Қидириш   

16 сентябрь 2017,   кўрилган: 951

Майдонда – кексаларМамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда, ўз соғлигига эътиборсиз бўлмаган, кексайганда ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлишга интилаётганлар орамизда жуда кўпчиликни ташкил этади. Бунга истиқлолимизнинг йигирма олти йиллик тўйи нашидаси кезиб турган кунларда бўлиб ўтган спорт фестивали ҳам мисол бўлади. Фестивалда эллик ёш ва ундан катта бўлган фуқаролар ўртасида мини бутбол мусобақаси уюштирилди. “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган мазкур спорт мусобақасида Навоий шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларидан вакиллар иштирок этишди. Баҳслар муросасизлик билан ўтди. Ниҳояда бир мақсад сари интилган, муштини бир жойга урган “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинининг аъзолари ғолибликни қўлга киритдилар. Фахрли ўринларни қўлга киритган ва фаол иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :