Қидириш   

23 сентябрь 2017,   кўрилган: 818

Эзгуликни муқаддас билган халқимНурота “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйи жамоаси яқинда мақтаса арзигулик муваффақиятни қўлга киритди. Улар анъанавий ўтказилиб келинаётган “Эзгуликни муқаддас билган халқим” республика кўрик-танловида фахрли 1-ўринни эгаллади.
Кўнгли ўксикларга ёрдам бериш, меҳр-оқибат кўрсатиш, бағрикенглик халқимизга хос фазилатлар намунасидир. Айниқса ўзгалар парваришига муҳтожлар кўнглини кўтариш ҳар куни қилишимиз керак бўлган савоб, десак янглишмаймиз. Нурота “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйида руҳиятида оғир нуқсонлари бўлган 18 ёшга тўлган, ўзгалар парваришига муҳтож I-II гуруҳ ногиронлари парваришланади. Бу ерда ҳар бир инсон ардоқда. Жамоа аъзолари ўз вазифаларини масъулият билан бажарадилар. 2015 йилга қадар бу маскан 60 ўринли бўлиб, муассаса фаолиятини тўлақонли юрита олмасди. Аҳолининг таклифлари инобатга олиниб, шу масалада анча-мунча ишлар. олиб борилди ва бу ўз самарасини берди. Бугунги кунда бу ерда130 нафар киши бор. Қишлоқ жойида 35 нафар кишига янги иш ўрни яратилди. Янгиликнинг яхшилиги биринчидан аҳолининг талаб ва истаги қондирилди, иккинчидан ана шунча хонадоннинг турмуш даражасини яхшиланишига эришилди. Негаки ўттиз беш оилада энди давлат ишида ишлайдиган ишчилар бор-да! Бу ҳам ҳукуматимизнинг ҳар бир инсонга қаратаётган ғамхурлиги намунасидир.
Туман аҳли меҳнаткаш, ўз ўрида меҳрли, оқибатли, тадбиркорлари ҳам бисёр. Ўнг қўли билан савоб иш қилиб чап қўлига билдирмайдиган жумардлар ҳам кўп. Қарангки жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳомийлар томонидан 330 миллион сўм миқдорда турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари муассасага етказиб берилди.
– Муассасамиз қошида ёрдамчи хўжалик ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 32 бош майда мол ва 11 бош қора мол боқилмоқда. Бундан ташқари мавжуд ер майдонимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам етиштирилади. Ўз қўлимиз билан етиштирган маҳсулотлардан ўзимиз фойдаланамиз. Бу ҳар томонлама кишига завқ беради, – дейди муассаса директори Шуҳрат Норов.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :