курортларга тавсиялар берилмоқда.ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
24 июль 2017,   кўрилган: 213

Август-сентябр ойларида узум сайллари авж олади. Биз ўзбеклар узумни эрталабки чойга нон билан истеъмол қиламиз. Боболаримиздан мерос бундай нонушта бежиз эмас. Сабаби узумнинг калорияси сиз ўйлаганингиздан кўра кўпроқ. Бундай нонуштадан сўнг тушгача тўқ юрасиз. Узумнинг фойдалари ва умуман узум ҳақида қуйида келтирдик.
Узумнинг фойдаси ва калорияси ҳақида 8 ҳақиқатУзумни ошқозон-ичак касалликлари билан оғрийдиган беморлар камроқ еганлари маъқул. Бир қарашда мева — енгил таом кўрингани билан узум анча қийин ҳазм бўлади. Бундан ташқари узумда жуда кўп миқдорда глюкоза ва фруктоза мавжуд бўлиб улар қонга жуда тез сўрилади ва қондаги инсулин ортиб кетади. Шунинг учун ҳам ошқозон ости бези касалликлари ёки қандли диабет, ортиқча вазн билан оғрийдиган беморлар узумни умуман истеъмол қилмаганлари маъқул.
Узумнинг фойдаси шундаки, унинг таркибида А, C, В6 витаминлари ва фолат(фолат кислотаси), шу билан бирга организм учун зарур бўлган кальций, калий, темир магний ва фосфор минераллари мавжуд. Бундан ташқари узум таркибида камёб модда — флавоноидлар бўлиб, улар қаришга ва эркин радикалларга қарши курашувчи жуда кучли антиоксидантдир.
Узумни, у табиий маҳсулот бўлсада истаганча еб бўлмайди. 0,5 кг бутунлай соғлом одам учун ҳам жуда кўп. Юқори каллорияси туфайли у озиш учун парҳез тутадиганларга умуман тўғри келмайди. Меъёрда узумни кунига 10-15 дона истеъмол қилган маъқул.
Узум кучли аллергенлар қаторига киради. Узум қанчалик тўқ рангда бўлса аллергия чақириш ҳавфи ҳам шунча юқори бўлади. Бироқ шу билан бирга тўқ рангли турларда инсон организми ҳимоя кучларини мустаҳкамловчи антиоксидантлар бирмунча кўп бўлади.
Узумнинг у ёки бу тури калорияси кўпроқ деб ҳисоблайдиганлар — хато қилишади. Аслида узумнинг оч ва тўқ ранглилари калорияси бир хил: 65ккал/100гр.
Кўпчилик узумни еганда уруғларини чиқариб ташлайди. Айтиб ўтиш керакки узум данакчалири А, E, К витаминлари, ҳамда катта миқдорда табиий ёғлар манбаидир. Бу моддалар эса инсон организми хужайраларини мустаҳкамлаб, кишини ёшартиради. Шунинг учун ҳам диетологлар узумни уруғи ва пўсти билан ейишни буюрадилар.
Айримлар узум семиртиради, деб бу мевани умуман истеъмол қилмайдилар. Гап шундаки, узум иштаҳани очади. Агарда сиз тўйимли таомномангизга узумни ҳам киритсангиз у албатта семиришга олиб келади. Аммо енгил таомлар қаторида, оз миқдорда истеъмол қилинган узум қоматингизга ҳеч қандай зарар етказмайди.
Узум ўзининг шифобаҳш ҳусусиятлари билан кўпгина касалликларга даво бўлади. У инсон организмини умумий мустаҳкамлайди. Шу билан бирга узум шарбати — нафас сиқиши(астма)да ёрдам беради. Узум шарбати юрак мускулларини мустаҳкамлайди ва қондаги азот оксиди миқдорини ошириб, қон қуюлиши ва тромбларнинг олдини олади. Узум — пешоб ҳайдайди ҳамда буйраклар ва ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
22 июль 2017,   кўрилган: 192

Энди дорихонада товар чекини бериш имкони бўлмаса, товар чеклари китоби юритиладиПрезидентимизнинг «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш, истеъмолчиларга товар чеки бериш жараёнлари янада такомиллаштирилди.
– Айрим дорихоналарда ускуна носозлиги ёки бошқа бирор сабаб туфайли товар чеки берилмаслиги ҳолатлари қайд этилаётган эди. Бу эса дори воситаларининг чекланган нархларда сотилиши ва сифати устидан истеъмолчи назоратининг сусайишига олиб келаётганди, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова . – Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китоби шаклини тасдиқлаш вазифаси белгиланди. Ушбу китоб қатъий ҳисоби юритиладиган бланк ҳисобланади ва ундан товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳоллардагина фойдаланилади. Ушбу бланкда ҳам товар чекида қайд этилувчи маълумотлар тўлиқ акс этади. Яъни унда:
Дори воситаси ёки тиббиёт буюмининг номи;
Идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори);
Уларни берувчи шахсга оид маълумотлар;
Бериш санаси. Нархи.чек.
Товар чекларининг аҳамиятли томони шундаки, агар истеъмолчида тиббий препаратнинг нархи оширилганлиги хусусида шубҳа юзага келса, уни аниқлаш товар чеклари орқали амалга оширилади. Илгари фақат касса чеки берилар ва унда дори воситаларининг номи ва ҳар бирининг нархи қайд этилмасди. Эндиликда харидорнинг ўзи ҳам жамоатчилик назоратини амалга ошириши ва дори воситаларининг чекланган нархларда сотилишини назорат қилиб бориши мумкин. Бунинг учун дори воситалари ва тиббий буюмлар харид қилинганда, албатта, касса чеки билан бирга, товар чеклари ёки унинг муқобили бўлган товар чеклари китоби бланкаси тўлдириб берилишини сўранг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
14 июль 2017,   кўрилган: 233

Она ва бола саломатлиги  – муҳим масалаВилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги маърифат дарсининг мавзуси аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтиришга қаратилди. Кун тартибидаги долзарб масала юзасидан вилоят қон қўйиш маркази врачи Г.Ганиева маъруза қиларкан, тиббиёт ходимлари олдида турган асосий вазифалар устида тўхталди. Дарвоқе, репродуктив саломатлик масалалари дастлаб 1994 йил Қоҳирада бўлиб ўтган Аҳолишунослик ва Тараққиёт Халқаро Конференциясида кўтарилган эди. Бугунги кунга келиб ҳам ушбу масала ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Негаки жамиятнинг соғлом фуқароси соғлом оила асосчиси бўлади ва унинг порлоқ келажагини яратади.
Маърифат дарсида“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг ўтган 6 ойида соҳада амалга оширилган ишлар, соғлом никоҳ, соғлом никоҳ учун қўйиладиган талаблар, ўсмирлар репродуктив саломатлиги, исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш, контрацепсия, ҳомиладорлик даври, она сути моҳияти, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш саломатлик гарови эканлиги ҳақида сўз борар экан, жамият ва давр тиббиёт ходимлари олдига масъулиятли вазифа қўйгани яна бир бор таъкидланди.
Эслатиб ўтиш жоизки, оиланинг мустаҳкамлиги кўпгина омилларга боғлиқ. Лекин улардан энг асосийси она ва боланинг сломатлигидир. Она соғлом бўлсагина, ундан жисмоний ва ақлий жиҳатдан соғлом фарзанд дунёга келади. Аёлнинг болалик, ўсмирлик давриданоқ репродуктив саломатлигига катта аҳамият бериш масъулиятли вазифа ҳисобланади.

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати
М.Назарова
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
14 июль 2017,   кўрилган: 266

Президент қарори билан «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилди«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Тақдирлашга оид таклифлар маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашларига берилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Мустақиллик куни байрами арафасида Республика кенгаши раиси томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Қарорнинг тўлиқ матни
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
14 июль 2017,   кўрилган: 313

«МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ» КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
WORD-shaklida-yuklash.docx [301.6 Kb] (юклаб олинган: 18)
14 июль 2017,   кўрилган: 248

ДЭН – нима?Буҳақда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи ўринбосари О.Норқулов шундай тушунчалар берди:
– ДЭН бу дозорли эпидемиологик назорат (ДЭН) – аҳолининг танлаб олинган гуруҳлари орасида ва танланган жойларда ОИВ инфекциясининг тарқалганлик даражасини ўрганувчи, қайта такрорланувчи, кесишувчи тадқиқотдир. ДЭН, ОИВ инфекцияси назоратини ўз ичига олган ҳолда, мақсадли гуруҳлар орасида эпидемиологик вазиятни баҳолаш орқали умумий аҳоли (популяция) ҳақида тасаввур қилиш имконини берувчи эпидемиологик назоратнинг бир тури ҳисобланади. ДЭНнинг усули аҳолининг алоҳида гуруҳларидан репрезентатив танловдан фойдаланишга асосланган. ДЭН аҳолининг кенг қатламли қамровлари орасида ўтказиладиган тадқиқотларга нисбатан эпидемик вазиятни ўрганишнинг кам харажатли усули ҳисобланади. ДЭНни ўтказиш жараёнида ҳолатни (маслаан ОИВ) аниқлаш бўйича андоза, шунингшдек, маълумотларни солиштириш имкониятини таъминлаш мақсадида, танланган барча ҳудудларда ва ДЭН ўтказилаётган давр давомида стандарт шароитларда ўтказиладиган тадқиқотнинг андоза протоколларидан фойдаланиш керак. Тадқиқотда иштирок этадиган шахслар махсус кодлар орқали қон намуналари текшириш учун лабораторияга топширадилар, ва натижаларини билиб оладилар.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 июль 2017,   кўрилган: 241

Вилоятимизга  – 7 дона тез ёрдам дамас автомашинаси берилдиЮртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамиша давлатимиз раҳбарининг диққат марказида бўлиб келмоқда. 6 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомилаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам ана шундай масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда тиббиёт соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида кейинги пайтда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар эътироф этилди. Бу ҳақда сўз юритганда, аввало, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарор ижроси доирасида 793 қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари, 441 тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилгани, фаолияти тугатилаётган 658 қишлоқ врачлик пункти бинолари хизмат уйи сифатида фойдаланиш учун шифокорларга берилганини алоҳида қайд этиш жоиз. Жорий йилнинг ўзида жойларга етказиб берилиши керак бўлган 1 минг 200 та “Тез ёрдам” машинасидан 1 июлгача жами 646 дона автотранспорт, жумладан бизнинг вилоятимизга 7 дона “Дамас” автомашинаси етказиб берилгани амалий натижадир.
– Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ тармоқларда муваффақиятлар қўлга киритиляпти. Вилоятимизга ажратилган 7 дона автоулов аҳолиси нисбатан кўп бўлган Хатирчи, Нурота, Қизилтепа ва Навбаҳор туманларига тез ёрдам хизмати кўрсатиш учун берилди. Янги олинган “Дамас АМВ” русумли автотранспортлар энди аҳолимиз саломатлигини мустаҳкамлашда хизмат унумдорлигини оширади, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ихтисослаштирилган Автотранспорт корхонаси директори Р.Пиримов.
Энди туманлардаги тиббиёт бирлашмалари ҳудудий молия бўлимлари билан келишган ҳолда ушбу ажратилаётган тез тиббий ёрдам автотранспортларини ҳисобга олиб, қўшимча равишда тез тиббий ёрдам постини ташкил қиладилар ҳамда ушбу автотранспортлардан мақсадли фойдаланадилар.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :