Қидириш   

» Мақолалар Август 2017 йилда » Саҳифа 2

04 август 2017,   кўрилган: 722

Ҳушёрликни оширайликТурли сабаблар билан юзага келувчи тилсиз ёв бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ҳар бир фуқародан огоҳлик ва ҳушёрликни талаб этади. Айрим фуқаролар эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги, аниқроғи табиий газ ва электр ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хафвсизлиги қоидаларига амал қилмаслиги билан ўз хонадонларида кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабабчи бўладилар. Аҳоли турар жойларида содир бўлаётган ёнғинларнинг кўпайиши аниққи моддий талофат келтиради. Кишиларнинг ҳаёти ва соғлигига раҳна солади. Буларни ҳар бир киши обдон ўйлаб кўриши шарт. Айниқса ёш болалар катталар назоратидан четда қолмаслиги керак. Фуқаролар қўлбола иситиш ва овқат пишириш мосламаларини ишлатиши мутлақо мумкин эмас! Хонадонларнинг лойиҳасини ўзгартираётганда ҳам керакли жойлар билан маслаҳатлашиш лозим бўлади. Фуқароларнинг моддий бойликлари, табиат неъматлари ва иқтисодий манбаларни асрашда соҳа ходимлари ҳар доим ёнғин билан тўқнаш келадилар. Улар хизмат вазифани ўташади, бироқ ёнғин келтирган талофатни сўз билан изоҳлаш қийин.
Аҳоли хонадонлари, Навоий кон металлургия комбинати тизимидаги Кон бошқармаси томонидан қазиб олинаётган бойликлар, қад ростлаётган бинолар, ташкилот ва муассаса, халқ хўжалиги масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида бошқарма ва ҳудудий бўлинмаларда аниқ тадбирлар белгиланган. Соҳа ходимлари куну тун ўз хизмат жойларида. Азиз ҳамюртлар биргалашиб ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олайлик.

К.НОРОВ, НКМК ЁҲТБ 1-ХЁХО 3-ҲЁХҚ семена бошлиғи, капитан.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
04 август 2017,   кўрилган: 865

Кексалар куйлагандаЎзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” шиори остида “Кексалар куйлаганда” кўрик-танловининг Навоий шаҳар босқичи ўтказилди.
Кундан кунга чирой очиб, ривожланиб бораётган республикамизда ҳар бир фуқаро жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган бир пайтда кекса авлод вакиллари ҳам ўзларининг ҳаётий тажрибалари, доно ўгитлари билан четда қолмасликка ҳаракат қиляптилар. Кўрик-танловда иштирокчилар ўзларининг яккахон хонандалик, шеърий ва рақсий чиқишларини намойиш этишди. Дастлабки чиқишларни ҳожи ота ва ҳожи оналар бошлаб беришди. Ҳар бир қатнашчи Навоий шаҳар ҳокимлиги ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Танлов иштирокчилари Президентимизнинг нуроний отахон ва онахонларга кўрсатаётган ғамхурлигидан миннатдор бўлиб, дуога қўл очдилар.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
04 август 2017,   кўрилган: 814

Энг катта бахтМен Конимехда таваллуд топдим. Отам – йигирма тўрт йилдан буён вилоят ўрмон хўжалиги ходими, онам маърифат жонкуяри сифатида қишлоқдошларимизнинг ардоғида. Ўттиз йиллик тажрибаси бор муаллима сифатида ўқувчиларининг севимли устози. Ўзим тиббиёт коллежида уч йил таҳсил олган бўлсам ҳам ҳамон устозлардан, тажрибали ҳамширалардан ўрганишга ҳаракат қиляпман. Устозим Муқаддас Ҳамдамовадан жудаям миннатдорман. У киши касб сирларини ўргатиш билан бир қаторда, ўз ишимиз, меҳнатимиз, ширин муомаламиз билан беморларнинг саломатлигини узайтиришимиз, тезроқ оёққа туриб кетишларида ишончли далда бўлишимиз мумкинлигини ўқтирадилар. Ана-мана деб, фаолиятимни бошлаганимга ҳам етти йил тўлибди. Куни кеча тиббиёт коллежини тугатгандекман, назаримда. Аммо бугун устоздек, янги иш фаолиятини бошлаётган ҳамширалардан ёрдамимни аямайман. Барчамиз, бир мақсад остида – аниқроғи Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, элу юрт саломатлигини асраш борасида ҳамқадаммиз.
Мен муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Камолот” ЁИҲ 1V-қурултойида сўзлаган нутқларини бор вужудим билан тингладим. Юртбошимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ишда биз ёшларнинг ўрнимиз бўлиши шартлигини ўқтириш билан бир қаторда, бизга яратиб берилажак имкониятлар ҳақида алоҳида тўхталдилар. Айниқса “ ... ҳар қандай ютуқ, ҳар қандай ғалабанинг замирида, аввало, меҳнат ва қатъият, эл-юрт равнақи йўлидаги ҳалол хизмати албатта ўзининг муносиб баҳосини ва қадрини топиши керак” дея айтган сўзлари мени жуда қувонтирди. Мен жорий йилда Бухоро Давлат Тиббиёт институтига ҳужжатларимни топширдим. Умид қиламанки, мен албатта талаба бўламан, олдимга қўйган мақсадларимга эришаман.
Айни пайтда ўз иш жойимдаман. Эгнимдаги оқ халатим мисол оппоқ орзулар билан келажакка қадам ташламоқдаман. Юртимнинг корига ярайдиган фарзанд бўлсам, энг катта бахтим шу.

Гулбану ЕСЕНБАЕВА, Конимех ТТБ ҳамшираси.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :